КАМОЛ ҚОЗИ МАДРАСАСИ
Мадрасаи Муҳаммад Амин ёки Камол қози мадрасаси 1829 йилда Муҳаммад Амин деган киши томонидан қурдирилган. Кейинчалик Туркистон миллий Озодлик ҳаракати ташкилотчиларидан бўлган Камол қози Абдураҳмон Шаҳриҳоний ўғиллари томонидан қайта қурилган, шунинг учун "Камол қози мадрасаси" деб аталган. Ғишткўприкда жойлашган бўлган "Қаймоқли гузар" маҳалласи ҳудудида. Хос мадрасалар туркумига кирган. Бош мударрис домла Салимхон охунд мулло Ҳошимхон мухтасиб ўғиллари бўлишган.
Ҳужралар сони - 24;
Толиби илмлар сони - 44;
Мударрислар сони - 2.
2010 йилларда кўчани кенгайтириш жараёнида бузиб ташланган, ўрнига "Камол қози" номли хусусий ошхона қурилган.
Манбаа:
Муҳаммад Яхёхон Хуқандийнинг
"Хўқанди Латиф Маноқиби" китоби.
@Davlatchilik_tarixi