Ўзбекистон олий таълим муассасалари халқаро миқёсда эътироф этилишига муҳим қадам
Охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингига нисбатан чалғитувчи фикрлар эълон қилинмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бундай тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги изоҳларни маълум қилади.
Бугунги кунда дунё университетларининг таълим ва илмий фаолияти энг нуфузли, халқаро даражада тан олинган -
Times Higher Education World University Rankings (Буюк Британия) ва
QS World University Rankings (Буюк Британия) рейтинг тизимларида баҳоланади. Мазкур компаниялар ҳар йили университетларнинг
глобал,
ҳудудий ва
соҳа (фан) рейтингларини эълон қилиб боришади.
✅ Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш меъзонлари бўйича баҳолаш кўрсаткичларига ажратилган баллар куйидагича:
👉 Times Higher Education World University Rankings тизимида илмий-тадқиқот ишларига
60%, ўқув жараёни сифатига
30%, бошқа кўрсаткичларларга
10% (Webometrics Ranking of World Universities натижаларида бу ҳисобга олинмайди);
👉
QS World University Rankings тизимида илмий-тадқиқотларга
20%, академик сўровномага
30%, иш берувчилар сўровномасига
20%, ўқув жараёнига
15%, бошқа кўрсаткичларга
15% (жумладан,Webometrics Ranking of World Universities натижаларига 5% гача) ажратилган.
Ушбу рейтинг тизимларида олий таълим муассасаси илмий фаолияти халқаро илмий-техник маълумотлар базаси
“Scopus”га кирувчи илмий журналлардаги мақолалар сони ва уларга келтирилган иқтибослардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
Кўриб турганингиздек, университетлар рейтинги унинг ўқув ва илмий фаолияти, кадрлар тайёрлаш сифат
и, халқаро алоқаларидан келиб чиқадиган кўрсаткичларга асосланади ва охирги беш йиллик натижалари таҳлил қилинади.
Фақатгина
QS World University Rankings тизимида университетларнинг Интернетдаги сайти кўрсаткичига
5% балл ажратилади ва бу айнан Webometrics Ranking of World Universitiesдан олинади.
Маълумот учун, Webometrics Ranking of World Universities (шунингдек, Ranking Web of Universities деб номланади) Интернетда веб-контент ҳажмини (саҳифалар ва файллар сони) ва ушбу нашрларнинг ташқи иқтибосларга аниқ таъсирини ҳисобга оладиган метрикага асосланган глобал университетлар рейтинги тизими ҳисобланади.
Webometrics Ranking of World Universities тизимида университетларнинг умумий ҳолатда
таълим ёки
илмий фаолияти таҳлил қилинмайди.
Халқаро рейтинг агентликлари университетлар рейтингини аниқлашда уларнинг
охирги беш йиллик фаолияти натижаларини инобатга олади. Бизда олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингга эришиш йўналишида мақсадли ҳаракатлар ва зарурий маълумотларни чоп этиш, эълон қилиш ишларида дастлабки қадамлар ташланди.
Таълим сифатини таъминлаш, иш берувчилар талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, илмий ишлар натижадорлигини ошириш соҳасида эришилган натижалар орқали халқаро миқёсда танилиш ҳам,
нуфузли рейтингларда қайд этилиш ҳам фақат вақт масаласи.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2225Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg