#ОТМ_янгиликлари
Халқаро "Ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Олмаота шаҳрида жойлашган Қозоғистон-Немис университети (КНУ) ҳамда ТИҚХММИ магистратура босқичи талабалари учун мўлжалланган “Сув ресурсларини бошқариш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси" мавзусида Халқаро “ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади.
Халқаро ёзги мактаб тингловчилари Марказий Осиёнинг барча давлатлари, шу жумладан, афғонистонлик талабаларни ўз ичига олади. Мазкур ўзига хос тажриба мактаби талабаларнинг Марказий Осиё минтақаси ҳудудида қўлланадиган билимлари ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, улар ўртасида диалог учун платформа яратишга қаратилган.
Халқаро ёзги мактабнинг очилиши маросимида яна бир қувончли воқеа, институтда «Сув ресурсларини интеграл бошқариш (СРИБ)» лабораториясининг очилиши бўлиб ўтди. Бу йил учинчи марта ўтказилаётган Халқаро ёзги мактаби ҳамда нафақат Ўзбекистон, балки минтақа учун ҳам нодир ҳисобланадиган янги СРИБ лабораторияси ТИҚХММИнинг “Сув таълими ва ҳамкорлик (SMART WATER)” лойиҳаси билан ҳамкорлик натижаси ҳисобланади.
Халқаро ёзги мактабнинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда ТИҚХММИ ректори профессор У.Умурзаков, АҚШнинг Ўзбекистондаги мухтор ва фавқулодда элчиси Дэниел Розенблюм, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов ва бошқалар иштирок этди.
Халқаро ёзги мактаб икки ҳафта (17-28 август) давом этади.
Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg