Бугун, 1 август!
Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан атиги 2 йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар» эди.
Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш бола ҳам биларди. Лекин улар бизни ёш боладай алдашарди... Мобил интернетнинг бир неча соат ишламаслиги ортидан бизнесга бир неча миллионлаб зарар етарди, аммо масъуллар бошқачароқ замонавий йўлни қидириб кўрмас, худди ҳеч нарсани билмагандай ўша ибтидоий йўлдан боришарди...
Ҳамма имтиҳонга шошган, юз минглаб тақдирлар шу 2-3 соат ичида ҳал бўларди. Ўзбекистон келажаги шу 3 соатлик қум соат ичига қамаб қўйилган эди гўё...
Минглаб инсонлар шу биргина кунни кутишар, шу биргина кун ортидан юз минглаб доллар (балки бир неча миллион доллардир, ким билсин) ишлаб олишарди...
Эҳҳееее, яна қанчадан-қанча хотиралар билан қолди, бу — 1 август.
Бугун эса 1 август — оддий кун. Август ойининг биринчи санаси холос. Ҳатто тест синовларининг илк куни ҳам эмас. Ҳамма хотиржам. Ҳеч нарса ўчмаган. Ҳаммаси бип-бинойидай ишлаб турибди.
Айтмоқчиманки, ўзгаришлар ўз қўлимизда. Фақат оззззгина хоҳиш ва оззззгина сиёсий ирода бўлса етарли. Бошқа соҳаларга ҳам мана шу оззззгина хоҳишдан оззззгина беришса, гуллаб кетарди кўп нарса.
Сизда ушбу кун билан боғлиқ қандай хотиралар қолган? Изоҳларда биз билан ўртоқлашинг.
👉 @xushnudbek 👈