"ЮНУСОБОД" ЖОМЕ МАСЖИДИ | "YUNUSOBOD" JO'ME MASJIDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Andijon viloyati Bo'ston tumani Yunusobod jome masjidining rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Вақтларингизни бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатишга, янгилик хабарларни ўқишга банд қилишингиз, Қуръондан кунлик озуқангиз, вазифаларингизни қолдириш эвазига бўлиб қолмасин.
Ҳа тўғри, ҳодисаларни кузатиш орқали биз биродарларимизга етаётган алам-уқубатлардан қайғурамиз, ҳамдард бўламиз, ташвиш чекамиз.
Лекин бу ҳодисалар реал кечаётган ҳаётимизда ва воқеалар сояси остидаги ишларимизда албатта Қуръон иштирок этиши, мустаҳкам алоқада бўлиши лозим. Акс қолда, қайғулар қалбларимизни эгаллаб олиб, бизни бошқаришга ўтади.
Натижада биз унга таслим бўлиб, азми шижоатимиз сўнади ва Аллоҳ таолонинг (Ҳақ аҳлига берган) ваъдаларига нисбатан иймонимиз заифлашиб қолади.

Аҳмад ибн Абдулазиз Нафийс.

https://t.me/bostonziyo


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Бугун шанба
— 21 декабрь 2024.
— 20 жумадус соний  1446.

🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!
👉 https://t.me/bostonziyo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Намоз вақтлари
20.12 - 26.12

Бомдод  06-50
Пешин   13-00
Aср           15-25
Шом       16-55+5
Ҳуфтон  18-40

@bostonziyo


Намоз вақтлари
20.12 - 26.12

Бомдод  06-50
Пешин   13-00
Aср           15-25
Шом       16-55+5
Ҳуфтон  18-40

@bostonziyo


#Таъзия

Ҳамдардлик билдирамиз

Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир.
Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятдаги барча имом-хатиблар жамоаси Хўжаобод тумани "Гулистон" жоме масжиди имом-хатиби Абдулмуталлиб домла Усмоновнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги.

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ислом #ватан

🎙Исломда ватан тушунчаси

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

#qor #duo #дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @bostonziyo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#дуо #Кечки_зикр #Ҳадис:

🌙 Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

💬 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Маша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».

📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ЗИРОАТДАН УШР

Деҳқончиликдан ҳосил бўлган нарса учун ушр ёки ушрнинг ярми билиттифоқ вожиб бўлади. Агар ҳосил дарë, сой ва ёмғир каби сувлар билан суғорилган бўлса, унга ушр вожиб бўлади. Агар бошқа асбоблар ёрдамида суғорилган бўлса, унга ушрнинг ярми вожиб бўлади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан ушр (ўндан бир), сув чиқарувчи ҳайвон ила суғорилганидан ушрнинг ярми», дедилар».

УШРНИНГ ФАРЗЛИГИ
Зироат ва деҳқончиликнинг воситасида ердан ҳосил бўлувчи нарсадан ушр бериш фарздир. Бу борада аҳли илмларнинг бирортасининг ихтилофи йўқ. Ушрнинг фарзлиги Куръон, ҳадис ва умматнинг ижмоъси билан собитдир. Бу ҳакда Аллох таоло айтади:

«Йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар» (Анъом сураси,141-оят), дейилган.

Барча муфассирлар бу ояти каримадаги ئ мурод ушр ёки ушрнинг ярмидир, деб ижмоъ қилганлар. Унинг фарз экани ҳадиси шарифлардан ҳам собит бўлгандир. Чунончи «Муснади Аҳмад» китобида: «Қайси ер ёмғир суви билан суғорилса, ундан ушр берилади, челак ва шунга ўхшаш нарса билан суғорилса ушрнинг ярми вожиб бўлади», дейилган.

Ушрнинг фарзлиги ҳақида Аллома Ибн Нужайм Мисрий ёзадилар: «Хулоса шуки, (ушрнинг фарзлиги) «Йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар», дейилган оят билан собитдир. Барча муфассирлар бу ояти каримадаги حَقَّهُ (ҳаққи)дан мурод, ушр ёки ушрнинг ярмидир деб ижмоъ қилганлар. Унинг фарз экани ҳадиси шарифлардан ҳам собит бўлгандир. (Чунончи «Муснади Аҳмад» китобида): «Қайси ер ёмғир суви билан суғорилса унда ушр берилади, челак ва шунга ўхшаш нарса билан суғорилса ушрнинг ярми вожиб бўлади», дейилган. Умматнинг ижмоъси билан ҳам ушрнинг фарзлиги собит бўлган».

«Исломда зироат масалалари» китобидан.

Солижон домла Жумабоев
Бўстон туман "Дўрмонча" жоме масжиди имом хатиби

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/bostonziyo


#mutolaa #gazeta #quvonch #savob #odam
🗣ОДАМЛАР ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШИШ УЛКАН САВОБ

📖 ...Аллоҳ таоло биз, бандаларига қўли очиқ, хайр-саховатли бўлишни буюриб, муҳсинларни севишини баён этган: “Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг. Албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради” (Бақара сураси, 195-оят). Ҳақиқатан, бундай хислатга эга бўлиш улуғ фазилат. Зеро, банданинг ризқига барака кириши, зиёда бўлишида унинг эҳсони, хайру саховати муҳим ўрин тутади.


😄Бугун мамлакатимизда аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахс¬ларга доимий ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса юртимизда инсон қадри улуғ эканини англатади.

💬 Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган кишиларга ёрдам кўрсатиш катта савоб, аксинча, уларнинг ҳаққига хиёнат қилиш оғир гуноҳдир. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани одамларнинг кўзига ёш келтирмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Мана шундай меҳрга муҳтож кишиларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади ва олдинга қўйилган режалар амалга ошади.

⏺Шу ўринда мазкур йўналишларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди доимий ҳамкорлик қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

🌙 Ислом дини манбаларида ногиронлиги бор одам сабр ила ҳаёт синовларини матонат билан енгиб ўтса, улуғ мукофотларга ноил бўлиши ривоят қилинган. Анас розияллоҳу анҳудан айтилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат этганлар: “Аллоҳ азза ва жалла: “Агар бирор бандамнинг икки кўзини шикастласам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман”, деди” (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Таъкидлаш керакки, мурувват кўрсатиш билан мол-дунё камайиб қолмайди, балки унга барака киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарсага қасам ичаман: банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Бандага бирор зулм қилинганида сабрли бўлса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади. Банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).


🗣Бу билан Набий алайҳиссалом ҳам биз, умматларини саховатли бўлишга ундамоқдалар. Ҳеч ким молим камайиб қолади, деган хаёл билан хайр-эҳсон қилишдан тийилмаслиги лозим. Мол-дунё кўпайишига сабаблардан бири ўз вақтида унинг закотини бериш баробарида фақир ва муҳтожларни қўллаб-қувватлашдир...
📰 БАТАФСИЛ

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ЗИЁН КЎРУВЧИЛАРДАН БЎЛМАНГ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! На мол­дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин! Ким шундай қилса, ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир. Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келганида: “Ё Раббим! Мени озгина (тирик) қолдирсанг­чи, мен садақа қилиб, солиҳ бандалардан бўлсам!” деб қолишидан илгари Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар. Аллоҳ бирор жонни ажали келганида кечга қолдирмас. Аллоҳ қилаётган (барча) амалларингиздан хабардордир» (Мунофиқун, 9–11).

Инсон – табиатан ялқов, нафс истаклари, бойликка ҳирс уни ибодатлардан тўсади. Баъзилар ҳой-­ҳавас кетидан юриб, ажали келганини ҳам пайқамай қолади. Куч-­қувват борида ибодат қилиб, пушаймон бўлмасдан бурун мол-­мулкни фақат яхшиликка сарфлаш керак.

Оятдаги “зикр”дан мурод “Исломда буюрилган фарз амаллардир”, дейди Имом Ҳасан. Имом Заҳҳок: беш вақт намоздир, дейди. Бошқа баъзи олимлар “зикрдан мурод Қуръони каримни қироат қилиш”, дейишган (“Фатҳул Қадир”).

Имом Заҳҳок айтади: “Қодир бўлиб, ҳаж қилмаган, молидан закот бермаган кимса ўлими олдидан бир муддатга бўлса ҳам (шу амалларни бажариб қолиши учун) дунё ҳаётига қайтишни истайди...”

Банданинг ҳар бир эзгу нияти, қилган яхши амали ажрсиз қолмайди. Ҳатто йўлдаги тош ва тиконларни олиб ташлаш ҳам, яхши сўз, чиройли муомала ҳам, ёки яхшилик қилолмаган кишининг ёмонлик қилмаслиги ҳам садақадир. Суффа аҳлидан бўлган, мол-­дунёси йўқ саҳобалар садақа қилишга қурбимиз етмай, савобдан маҳрум қоляпмиз, деб шикоят қилишганида, у зот алайҳиссалом: “Бойлар қилаётган садақаларнинг савобига сизлар тасбеҳ, таҳлил ёки истиғфор айтиш билан етишасизлар”, деганлар.

Фарз, вожиб садақаларнинг ошкора қилинишида бошқаларга ибрат бўлиш ёки унутганларнинг эсига солиб қўйиш каби фойдалар бор. Аммо нафл садақаларни “ўнг қўл берганини чап қўл сезмайдиган” даражада яширин қилиш керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Ихтиёрий садақаларни пинҳона қилиш (савоби) ошкора қилинганидан етмиш даража, фарз садақа (закот, ушр, қурбонлик, фитр каби)ларни эса ошкора қилиш (савоби) пинҳон тутилганидан кўра йигирма беш марта ортиқдир”.

Инсон ҳалол касб қилган нарсаларидан садақа қилиши лозим. Қўлда имконимиз борида молларимизни эзгу ишларга сарфлайлик. Аллоҳ таоло ҳеч биримизни зиён кўрувчилардан қилмасин.

"Мўминларга шифо ва раҳмат" китобидан.


Отабек домла Ёрқулов
Бўстон туман "Акбарали қори ота"  масжиди имом хатиби


♻️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/bostonziyo


#зикр_дуо

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

   
💐 Маъноси: «Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир».
 
💬Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: «Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳий шай'ун фил арди ва лаа фис сама'и ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

🚀@bostonziyo


Тавозеъ нима дегани?

📌 “Камтарлик” араб тилида “тавозеъ” дейилади. “Тавозеъ” сўзи луғатда “ўзини паст олиш”, “хокисор бўлиш”, “бўйин эгиш” каби маъноларни англатади.
✅ Бир куни машҳур тобеин Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳдан тавозеъ ҳақида сўралди. У киши: “Ҳаққа бўйин эгиш, унга итоат этиш ва ким айтишидан қатъи назар, ҳақни қабул қилишдир”, деб жавоб берди.
❇️ Ибн Ато айтади: “Тавозеъ ҳақиқатни ким айтса ҳам қабул қилишдир. Азизлик тавозедадир. Ким уни кибрдан ахтарса, унинг иши оловдан сув қидириш билан баробар”.
✳️ Ҳамдун ал-Қассор тавозеънинг таърифида: “Ўзингни на динда ва на дунёда бирон кишига муҳтож деб билмаслигингдир”, деган.
📝 Айтилишича, тавозеъ киши ўз нафсини бирон қийматга эга эмас, деб ҳисоблашидир. Ким ўзини бирон қадр-қийматга эгалигини даъво қилса, демак, у тавозеъдан бенасибдир.
❎ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Тавозеъ нималигини биласизларми? Уйдан ташқарига чиққанингизда, йўлда бирон мусулмон кишини учратиб қолиб, уни ўзингиздан фазилатлироқ, деб билишингиз тавозеъдир”.
☪️ Абдуллоҳ ибн Муборакдан ужб (ўзига бино қўйиш) ҳақида сўралганида: “Ўзингда бор нарсани бошқаларда йўқ деб ўйлашинг ужбдир”, деган.
❗️Абу Али Жузжоний айтади: “Нафс кибр, ҳирс ва ҳасад билан қоришгандир. Аллоҳ қайси бандани ҳалок қилишни хоҳласа, ундан тавозеъ, насиҳат ва қаноатни олиб қўяди. Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилган бўлса, ўша бандага лутф кўрсатади: агар унинг нафсида кибр олови аланга олса, Аллоҳнинг нусрати билан унга тавозеъ берилади. Агар унинг нафсида ҳасад олови ёнса, Аллоҳнинг тавфиқи билан унга насиҳат етказилади. Агар банда нафсида ҳирс оташи алангаланса, Аллоҳ азза ва жалланинг ёрдами билан унга қаноат берилади”.
❓Ибн Ҳож бундай деган: “Ким юқори мартабага эришишни истаса, Аллоҳ таоло учун камтар бўлсин. Зеро, азизлик ўзини паст олиш миқдорича бўлади. Қаранг, сув дарахт остига қуйилганда қандай қилиб унинг энг юқорисига етиб боради?”.
‼️Яҳё ибн Касир айтади: “Тавозеънинг боши уч нарсада: мажлисда пастда ўтиришга рози бўлиш, учрашганингда биринчи бўлиб салом бериш, яхшилик қилганинг учун бировлар сени мақташларини хушламаслигинг, амалинг билан риё ва сумъа қилмаслигинг”.
⁉️Али ибн Ҳасан бундай деган: “Мақтанчоқ мутакаббир ҳолидан ажабланаман. Ваҳоланки, куни кеча нутфа ҳолида эди. Эртага эса қуртларга ем бўладиган маййитга айланади. Аллоҳнинг махлуқотларини кўра туриб, Унинг мавжудлигига шубҳа қилган одамдан ажабланаман. Қиёмат куни қайта тирилишни инкор қилган одамдан ажабланаман. Фақат ўткинчи дунё учун ҳаракат қилиб, охират ободлиги йўлида бирон амал қилмаган одамдан ажабланаман”.


“Камтарлик ва кибр” китоби асосида



Мелибоев  Абдукарим
Бўстон туман “Абдулазизхон”   жоме масжиди имом-хатиби.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/bostonziyo


Мивоклар билан оғзингни тозаладинг, кошки эди бундан кейин сен оғзингни бўҳтон, ёлғон, ғийбат сўзларни айтиш билан булғамасанг!

Абулқосим замахшарий
👉 https://t.me/bostonziyo


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️

Бугун пайшанба
— 19 декабрь 2024.
— 18 жумадус соний  1446.

🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!
👉 https://t.me/bostonziyo

Показано 20 последних публикаций.