ЗИРОАТДАН УШР
Деҳқончиликдан ҳосил бўлган нарса учун ушр ёки ушрнинг ярми билиттифоқ вожиб бўлади. Агар ҳосил дарë, сой ва ёмғир каби сувлар билан суғорилган бўлса, унга ушр вожиб бўлади. Агар бошқа асбоблар ёрдамида суғорилган бўлса, унга ушрнинг ярми вожиб бўлади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан ушр (ўндан бир), сув чиқарувчи ҳайвон ила суғорилганидан ушрнинг ярми», дедилар».
УШРНИНГ ФАРЗЛИГИ
Зироат ва деҳқончиликнинг воситасида ердан ҳосил бўлувчи нарсадан ушр бериш фарздир. Бу борада аҳли илмларнинг бирортасининг ихтилофи йўқ. Ушрнинг фарзлиги Куръон, ҳадис ва умматнинг ижмоъси билан собитдир. Бу ҳакда Аллох таоло айтади:
«Йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар» (Анъом сураси,141-оят), дейилган.
Барча муфассирлар бу ояти каримадаги ئ мурод ушр ёки ушрнинг ярмидир, деб ижмоъ қилганлар. Унинг фарз экани ҳадиси шарифлардан ҳам собит бўлгандир. Чунончи «Муснади Аҳмад» китобида: «Қайси ер ёмғир суви билан суғорилса, ундан ушр берилади, челак ва шунга ўхшаш нарса билан суғорилса ушрнинг ярми вожиб бўлади», дейилган.
Ушрнинг фарзлиги ҳақида Аллома Ибн Нужайм Мисрий ёзадилар: «Хулоса шуки, (ушрнинг фарзлиги) «Йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар», дейилган оят билан собитдир. Барча муфассирлар бу ояти каримадаги حَقَّهُ (ҳаққи)дан мурод, ушр ёки ушрнинг ярмидир деб ижмоъ қилганлар. Унинг фарз экани ҳадиси шарифлардан ҳам собит бўлгандир. (Чунончи «Муснади Аҳмад» китобида): «Қайси ер ёмғир суви билан суғорилса унда ушр берилади, челак ва шунга ўхшаш нарса билан суғорилса ушрнинг ярми вожиб бўлади», дейилган. Умматнинг ижмоъси билан ҳам ушрнинг фарзлиги собит бўлган».
«Исломда зироат масалалари» китобидан.

Солижон домла Жумабоев
Бўстон туман "Дўрмонча" жоме масжиди имом хатиби
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/bostonziyo