#mutolaa #gazeta #quvonch #savob #odam
🗣ОДАМЛАР ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШИШ УЛКАН САВОБ
😄Бугун мамлакатимизда аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахс¬ларга доимий ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса юртимизда инсон қадри улуғ эканини англатади.
💬 Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган кишиларга ёрдам кўрсатиш катта савоб, аксинча, уларнинг ҳаққига хиёнат қилиш оғир гуноҳдир. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани одамларнинг кўзига ёш келтирмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Мана шундай меҳрга муҳтож кишиларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади ва олдинга қўйилган режалар амалга ошади.
⏺Шу ўринда мазкур йўналишларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди доимий ҳамкорлик қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
🗣Бу билан Набий алайҳиссалом ҳам биз, умматларини саховатли бўлишга ундамоқдалар. Ҳеч ким молим камайиб қолади, деган хаёл билан хайр-эҳсон қилишдан тийилмаслиги лозим. Мол-дунё кўпайишига сабаблардан бири ўз вақтида унинг закотини бериш баробарида фақир ва муҳтожларни қўллаб-қувватлашдир...
📰 БАТАФСИЛ
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

📖 ...Аллоҳ таоло биз, бандаларига қўли очиқ, хайр-саховатли бўлишни буюриб, муҳсинларни севишини баён этган: “Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг. Албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради” (Бақара сураси, 195-оят). Ҳақиқатан, бундай хислатга эга бўлиш улуғ фазилат. Зеро, банданинг ризқига барака кириши, зиёда бўлишида унинг эҳсони, хайру саховати муҳим ўрин тутади.
😄Бугун мамлакатимизда аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахс¬ларга доимий ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса юртимизда инсон қадри улуғ эканини англатади.
💬 Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган кишиларга ёрдам кўрсатиш катта савоб, аксинча, уларнинг ҳаққига хиёнат қилиш оғир гуноҳдир. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани одамларнинг кўзига ёш келтирмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Мана шундай меҳрга муҳтож кишиларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади ва олдинга қўйилган режалар амалга ошади.
⏺Шу ўринда мазкур йўналишларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди доимий ҳамкорлик қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
🌙 Ислом дини манбаларида ногиронлиги бор одам сабр ила ҳаёт синовларини матонат билан енгиб ўтса, улуғ мукофотларга ноил бўлиши ривоят қилинган. Анас розияллоҳу анҳудан айтилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат этганлар: “Аллоҳ азза ва жалла: “Агар бирор бандамнинг икки кўзини шикастласам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман”, деди” (Имом Бухорий ривояти).
🌙 Таъкидлаш керакки, мурувват кўрсатиш билан мол-дунё камайиб қолмайди, балки унга барака киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарсага қасам ичаман: банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Бандага бирор зулм қилинганида сабрли бўлса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади. Банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).