❓Суяк тўқималарига қандай қилиб инфекция тушади?
🔎 Суякнинг йирингли шамоллаши ҳақида эшитганмисиз? Бу патология тиббиётда остеомиелит деб аталади. Хасталик инфекцияларнинг суяк тўқималарини зарарлаши билан кечади...
➡️ Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов ушбу касаллик аломатлари, сабаблари, асоратлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.
🔬 Инфекциялар суяк тўқимасига қандай тушади? Улар организмнинг турли нуқталаридаги йиринг ўчоғи, масалан, чипқондан, яллиғланган муртак безларидан, янги туғилган болаларда инфекция тушган киндикдан қон оқими билан келиши мумкин. Баъзида яллиғланиш сил, захм касалликлари оқибатида ҳам пайдо бўлади.
💉 Шу билан бирга, совуқда узоқ қолиб кетиш, операция чоғида суяк тўқималарига инфекция тушиши, жароҳатлар ўз вақтида даволаманмаслиги, суяклар очиқ синганида, очиқ яралар ифлосланиши бу дардга йўлиқиш эҳтимолини оширади.
⏩ Хасталикнинг ўткир гематоген остеомиелит тури одатда 8-17 ёшда рўй беради. У кўпинча бадан совқотганда ёки лат еганда тўсатдан бошланиши мумкин.
📌 Остеомиелит оқибатида суяклар деформацияси, сохта бўғимлар ҳосил бўлиши ҳам амалиётда кузатилади.
🩺 Шу билан бирга, остеомиелит тез-тез қайталанувчи хасталикдир. Бу жараёнда асоратлар одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Оқибатда бўғимлар, асаб тизими, қон томирлари, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар юзага келади.
‼️ Агар бемор касаллик бошланганини дарҳол сезиб, вақтида даволанса, асоратларсиз соғайиб кетади. Аммо суяк емирилиб, йиринг қонга тарқалган бўлса, сезиларли асоратлар қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

💬 — Остеомиелитда суяк тўқимасининг барча элементлари (суяк тўқимаси —остит, кўмиги — миелит, пардаси — периостит ва атроф тўқималар) яллиғланиши кузатилади, — дейди мутахассис. — Хасталик кўпинча одам скелети ғовак суякларининг бўғимга яқин жойида учрайди. Бунга йиринг ҳосил қилувчи микроблар, масалан, стафилококк, стрептококк сабаб бўлади.
🔬 Инфекциялар суяк тўқимасига қандай тушади? Улар организмнинг турли нуқталаридаги йиринг ўчоғи, масалан, чипқондан, яллиғланган муртак безларидан, янги туғилган болаларда инфекция тушган киндикдан қон оқими билан келиши мумкин. Баъзида яллиғланиш сил, захм касалликлари оқибатида ҳам пайдо бўлади.
💉 Шу билан бирга, совуқда узоқ қолиб кетиш, операция чоғида суяк тўқималарига инфекция тушиши, жароҳатлар ўз вақтида даволаманмаслиги, суяклар очиқ синганида, очиқ яралар ифлосланиши бу дардга йўлиқиш эҳтимолини оширади.
⏩ Хасталикнинг ўткир гематоген остеомиелит тури одатда 8-17 ёшда рўй беради. У кўпинча бадан совқотганда ёки лат еганда тўсатдан бошланиши мумкин.
🌡 Бемор жунжикиб, ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади, пульси тезлашади, кўз олди қоронғилашиб, ухлай олмайди, алаҳлайди. Сўнгра яллиғланган суяк оғрийди, устидаги тери шишиб, қизаради. Йиринг ёриб чиққанда эса ҳарорат пасайиб, беморнинг аҳволи яхшиланади.
📌 Остеомиелит оқибатида суяклар деформацияси, сохта бўғимлар ҳосил бўлиши ҳам амалиётда кузатилади.
🩺 Шу билан бирга, остеомиелит тез-тез қайталанувчи хасталикдир. Бу жараёнда асоратлар одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Оқибатда бўғимлар, асаб тизими, қон томирлари, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар юзага келади.
➡️ Остеомиелитга учраган найсимон суякларда паталогик синиш, суяк тўқимасининг чириши, ўсишдан тўхташи каби ҳолатлар шаклланиши хавфи ҳам мавжуд.