🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️
ССВ: Тошкентда она ва бола саломатлиги бўйича Марказий Осиё субминтақавий конференцияси ўтказилади✅ Cоғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўртасида видеоконференц алоқа шаклида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
🤝 Мулоқот аввалида А. Худаяров Х. Клюгени Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг
Европа минтақавий бюроси директори лавозимига яна бир муддатга қайта сайлангани билан қутлади ҳамда унга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, вазир Марказий Осиё минтақасига, жумладан, Ўзбекистонга қаратилаётган улкан эътибор учун миннатдорлик билдирди.
📍
Ханс Клюгенинг ўтган йилнинг июнь ойида мамлакатимизга ташрифи соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасидаги келгуси ташаббуслар, галдаги вазифалар ва уларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш учун муҳим туртки бўлгани таъкидланди.
📑 Томонлар
она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва
уларга қарши курашиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
📊 Таъкидланганидек, Ўзбекистонда аҳоли сонининг ижобий ўсиш динамикаси кузатилаётган бўлиб, 37,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 25 фоизи репродуктив ёшдаги аёлларни ташкил қилади.
🤱🏻
Бу она ва янги туғилган чақалоқлар, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш, юқори сифатли перинатал хизматлардан фойдаланишни таъминлаш зарурлигини англатади.📌 Учрашувда томонлар ЖССТ кўмагида Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича субминтақавий конференциясини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар. Ушбу йирик анжуман соҳадаги тиббий ёрдам сифатини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ва институционаллаштириш йўлидаги тўсиқларни аниқлаш имконини беради.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram