Репост из: Асанов формати
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ватник деймизми, ўрисқулми, путинқулми, советпарастми, нима десак ҳам, хуллас, шу бир қатлам бор. Шу қатламни ёмон кўришимнинг сабаблари мана шу видеода яққол намоён.
Майли, энди сиёсий қарашлар ҳар хил бўлиши мумкин: кимдир коммунист, кимдир Россияни яхши кўради, бу нормал; кимлардир ғалабаниям нишонлаши мумкин майли, бу нарсаларни тақиқлаш тўғримасдир. Лекин Россия пропагандаси бу мияларни шу қадар обдон ювганки, уларнинг қарашлари салкам диний ишончга айланиб қолган: фақат ўзининг қараши ягона ҳақ, мавжуд бўлиши мумкин бўлган қараш, фақат уларнинг ҳаракатлари тўғри, баҳсга ўрин йўқ; кимдир қўшилмаса, уни Алишер Қодиров USAID'га қўшилиб сотволган, уларни қамаш керак, йўқ қилиш керак (боболарининг ўлигини миннат қилиш ҳам қўшилади аргумент сифатида). Шу қадар зомбилашган, ноадекват, агрессив қатлам.
Ëшлар чиқиб, хотира ва қадрлаш кунини Ўзбекистон байроқлари билан нишонлаганидан бунчалик норози бўлиш учун ё Ўзбекистондан нафратланиш, бу давлатни тан олмаслик керак, ё рус пропагандасининг зомбиси бўлиш керак.
Энди фашизм устидан ғалабадай олийжаноб бир иш путинизм қуролига айланган экан, "ўлмас полк" чет давлат сиёсий таъсирини кучайтиришга хизмат қилаётган тадбир экан, бунга қарши чора кўриш керак албатта. Аслида сананинг номи Хотира ва қадрлаш куни деб ўзгартирилиши уни ўзлаштириш, миллийлаштириш сари бир қадам эди. Ўша санада мана бундай можаролар келиб чиқмаслиги учун балки санани нишонлашни ҳам тартибга келтириб қўйиш керакдир. Фақат Ўзбекистон байроқлари билан фақат маълум нуқталарда нишонлаш, қабристонларни зиёрат қилиш ва ҳ.к. дегандай.
@AsanovEldar