ТАДБИРКОРЛАР КУНДАЛИГИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


➡️ Тадбиркормисиз ёки ўз бизнесингизни бошламоқчимисиз?
👉 Унда бу канал айнан сиз учун!
✔️ Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, янгиликлар ва таклифлар ушбу каналда бериб борилади.
Канал манзили 👇
@Tadbirkorlar_kundaligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Бутун мамлакатимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни Қорақалпоғистон мисолида яққол кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Бугунги таҳликали ва мураккаб замонга қарамасдан, иқтисодиётимиз барқарор ўсиб бораётгани, дунёдаги нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар етакчилари буни эътироф этаётгани қайд этилди.

Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

Шундай юксак маррага эришишда илғор технологиялар асосида замонавий корхоналар очаётган, юз минглаб янги иш ўринларини яратаётган ва дунё бозорларига жадал кириб бораётган азму шижоатли тадбиркорларнинг ҳиссаси беқиёс экани эътироф этилди.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


Ҳурматли тадбиркорлар, Сизларни бугунги 20 август “Тадбиркорлар куни” муносабати билан муборакбод этамиз!


Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.

Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади


“Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.

✔️ 2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

🗓 2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

🚫 2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


#Адлия_хабари

❗️Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹15 июнь (шанба) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни;
🔹16 июнь
(якшанба) – Қурбон ҳайити байрами;
🔹17 июнь (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни;
🔹18 июнь (сешанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


6831827.pdf
1.1Мб
Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


❗️Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади


“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

🗂 Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

🔹“ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

🔹“ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

🔹“ССС”, “СС” ва “С” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

🔹“D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

🏢 Рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

🏅
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилади.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


ПФ-8.pdf
16.8Мб
Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади.

Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан:

➖лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;

➖лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;

➖тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.

✅Туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали “чиқиш туризми” йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.

2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади.


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат дастурлари доирасида кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади

“Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 15.11.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда:

🔘 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан:

▫️кичик тадбиркорларга ажратиладиган кредит қолдиғи 1,7 бараварга оширилиб, уларнинг кредит портфелидаги улуши 28 фоиздан 43 фоизга етказилади;

▫️кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 800 миллион АҚШ долларигача ресурс жалб қилинади;

▫️300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади;

▫️150 мингта кичик тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилади;

🔘 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан:

🔸кичик ва ўрта тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажми 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказилади;

🔸150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритилади ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳа тадбиркорларга сотилади;

🔸ўрта тадбиркорлар сони 2,5 бараварга оширилади;

🔸300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади.

🗓 2023 йил 15 декабргача ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади.

❕2024 йил 1 июлдан давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш учун кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади.

➡️ 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига бир йилда 10 миллиард сўмгача тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: UzA | Расмий канал
Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил: https://uza.uz/posts/538857

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе


Президент топшириғи билан қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

Президент қарорига кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди.

Бунда:

➖имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;

➖имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

➖туманларда
– 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


ТАДБИРКОРЛИККА 7 ЙИЛ МУДДАТГА, 100 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ

«Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди

☑️Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади.

☑️Қуйидагилар «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

▪️камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

▪️оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

☑️2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:

▪️фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.

☝️🏻Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

▪️қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;

▪️инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

☝️🏻2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

☑️Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


PQ-292.pdf
9.0Мб
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги президент қарори

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизларни 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан самимий қутлаймиз.

Таъкидлаш жоиз, соҳада ташаббускорлигингиз, билим ва тажрибангиз аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш билан бир қаторда, мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва салоҳиятини оширишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мана шундай масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун гаровсиз кредит берилади

“Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди

🌐 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

🔸давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔸табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

🔰Қарорга кўра, 2024 йилда республикада:

900 минг тонна балиқ етиштириш;

35 240 гектар сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириб, 513 600 тонна балиқ етиштириш;

9 000 хонадонда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш назарда тутилган.

💰2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 1 сентябрдан бошлаб:

- янги лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада 10 йил муддатга кредитлар ажратилади;

- саноат корхоналарига 1 йил муддатгача хорижий валютада 4 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада айланма маблағ тақдим этилади. Бунда, олиб келинадиган асбоб-ускуна учун 15 фоизлик аванс тўловлари ҳам жамғарма томонидан кредит қилиб берилади;

- маркетинг, лойиҳалаштириш, хорижий мутахассис жалб қилиш харажатларининг 20 минг долларгача қисмига компенсация тўланади.

Бундан ташқари, саноат ипотекаси тизими йўлга қўйилиб, тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида ишлаб чиқариш майдонлари қуриб берилади.

Жумладан, ҳар бир вилоятда камида 3 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади.

Саноат зоналарида ишлаб чиқариш объекти ишга туширилиб, инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг ер майдонларини хусусийлаштиришга рухсат берилади.

Facebook|Instagram|Twitter


Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади.

Бунда, кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция киритса, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида ресурс йўналтирилади.

Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади. Ушбу маблағларнинг 150 миллион доллари бўйича кредит линиялари 1 октябрдан очилади.

Ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.

Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

Facebook|Instagram|Twitter


Президентимиз кичик бизнесга янги имкониятлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда микро-бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича катта амалий ишлар қилинди. Натижада бугун ҳар бир маҳаллада камида 40-50 нафар янги тадбиркорлар пайдо бўлиб, минглаб доимий иш ўринлари яратилмоқда.

Лекин кичик бизнесни манзилли қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида қулай муҳит ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмади, деди давлат раҳбари.

Кичик тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” ва фаолиятини кенгайтириши учун мутлақо янги ёндашувлар жорий қилинади.

Бунда, ушбу соҳа вакилларини тадбиркорликка ўқитиш, уларга лойиҳа қилиб бериш, фаолиятини молиялаштириш, маҳсулотларига бозор ва бизнесига шериклар топиш бўйича яхлит эко-тизим яратилади.

Бунинг учун, энг аввало, “Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилади. Ушбу янги банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари ҳам янгича бўлади.

Жумладан, банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес марказлари ташкил этилади. Марказлар ташаббускорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади, ўз ҳисобидан янги лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорларни ўқитади, янги лойиҳаларга зарур мутахассисларни жалб қилади, тадбиркорлар учун бухгалтерия, солиқ, аудит, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатади.

Facebook|Instagram|Twitter


Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорларга ўз фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50%га камайтирилади — президент


Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi

Показано 20 последних публикаций.

411

подписчиков
Статистика канала