Матбуот анжумани: раҳбар кенг жамоатчилик билан учрашдиБухоро вилоятида 2024 йилда амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифа ва режалар ҳақида ахборот бериш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, жамоатчилик вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари қолаверса, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
➖Бухорода меҳмонхоналар сони 607 тага, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи туристик корхоналар эса 186 тага етди
➖Тадбиркорлик субъектлари сони вилоятда 35,4 мингтага етказилиб, бу 2023 йилга нисбатан 10,6 мингтага кўпайган. Тижорат банклари томонидан 2024 йилда 6,5 триллион сўм кредит маблағи ажратилган.
➖Ўтган йилда вилоятда 127 та, жами 6010 та хонадонли кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди
Батафсил: https://uza.uz/posts/695455Тelegram |
Facebook |
Instagram