Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ
Instagram: instagram.com/press_secretary_uz
Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг олий даражадаги музокараларида ҳукм сурган самимият ва ишчанлик руҳи;
- Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлигининг янги уфқлари: Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби билан суҳбат;
- Ўзбекистон ва Покистон давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг қўшма бизнес-форумида иштирок этдилар;
- Суд-ҳуқуқ тизимининг очиқлиги, шаффофлиги ва адолатли бўлишини янада таъминлаш йўлидаги муҳим қадамлар.


Кўрсатувни бугун, 1 март куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 2 март куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Бундан илгарироқ Б.Қудратхўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Указом Президента Республики Узбекистан Кудратходжаев Ботир Бахромович назначен на должность министра по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности заместителя Генерального прокурора – Военного прокурора Республики Узбекистан.

Ранее кандидатура Б.Кудратходжаева была одобрена депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса.

Facebook|Instagram|X


Бугун Қозоғистоннинг "Tengrinews", "Massaget", "Vesti", "Жулдыз FM", "Tengri FM" ва бошқа кўплаб етакчи оммавий ахборот воситаларини бирлаштирган "Alash Media Group" холдингининг асосчиси ва бош директори Зауре Казибаева билан учрашув бўлиб ўтди.

Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этдик.

Самимий руҳда ўтган учрашувда медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доирасини батафсил муҳокама қилдик. Бу қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилди.

Оммавий ахборот воситаларимизга қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, контент алмашиш, пресс-турлар уюштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бой тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда илгари суришда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олдик.

Сегодня состоялась встреча с Зауре Казыбаевой, учредителем и генеральным директором холдинга "Алаш Медиа Групп", объединяющего такие ведущие медиа Казахстана, как "Tengrinews", "Massaget", "Vesti", "Жулдыз FM", "Tengri FM" и многие другие.

С удовлетворением отметили беспрецедентный уровень узбекско-казахстанских отношений, достигнутый благодаря политической воле и совместным усилиям глав двух государств.

В искренней обстановке обстоятельно обсудили широкий спектр вопросов развития взаимовыгодного сотрудничества в сфере медиа, выразив единое мнение, что это непременно послужит укреплению уз дружбы между нашими братскими народами.

Договорились оказывать нашим медиа всестороннюю поддержку в реализации совместных проектов, в том числе по обмену контентом, организации пресс-туров, международному продвижению богатого исторического и культурного наследия Узбекистана и Казахстана.

Facebook|Instagram|X


Бугун "BBC World Nеws"нинг Евроосиё мамлакатлари бўйича вакили Сергей Становкин билан учрашув ўтказдим.

Ушбу нуфузли телеканал билан ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, энг аввало, Янги Ўзбекистон ислоҳотлар стратегиясининг бориши ва натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказиш муҳимлигини қайд этдик. Профессионал журналист кадрларни тайёрлаш ва матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдик.

Сегодня провел встречу с представителем BBC World News по странам Евразии Сергеем Становкиным.

Отметили важность полного задействования огромного потенциала сотрудничества с этим авторитетным телеканалом, прежде всего в целях доведения до международной общественности хода и результатов стратегии реформ Нового Узбекистана. Обсудили также возможность реализации проектов по подготовке профессиональных журналистских кадров и повышению квалификации работников пресс-служб.

Facebook|Instagram|X


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.

Указом Президента Республики Узбекистан Хамраев Бехзод Сайлихонович назначен на должность директора Агентства статистики при Президенте Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности заместителя председателя Центрального банка Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X


Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон Президентининг Кувайтга тарихий ташрифи. Саудия Арабистони умра ва ҳаж ишлари вазири бошчилигидаги делегация билан учрашув. Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказини бориб кўрди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Өзбекстан Президентиниң Кувейтке тарийхый сапары. Ҳаж ҳәм умра ислери министри басшылығындағы Саудия Арабстаны делегациясы менен ушырасыў. Шавкат Мирзиёев Қорғаныў санааты агентлигиниң Инновациялық технологиялар орайында болды.

Обзор важнейших событий за неделю: Исторический визит Президента Узбекистана в Кувейт. Встреча с делегацией Саудовской Аравии во главе с министром по делам хаджа и умры. Шавкат Мирзиёев посетил Центр инновационных технологий Агентства оборонной промышленности.

Weekly review of the most important events: Historical visit of Uzbekistan’s President to Kuwait. A meeting with a Saudi delegation led by Minister of Hajj and Umrah. Shavkat Mirziyoyev visits the Defense Industry Agency’s Center of Innovative Technologies.

Facebook|Instagram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг Кувайт Давлатига амалга оширган тарихий ташрифи тафсилотлари;
- Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноатининг илғор ишланмалари билан танишди ҳамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди;
-  Ватанимизни ва тинчлигимизни асраб-авайлаш – барчамизнинг муқаддас бурчимиз.


Кўрсатувни бугун, 22 февраль куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 23 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с проводимой работой в оборонно-промышленном комплексе, а также проведет совещание по вопросам укрепления военной безопасности и обороны нашей страны.

Facebook|Instagram|X


Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Шавкат Мирзиёев атом энергетикасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 2028 йилги Олимпия ўйинлари: мақсад – кучли ўнталикка кириш. Ўзбекистоннинг "олтин фонди" вакиллари билан учрашув

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Шавкат Мирзиёев атом энергетикасында алып барылып атырған жумыслар менен танысты. 2028-жылғы Олимпия ойынлары: мақсет - күшли онлыққа кириў. Өзбекстанның “алтын фонды” ўәкиллери менен ушырасыў

Обзор важнейших событий за неделю: Президент Шавкат Мирзиёев рассмотрел текущую работу в области атомной энергетики. Олимпийские игры 2028 года: цель – попасть в топ-10. Встреча с представителями «золотого фонда» Узбекистана

Weekly review of the most important events: President Shavkat Mirziyoyev reviews current works in the nuclear energy. Olympic Games of 2028, the goal is to get into the top-10. Meeting with the representatives of Uzbekistan’s “golden fund”.

Facebook|Instagram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг халқ манфаати йўлидаги сиёсий меҳнати тафсилотлари;
- “Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айланади;
- Президент Янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан учрашди.


Кўрсатувни бугун, 15 февраль куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 16 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X


Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X


Сўнг Президентимиз фаол ёшлар билан мулоқот қилди.

Турли ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва нодавлат ўқув марказлари, корхона ва фермер хўжаликлари вакиллари, ёш олим ва спортчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, таклифлари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Ватанимиз ўз тараққиётининг янги бир тарихий босқичига қадам қўймоқда. Бу даврда олдимизда илгари дуч келмаган мураккаб вазифалар, ғов ва тўсиқлар пайдо бўлиши табиий, албатта. Лекин қанчалик қийин бўлмасин, биз олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз.

Чунки бизнинг олис ва яқин тарихда не-не синовлардан ўтган, донишманд халқимиз бор, бугун барча соҳа ва тармоқларда майдонга дадил чиқаётган ғайрат-шижоатли ёшларимиз бор.

Сизлар билан маслаҳат ва мулоқотни ўз фаолиятимизда асосий мезонлардан бири, деб биламиз.

Сизлар ҳам бундай юксак ишончга муносиб бўлиб, жонажон Ватанимизни ҳар томонлама ривожланган, гўзал ва фаровон мамлакатга, Учинчи Ренессанс диёрига айлантиришда олдинги сафларда бўласиз, деб ишонаман
”,

- деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|X


Ёшлар масаласи парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.

Ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари тизими йўлга қўйилганидан кейин ёшлар сиёсати тубдан ўзгариб, мутлақо янги босқичга кўтарилгани эътироф қилинди.

Лавозимга киришаётган ёшлар етакчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни тизимли равишда ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Ёшларимизда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича 10-11-синф ўқувчилари ўртасида бошланган “Ватан таянчи” ҳаракати касб-ҳунар мактаби, техникум ва хусусий таълим ташкилотларида ҳам йўлга қўйилиши белгиланди.

“Ватан таянчи” отрядлари ўртасида “мактаб – туман – вилоят – республика” даражасида спорт мусобақалари ва ижодий танловлар ташкил этилади.

Шу каби ҳар бир маҳаллада ёшлар ўртасида “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида “Шижоат ва ғайрат” спорт ўйинлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллаларга спорт иншооти қуриб берилади, зарур анжомлар билан таъминланади.

“Ватан таянчи” ҳамда “Шижоат ва ғайрат” мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга кириши учун тавсия берилади.

Facebook|Instagram|X


Тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш бўйича тизим яратилгани натижасида салкам 1 миллион ушбу тоифадаги ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маиший муаммолари ҳал қилинди.

Жорий йилда ҳам 150 мингга яқин ёшлар вазирлик ва ҳудуддаги раҳбарларга номма-ном бириктирилади. Бу раҳбарлар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, касбга ва хорижий тилларга ўргатиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик қилиши учун ёрдам кўрсатишга масъул бўлади.

Ёшлар агентлигининг туман бўлимлари ёшлар етакчилари билан бирга ўз ҳаракат дастурини ишлаб чиқади.

Ҳокимлар эса ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш бўйича ҳар ой улар билан учрашиш тизимини жорий қилади.

Facebook|Instagram|X


Бугунги кунда мафкуравий хавф-хатарлар аллақачон кибермаконга кўчиб ўтгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ёшларимизда интернетдан фойдаланиш маданиятини янада юксалтириш, улар ёлғон маълумотлар қурбонига айланиши, дунёқараши салбий ғоялар таъсирида шаклланишини олдини олиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Фарзандларимизнинг маънавий тарбияси ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларни ёт ғоялардан асраш ҳар биримизнинг вазифамизга айланиши шартлиги таъкидланди.

Шу боис мутасаддиларга ёшларнинг мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш, уларни дардига малҳам бўлиб, муаммосини ҳал қилиб, турли ғоявий хуружлардан асраш, зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш топширилди.

Илм-фан ва таълим йўналишидаги фойдали маҳаллий интернет ресурслари реестри шакллантирилиб, улардан бепул интернет тармоғи орқали фойдаланиш йўлга қўйилади.

Нуронийларимиз иштирокида “Аждодлар меросига муносиб авлод” ғояси остида ёшларни бирлаштириш бўйича янги тизим жорий этилади. Шунингдек, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини ошириш мақсадида “Мен буюк эл фарзандиман” умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича ёшларнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Ёшлар маънавиятини юксалтиришда бадиий адабиётнинг роли жуда катта экани таъкидланди. Бундан қирқ йил олдин устоз шоир Эркин Воҳидов ташкил этган “Ёшлик” журнали фаолиятини кучайтириб, уни яна ёшларимиз севиб ўқийдиган журналга айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Бугунги кунда физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика, бир сўз билан айтганда, STEM фанларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Олмазор туманида 10 та мактабда муҳандислик лабораториялари ташкил қилинди. Бугун ушбу лабараторияларда 2 минг ўқувчи робототехника ва илғор технологияларни ўрганмоқда.

Барча туманлар ҳокимларига бу тажрибани ўрганиб, оммалаштириш, ўз ҳудудида 5 тадан мактабни шундай лабораториялар билан жиҳозлаш топширилди.

Тошкент давлат техника, ахборот технологиялари, кимё-технология, Турин, Инха каби 36 та техника олийгоҳи ректорлари сунъий интеллект, робототехника, дрон, киберхавфсизлик каби ихтирочилик йўналишларида “Олийгоҳ кубоги”ни эълон қилади. Энг яхши стартап лойиҳалари тижоратлаштирилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.

Facebook|Instagram|X


Энергетика, транспорт, урбанизация, замонавий архитектура, тиббиёт йўналишларида “Эл-юрт умиди” жамғармаси квоталари кўпайтирилади.

Бундан ташқари, дунёнинг нуфузли “топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.

Ҳарбий олийгоҳларнинг намунали тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.

Ёшларни илмга қизиқтирувчи медиа контентлар, энг яхши интеллектуал шоулар яратишга Ёшлар агентлиги томонидан 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

Ёшларда табиатга меҳрни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил қилинади.

Facebook|Instagram|X


Мулоқотда камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали ечими таълим экани таъкидланди.

Шунинг учун кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X


Жорий йил IT соҳаси экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бунда асосий куч, албатта, ёшлар экани таъкидланди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳасига қўшимча 300 минг ёшлар жалб этилади. “Coursera” платформасида 3 мингдан ортиқ курсларда сунъий интеллект ёрдамида ёшлар учун ўзбек тилида таълим олиш имконияти йўлга қўйилади.

Бу йил "Муҳаммад Хоразмий ворислари" лойиҳаси Қорақалпоғистонда ҳам жорий этилиб, яна 1 минг нафар ёшлар қамраб олинади.

Бирлашган Араб Амирликлари билан Ўзбекистонда "Бир миллион сунъий интеллект фойдаланувчилари" лойиҳасини амалга оширишга келишилган. Рақамли технологиялар вазирлигига бу борадаги ишларни бошлаш топширилди.

Ўтган йили 25 минг нафар қизлар IT бўйича бепул ўқитилди. Бу йил дастурчи қизлар сони 2 баробар оширилиши режа қилинди. 1 минг нафар иқтидорли қизлар IT оромгоҳларида халқаро олимпиадаларга тайёрланади.

Ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини барвақт аниқлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, салоҳиятини монетизация қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга рақамли ижтимоий экотизимни жорий этиш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Показано 20 последних публикаций.