⚡️ ТАЙИНЛОВ
➡️ Агзамходжаева Дилноза Анварходжаевна марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош шифокор лавозимига тайинланди.
📌 Д. Агзамходжаева 1992 йил Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, 1994 – 1996 йилларда ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатурасида таҳсил олган.
🟣 Меҳнат фаолиятини Республика офтальмология шифохонаси врачи сифатида бошлаган. Турли йилларда Республика онкология илмий марказида шифокор, бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.
❗️Тиббиёт фанлари номзоди Д. Агзамходжаева тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
* * *
➡️ Мамедова Гузаля Бакир гизи марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
📌 Г. Мамедова 2006 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2008 йилда магистратурасини тамомлаган.
🟢 Шундан сўнг мазкур олий ўқув юртининг Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедрасида ассистент сифатида фаолият юритган. У 2018 – 2021 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти докторантурасида таҳсил олган.
❗️ Тиббиёт фанлари номзоди Г. Мамедова тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан: