⚡️ ТАЙИНЛОВ✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан:
➡️
Агзамходжаева Дилноза Анварходжаевна марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош шифокор лавозимига тайинланди.
📌
Д. Агзамходжаева 1992 йил Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, 1994 – 1996 йилларда ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатурасида таҳсил олган.
🟣 Меҳнат фаолиятини Республика офтальмология шифохонаси врачи сифатида бошлаган. Турли йилларда Республика онкология илмий марказида шифокор, бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.
❗️
Тиббиёт фанлари номзоди Д. Агзамходжаева тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. * * *
➡️
Мамедова Гузаля Бакир гизи марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.📌
Г. Мамедова 2006 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2008 йилда магистратурасини тамомлаган.
🟢 Шундан сўнг мазкур олий ўқув юртининг Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедрасида ассистент сифатида фаолият юритган. У 2018 – 2021 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти докторантурасида таҳсил олган.
❗️
Тиббиёт фанлари номзоди Г. Мамедова тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram