Фильтр публикаций


Дадасини жияни барча гумонлари пуч эканини билдирувчи гапларни айтди. Маълум бўлишича, Жамол пулни хотинга эмас, қоринга сарфлашни хуш кўраркан. Қўли пул кўргач, унча-мунча овқатлар ёқмай, кўчадан овқатланадиган бўлиб олган экан. Бундай ўйлаб қараса, ростан Жамол уйда кам овқатланади. Кунда бўлмаса ҳам кунора кўчада. Қайсидир улфат(кулфатлар)ини топиб олади, кейин итини туғилган кунини ҳам нишонлайверади. Пул йиғиладими шундай қилаверса? Яқинда қизини чиқарадиган бўлиб ётибди-ку, бу одам бўлса, роҳатини уйни чети кўрадиган нарсаларга пул сарфлаб юрибди. Эркакка ақлни ноқис қилиб берса ҳам қийин экан-да...
Ҳанифа бир томондан енгил бўлди, аммо, чағи ўткир аёлга айланиб қолди. Рўзғорни ҳамма юкини эри унга юклаб, кайфини суриб яшаши, ҳамма нарсага аёл боши билан югиравериши тоза жаҳллантирди. Қачон қарама, "мен тушунмайман, ўзингни дидингга мосини қилавер" деб туриб олади

Бошқа тарафдан қизи. Ҳозирги пайтдаги одамлар ҳалол-харомдан хазар қилишнибилмайди. Соддагина Раъно ҳаммани ўзидек билади, содда. Уни текшириши керак. Бекорга ўзгариб қолгани йўқ. Сезиб юрибди, йигитларни кўрса ўзини ишчан қилиб кўрсатадиган бўлиб қолди. Совға олиши ҳам кўпайган. Кечиктирмаслик керак. Шу уй тезроқ битса, барча муаммоларни бир бошидан ечими ечила бошлайди. Ҳозир на еганида, на ичганида ҳаловат бор. Усталар ҳали уни, ҳали буни сўрайди. Ишга ҳам шаҳарга қатнайди, вақти автобусда ҳам ўтиб кетяпти. Кечга суллайиб кириб келади-да, қизи тайёрлаган овқатни еб, тезроқ тикадиганларини тугатишга киришади. "Одам ҳам шунчалик банд бўладимия?" деб ўйлаб қолади. Болаларига кўп вақт ажратолмаётганига ҳам сиқилади. Аммо, ҳаммасини улар учун қилаяпти. Ўртоқларини уйини ёнида бу уйлар товуқ катагидек, эртага изза бўлмасликлари, болаларини бўйни эгилмадлиги учун ҳам ҳаракатдан тўхтамаслиги керак. Қолганлари ҳам кейин ўрнига туша бошлайди. Ҳар ҳолда Ҳанифа келажакдан бехабар шундай ўйда эди...


Аввалдан ҳар бир она каби қизини чеккалашларини сезиб юрарди. Нимадир бор дерди-ю, тўлиқ ишончи йўқ эди. Кузатишни дилига тугарди, вақт муаммо бўларди. Боз устига бу тарафда опаси ва синглиси уни эзишни бошлаган. Нимаймуш, эрини 2-хотини бор экан. Шунга уйга олиб келаётган пулларини "чўғи" камайган. Ҳақиқатан, аввалги сафарлардан кам пул олиб келяпти. Усталарга ҳам асосан, йиққан-тергандан ташқари Ҳанифани ўзи пул сарфлаяпти. "Эркак бўлиб усталар билан гаплашинг, сиз турганда мен гапирмайман-ку. Уйида хотини хўжайин экан демайдими?" деса, "Эее мен нима дейман. Гапиравер ўзинг. Хато тушунтириб қўйсам, минғирланиб юрасан" деб жавоб қиларди. Шубҳа уруғлари бир-бир қадалди кўнглига. Ростан, 2-оиласи бўлса-я? Шундай бўлса қачон уйланди экан? Қайси пайт кўзимни бўяяптикан? Ортидан одам қўёлмайди. "команда"сида дадасини жияни ишларди, шундан қаерга кетади, қачон келади, нима қилади билиб олади. Телефонини титмоқчи ҳам бўлди. Аммо, бирон нарсаси бўлса болаларига ўйнаш учун бермасди-ку, деб титмади. "Барибир, сенсор телефонни яхши тушунмайман" деб қўл силтади. "Эр бермоқ - жон бермоқ" экан. Тагига етмагунча қўймайди ҳали. Борди-ю, ростан 2-оиласи бўлса, опаси ва синглиси билан бориб, "пат"ини юлиб келади. Оилали эркакка осилиш қандай бўлишини кўрсатади, ҳали.


#Номсиз_ҳислар

Ўткан йилларда анча эрини йўлга солиб олди. 2 та фарзандидан айрилган эркакни ғам елкасини юкдек эзган эса-да, бу сафар аёлига анча меҳрли ва эътиборли бўлишга ҳаракат қилди. Ишга чиқа бошлади, "команда" йиғди, ойлиги кўпайди. Раъно 16га тўлган, анча даволанишлардан сўнг туғилган Али 9га кирадиган йили уйларини янгилашга деб йиғган пуллари анча бўлиб қолганди. Эски уйларни бузишга кўп пул кетиб қолиши мумкинлиги учун ҳовли этагига янги уй қуришмоқчи эди. Аммо, пойтахтдаги акаси - Раҳмат, катта ҳовлини зибр кесиб ўтган жойидан олган "участка"сини шу ҳовлига алишиш таклифи билан чиқди. Табиийки, Жамол рад этмади. Лекин, Ҳанифа ўйланиб қолди. Шунча йил деганда энди ростмона узоқлашган қайнонасини бурнини тагига бориб ўтириши қанчалик тўғри? Бироқ, гина сақлашни ҳам оқламайди кўнгли...
Аллоҳга таваккал. Пешонада бори бўлади-да энди. Уста тушурилди. 2 та ётоқхона, битта меҳмонхона, ошхона ва ҳаммомни бир-бирига улаб, ўртаси коридор билан ажратилган 2 меҳмонхонани эса алоҳида қилиб қуришадиган бўлди. Усталарга овқатни Раъно тайёрлар, Ҳанифа эса тикувчилик қиларди цехда. Уста ишлатиб, янги уй қуриш осон эмасди ахир. Яна битта иш топди. Қайнонаси янги келинлик пайти "нимага дадангиз сизни ўқитмаган?" деб эговлайвериши натижасида дадаси Маъмурга ёрилганда, диплом олиб берганди, боғча опаликка. Қўшимча қилиб боғчага ишга кирдида, тикув цехидаги ишларини уйга олиб келиб, боғчадан қайтганда қиладиган бўлди.

Чарчаб кетса ҳам шукур қиларди, ахир яқинда ҳамма шароити бор уйга кўчади. Эски хотиралар кўмилган бу омонат турган уйдан кетади. Янги уйини ҳамма шароити бор қилиб қуришини, ўша уйда Жамол билан набиралар катта қилисшини ўйласа, юраги бир ширин ҳислар билан дуккилаб кетарди. Бахти дунёларга сиғмайдиган даражада кўпдек кўринарди ўзига. Аслида бу тўфон аввалидаги сокинлик эканини билмасди...


Инсонни ҳаётидаги энг ёмон нарсалар "аммо, лекин, бироқ" ортига яширилган бўлса керак.

Асфандиёрнинг вафоти Ҳанифани яхшигина депрессияга тушириб қўйди. Ота ҳовлисида яшади 2 ой, аслида, ажрашмоқчийди. Аммо, биринчи фарзанди қиз бўлса, уни эртага бировни эшигида "сарғайтиради"ми? Ёки, ота-онасига ташлаб кетиб, ҳам она ҳам ота меҳридан айирадими? Турмуш қурмай ўтиб, бошқаларга юк бўладими? Ёки, Раънони Жамолга ташлаб ўгай она қўлида бир парча меҳрга зориқтирадими? Ҳаётини давом эттириши мумкин бўлган йўлларнинг бари чигал. Ажрашмай яшаши ўзи ҳам муаммоли. У ортиқ руҳий эзилишларга чидолмайди. Юраги тағин ҳам бақувват экан, 2 боласини тупроққа бериб ҳам ишлаяпти.
Лекин, эрига зарра қадар меҳри қолмагандек эди. Эрини эзилиб, ховли четига ўтиб йиғлаб келаётганига кўп гувоҳ бўлди ва айни шу нарса юрагида тош бўлиб, қалбини оғирлаштирди. Худди, атрифидаги ҳар ким рол ўйнаётгандек туйилаверди. Келаётганлар, ачинаётганлар, йиғлаётганлар, далда бераётганларнинг бари сохта ниқоб остида эди гўё... Чунки, уларнинг кўпи Асфандиёрнинг туғилишини истамаган. Эри ва оиласидагилар эса, даволанишига йўл бермаган. Ҳеч ким Ҳанифани тушунолмаган. Бу вазиятда дастлаб, айбдор излаган Ҳанифа ҳар кимни бўғзига пичоқ тирамоқчи бўлди. Яқинларининг ярми фарзандини ҳозир дунёга келтирмай, олдириб юборишини айтгани учун "шу ниятлар сабаб ўлди ўғлим" деб гиналанди. Эри тарафдагилар қўл кири бўлган пулни даволанишдан қизғонгани, ақалли ўзи топган пулни ўзи даволаниш учун ишлатишига бермаганига бутун танаси билан қаҳр ҳис қилди, қаттиқ нафрат қалбига ўрнашгандек бўлди. Кўп қийналди... Ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлди, ҳатто...
Шукурки, Ҳанифа яқинлари меҳри билан бу тўсиқдан ҳам ўтиб олди. Депрессияни енгди, юзига яна кулгу қайтди. Эрини бир мунча озиб, киртайиб қолган қовоқлари ҳам қалбидаги тошларни силжитгандек бўлди. Ёлғондан сиқилганда озиб кетмасди?!


#Номсиз_ҳислар

Айни шу вақт Жамол "ҳозир келамиз" деб акаси билан қаерга чиқиб кетганди? Чилласи чиқмаган фарзандини ўзи яхши билмаган шаҳарда сарсон қилишни хоҳламай, акаси билан шифокорни ёнига кетганди. Навбат олиб қўйишса, навбат яқинлашганда болани олиб келиш учун. Жамол фарзандларини яхши кўради, балки эр сифатида омонат ўлароқ берилган аёлини ҳимоя қила олмаётгандир, аммо, ота сифатида фарзанди учун ҳаракат қиларди, охирги имконни ҳам зое кетказмасдан. Аммо, улгурммади. Касалхонага борганларида энди кетаётган докторга учрашди, фарзанди ҳолини, аёлини касаллик тарихини баён қилганда, "тез ёрдам машинасида олиб келамиз, ҳар дақиқа - ғанимат" деб улар билан уйга келганди доктор. Аммо, саноқли дақиқаларга кеч қолишди. Ўлган фарзандини қучиб тебранаётган аёлини кўрган Жамолни эси бошидан учди. Кўзини минг пир-пиратмасин, ёшларини яширолмади. Фарзанд доғини қайси ота-она хотиржамлик билан қарши ололарди?
Бола она сути таркибидаги микроблар сабаб вафот этган, тирик қолганда ҳам кўп яшамаган бўларди. Чунки, сутнинг заҳри бола танасини нуқсонли қилиб қўйганди.
Шифокор хулосаси шундан иборат бўлди. Фарзандини қучиб, тупроқ қахилган қабрга қўя олмай, қабр ичида болани ҳидини ҳидлаганча бир мунча вақт йиғлади, Жамол. Бошқалардан фарқли у айбдор изламади. Ўзини айблаб, ич этини еб қўя қолди.
- Асролмадим болам, сени. Сени ўрнинга ўзим ўлсам бўлмасмиди?
Қайнотаси ва отасини қистовидан кейин бола дафн қилинди. Бу вақтда ҳам Жамол ёшларини яширолмади. Бутун танаси куйиб кетаётганди иложсизликдан. Қалби ўртаниб, танасининг ичидаги барча аъзоларини қисаётганди, гўё...


асарни ташлайми? ўқияпсизларми ўзи?
Опрос
  •   ҳа
  •   йўқ
11 голосов


5 ойдан сўнг

- Болаааам! Кечир мени болаам, аааа, асролмадим сени, кечиииир, кечиииир. Ношуд онангни кечир болааам, кечиииир! - Ҳанифа ўзини ҳар ёққа уриб ўлган ўғли Асфандиёр учун эзилиб-эзилиб йиғларди. 2-ойга ўтмаганди, ақалли, чилласи чиқмаганди гўдакни. Жамолни пойтахтда яшовчи акасини уйига Асфандиёрни докторга кўрсатиш учун келишганди. Болани бир ҳафтадан буён истимаси дам чиқиб, дам тушиб, ўйнаб ота-онасини қон қилиб юборганди. Ўзи қийналиб туғган Ҳанифага Раънодаги каби муомалада бўлишди, ортиқча эъзозлашмади. Секин жойини кўрсатишди ва мана боласини ўлимига ўзлари хоҳламай сабабчи бўлишди. Асли, шу бир ҳафтани дастлабки 3-кунида пойтахтга олиб келишмоқчи эди, аммо, Гулнора йўл бермади. "Отни калласидек пул кетади, Жамол ҳали тузук жойда ишламаса" деб туриб олди. Фолбинга қатнади тинмай. Асфандиёрни аҳволи ёмонлашавергач, онаси Гулнорага индамай, акаси Раҳмат билан гаплашиб, такси чақириб фарзанди ва аёлини олиб кетди Жамол. Эр-хотин йиғганини ўртага ташлади, қарз-ҳавола қилиб, ҳеч кимга хабар беришмади. Аммо, умридан бермаган экан, кечга етиб келган Ҳанифа ва Жамол йўл азоби - гўр азоби деган Раҳматнинг гапини икки қилмай аввал уйга бора қолишганди. Ким ўйлабдивеган бир чўқим ошлари заҳар бўлиб чиқиб кетишини?
Уйдагиларга олиб келинган совға-саломлар улашилгач, ўзлари олиб келган 4 патир, ярим кило қурт, помидор ва бодрингли банкадаги тузламалар билан дастурхон тузалиб, гўшти санаб солинган ош тортилди. Раҳматнинг аёлини қовоғи беш қарич эканини кўрган Ҳанифани ҳам, Жамолни ҳам томоғидан егани ўтмади. Тиғ устида ўтиргандек бўлишди. Одоб юзасида "Идишларни ўзим юваман", деган Ҳанифага қаршилик қилинмади.
"Балки, шу ишларга ўзими урмаганимда фарзандимни сақлаб қола олармидим, ёки, Жамол акамни Раҳмат ака олиб чиқиб кетмаганда, шу ҳол бўлмасмиди?", деб кўп ўксинади Ҳанифа. Чунки, ишларни битириб хонага кирганида, Асфандиёрни мурғак танаси аллақачон совуб бўлганди...


#Номсиз_ҳислар

Болани ўғил туғилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Гулнорани қисман юзидаги норози ифодасини ечди. Ҳар қалай, Ҳанифага бироз эркинлик берди. Ёки, бунга Замирани тўполон қилгани сабабмиди? Биринчи боласи тушиб қолганда тўполон қилгандан кейин, 3 ойни оралатиб Гулнора ва Нозимани ёнига келиб-кетиб туради. Ҳар эҳтимолга қаршида энди...
Маъмур ва Зумрад Замирани тўй ташвишлари билан овора бўлиб, Ҳанифага эътиборни сусайтиришганди. Ҳанифани бўйида борлигини бола 5 ойлик бўлганда билишди. Ҳанифа гап эшитишини билиб индамай юрганди, аммо танадаги вазн очиқлаб қўйди ҳаммасини. Докторлар рухсат бермаганини айтган онага,
- Худони берганида ойи, пешона экан, деб жавоб бериб қутилди.
- Эсон-онон қўлингга олиб олсанг бўлди, тикишингни йиғиштир унда. Ўғил бола деяпсан, нозик бўлади. Ўзингни ўққа-чўққа ураверма! Куёвга айт, яхшироқ иш топса топсин. Бўлмаса, даданг айтаётган ишга кўнсин.
Қизини оғир шароитда яшаётганини кўриб, билиб юрган Маъмур такасалтанг куёвига заводидан иш таклиф қилганди. Бировни буюрганини бажаришни истамайдиган Жамол рад қилганди. Зумрад шуни эслатди.
- Фарзандлар 2 та бўлгандан кейин етказиш ҳам осон бўлмайди. Уйларингни ҳам таъмирлашларинг керак. Бу ёқда биринчи фарзандинг қиз бўлса, ана-мана дегунча бўйи етиб қолади. 10 сотих жойга экиладиган помидор-бодринг нима бўларди?
Онасини гапини тасдиқлашга тасдиқлади-куя, эрини ишга кўндириш... Ҳақиқий муаммолигини ўйлаб лаби четини тишлаб қўйди. Кузга тўйи белгиланган Замира билан ҳам 2 оғзи гаплашган бўлиб, уйига қайтди. Жамол ётарди, телевизор кўриб. Унга қараб ҳафсаласи пир бўлди-ю, билинтирмади. Ҳозир яхши гапиргани маъқул, кўндириш осон бўлади.


Ҳаммаси аниқ бўлганида кимдир бошидан бир челак сув қуйиб юбиргандек бўлди. Бола аллақачон олиб ташлаб бўлмайдиган вақтга келаган. Ултратовуш текшируви хулосаси уни соғлом кўрсатди ҳар ҳолда. Лекин юраги пўкиллаб кетди. Бу бола кўришни хоҳламасликдан эмас, сути натижасида уни ногирон қилиб қўйиши, ёки, Худо кўрсатмасин-у, ўлимгача олиб келиши мумкинлигида эди. Аммо докторлар қон сабабли микроблар кейинчалик танадан чиқиб кетишини айтгани учун кўнглини бир чети ёруғ эди. Балки, микроблар чиқиб кетгандир? Эри ултратовуш текширувидаги натижага қаради ва докторга ортиқча пул йўқлигини билдиргандек норози бўлди. Ҳозир ёз бўлган учун эккан сабзавотлари - помидор, бодринг дегандек, сотиб турибди. "Барибир, бу майда пуллар қишга катта заҳира бўлмайди. Соғлом деган болани яна текширтириб, йўқ жойдан касал излашни нима кераги бор?" деган фикрлар миясидан ўтди. Тўғри, қайнотаси билса текширтиради, лекин, охирги марта даволанишига ҳам пул берган, деярли қизини ўзи даволатди, Жамол дўстларини олдида изза бўлди. Хуллас, бу ёғи эркакчилик ғурурига тўғри келмасди.
Далага чиқиши камайган Ҳанифа, уйда асосан тикувчилик қилаётганди. Шу сабаб танасидаги оғриқларни бир жойда ўтиришидан деб билди. Болани ҳаракати Раъноникидан суст, аммо, ўғил деяпти кўрганлар.


Шундайлардан биттаси мени келиним бўлиши мумкинлиги ҳаёлимга келмаганди" дегани Ҳанифани биъғзидан буғгандек бўлди. Ёшликдаги хато унда ҳам бўлганди-да... Гулнора қандай билди экан? Аслида, Гулнорани ҳеч нарсадан хабари йўқ эди ва бу гаплар Ҳанифага тегишли эмасди ҳам. Катта келинига аталганди. Буни тушунмаган Ҳанифа бошини эгди, Жамолми, отаси ёки, укаларидан бир билса тамом. Ўйлашга ҳам қўрқади одам. Ахир, бу сир онаси, синглиси ва опасини ўртасида эди. Эшик ҳатлаб чиқмаганди...
- Ойижон кечга нима овқат қилай? - секин гапни буришни маъқул кўрди. Асаби пичинг гапларни кўтаролмасдида.
- Ўғлим келишига манти қилинг, анча бўлди емаганимизга. Ҳам бугун Нозимани ўғли келади. Бувисини уйида емаса, ким берарди бошқа? Фақат тезлаштиринг. Раънони баҳона қилиб, бир пайтда тайёрламанг? Бола йиғласа ичаги кенгаяди, - "тушундингми?" дегандек қараган Гулнорага дами ичига тушиб кетган Ҳанифа бош силкиб жавоб берди. Шунча гапни ҳаммаси ҳавога учиб, яна бош эгиб хизматда давом этди...Шифокорга нари борса уч марта борди, 4-сафар ҳам борганда, балки, ҳаммаси бу даражада бўлмасмиди?!
Ёзнинг боши эди. Бир ярим ёшга қадам қўяётган Раъно асосан, холаси Замира билан кун ўтказар, Ҳанифани қайнонаси Гулнора "томири бақувват" боғи бор танишлариникига жўнатарди. Бирида гилос, бирида олча, қулупнай, бирида шафтоли терими бўларди. Қариндошлари қўл учида кун кўрса ҳам, кўнгли кенг, сидқидилдан иш қилувчи Ҳанифага ишлаган пулига мева ҳам қўшиб берарди. Уйга келгаc,ҳ қиш учун бонка беркитарди, қайнона назорати остида. Ҳар тугул, Ҳанифага раҳми келиб қолса, ёпган бонкаларидан бир-иккитасини уйига олиб кетишини айтарди. Кайфияти бўлмаса, қилингсн нарса жойида қолдирилиши шарт, сўрамай олиш ўғирликка киради, қабилида иш тутиларди. Хуллас, иъша куни шафтоли теримидан келган Ҳанифа ўзини жуда ҳолсиз сезди, буни. кун бўйи овқат егиси келмай шафтоли еганига йўйди. Аммо, эртаси куни уйда иш кўпайиб, кир юваётганида қайта-қайта келаётган ўхчиш ва танасидаги ўзгаришлар безовта қилди, қалби ғашланди. "Тинчлик бўлсин-да", деди ичида, чунки, алиматлар танасидаги микробни таъсирида деб бўлмасдида...


#Номсиз_ҳислар

Уёқ-буёғи билан Ҳанифа бир ой касалхонада даволанди. Зумрад бир қизини, бир неварасини ёнидан айрилмади. Маъмурнинг ҳам бир оёғи ишда бўлса, биттаси шаҳарда - касалхонада бўлиб қолди. Ҳар тугул қизини юзи анча ранг олиб, ўзига келиб қолди. Лекин, давомий дори-дармон ёзиб берилди. "Аввалига бир ойдан кейин, кейин 2 йил давомида ҳар 3 ойда бир даволаниб турасиз" деган докторнинг гапига амал қилишга ваъда бериб уйига келди. Энг муҳими бу 2 йил давомида фарзанддан сақланиши керак эди. Сути таркибидаги моддалар фарзандини нобуд қилиши, ёки, ногиронликка олиб келиши мумкин экан. Аммо, Худо бераман деса ҳеч гап эмас экан-да...
Касалхонадан чиққач, оладиган осма уколлари борлиги учун ота ҳовлисига борди. Синглиси қаради қизига ҳам. Ора-орада катта опаси Нодира 2 та зумрашасини етаклаб келар, ёки, Замира ўқишдан келишида олиб қайтарди. Катта опаси ҳам овсини билан катта ҳовлида туради, болалар кўп, уйдагилар тозаликка ҳам, овқатга ҳам инжиқ, бола шовқинини кўтара олмайди, Замира эса болаларни яхши кўради, олаларини оғирини шу йўл билан енгил қилишга ҳаракат қиларди.
Бир ҳафталик уйда олинган укол-дорилар натижасида анча эт кириб қолган Ҳанифа қийинчиликсиз яшаш қандай бўлишини, инсонни жони роҳатга яқинлашса, "Мана шундай яшаса ҳам бўлар экан-ку" дегувчи ўйни миясида айлантирди. Албатра, ўзини қадрини билиши керак...Опаси ётган хонага кирган Замира уни шифтга бемаъно тикилиб турганини кўриб, асаб томирлари бир-бир узила бошлади. Олиб келган овқатини ёнига қўйди-да гап бошлади.
- Опа яшасанг одамга ўхшаб яша. Қачон қарама унисига пойпатак бўласак, бунисига пойпатак бўласан. Биров билётибдими яхшилигингни? Анави қайнонанг ҳам, қайнисинглинг ҳам кўчага чиқса тинмай ёмонларкан, иш қилмайди ундоқ-бундоқ деб. Ойимга бир-иккитаси Ҳанифага тарбия беролмаганмисиз дегандек қилибди. Одамлар оғзи билан юради. Сени качигардек ҳаммани ич кийимигагача ювишингни улар билиб ўтирибдими? Шунақа қилаверсанг эзаверади одамлар. Каллангни ишлат, Қаерда кўргансан ўзини яхши кўрамаган одамни биров яхши кўрганини? Юришингни қара? Кийимингни кўр! Қизил кўйлакни лозимини яшил кўйлакка киясанмией? Ким айтади сени тикувчи деб? Менга қулай-пулай дема! Шунақа юраверсанг, эрта-индин анави думбул эринг бирортасини илакиштириб келади. Йиғиштир далага чиқишингни, болангга яхши қара! Бирор нарса бўлса афсусланиб юрганингни фойдаси йўқ кейин, - ўгай бувсидан тарбия кўрган Замирани "немис" феъли бор эди. "Юзингда кўзинг" демай, гап келса ота-онасини ҳам аямасди. Опаларини-ку, нуқул шимилдириғини осилтириб йиғлаб, нолиб юришига асаби бузилиб, қаттиқ-қаттиқ гапирарди.
" - Йиғлаб, дардингни достон қилмаларинг онамга. Ўзи касал орттириб олганлар. Қон босимлари ошиб кетса, кунингни кўрсатаман сенлари. Ўзинг пиширган ош, айланибам, ўргилиб ҳам ўзинг ейсанлар. Эринг билан ажраш деса йўқ дейсанлар, гапирган гапни қулоғингга илмайсанлар. Шунақа ақлли бўлсаларинг, давай проблемаларингни ўзларинг ҳал қил. Келишинг билан ҳаммани кайфиятини расво қилмасдан," деб "тузлаб" уйига жўнатарди. Чўрткесарлик Маъмурдан ўткан деса ҳам бўларди.
Ҳанифа ҳам синглиси айтган гапларни ҳақиқат эканини тан олар, аммо... Шу аммоси борда... Онаси эрни рози қилиш керак деб ўргатган. Эри эса оиласидагилар ҳақидаги талабини айтган. Ҳанифа эрини севади... Минг ёмон кўринмасин бошқаларга, бир ёстиққа бош қўйган қалбини эгаси тарози палласидаги муаммоларни босиб чиқа олади. Кўнгил экан-да... Ўртада фарзанд ҳам бор. У етим ўсиши керакми? Дадасини ғурурини ҳам ер билан битта қилган бўлмайдими ажрашса? Ҳали Замира бор, турмуш қурмаган. Уни оёғига кушов бўлади-ку, ажрашса?
Лекин, ажрашмай яшай деса... Бу оила зиқ қилиб ташлайди одамни. Эрини йўлга олиши керак. Қўлидан келармикан?Ҳанифа эрини ҳовлисига қайтганида дастлаб мотивацияга тўлган, ҳаёлида минг режани пиширган, айтилиши мумкин бўлган ҳар бир гапга нима деб жавоб беришни ўйлаб қўйганди. Аммо, бу гаплар ва режалар кечга бориб унутилди, томоғига тиқилди гўё. Қайнонасини "Тавба қилдим, ҳозир замон шундай ўзгариб кеттики, қизлар мингтасини бошини айлантириб, битта соддасига тегиб оляпти.


- Аҳволни барқарор деб бўлмайди. Биринчи ёрдамни кўрсатдик, аммо тўлиқ ташҳис қўйиш учун биздаги ускунлар етарли эмас. Шаҳарга олиб боринглар, йўлланма ёзиб берамиз.
Кутиш залида бир аҳволда турган эр-хотинга шу гапларни айтган доктор, Жамолни имлаб хонасига олиб кириб кетти. Кўзида ёши қотиб, рўмоли қийшайиб қолган Ҳанифа деворга суянганча қолди.
"Боламни ҳаётига шунчалик хавф туғилгунча қаерда эдим?" шу савол эзарди уни. "Қачон уни берганига шукр қилдим? Охирги марта қачон мажбуриятимдан эмас, яхши кўрганимдан ўйнатиб, тўйиб бағримга босдим? Қачон? Мен ҳам онаманми ўзи, эй Аллоҳ! Роббим сендан бошқа сўрагувчим йўқ, фарзандимни сақлаб қол. Майли ўрнига мени қийна, лекин фарзандим яшаси. У ҳали ҳаётга тўймади, яшамади ҳали, ўтиниб сўрайман Роббим..."

Инсонга имкон берилган. Энг катта неъмат бўлмиш дуо қилиш имкони. "Сўрасанг, бераман" деган Аллоҳдан нега тўла-тўкис бахт сўрамайди одамзот? 18 минг оламни "Ярал" сўзи билан яратган қодир зот сизни эҳтиёжларингизни бирини қондириб, бирини шундай ташлаб қўймайди-ку? Уни қудратига шубҳа қилганингизданми тўлиқ бахтни сўрай олмаслик?

Орада Жамол қайнотасиникига қўшни болани велосипедда жўнатди. "Дада, Раънони мазаси йўқ эди, шаҳарга олиб бориш керак экан, шаҳарни яхши биласиз, сиз билан кетайлик" деган мазмунда гапни етказган болакай, Маъмурни машинасида Зумрад билан уйига қайтди. Гулнорага хабар беришни истамади, у тиббиётдан кўра, фолбинларни ишини оқлайдиган аёл. Охирги марта касал бўлганда роса фолбинма-фолбин судраган, қизил товуқ, кўк қашқали ҳайвон, яна алламбалоларни сўйдирган-у, зиғирдек фойдаси бўлмаган. Докторга боришга ҳам қўймаган. Ҳозир ҳам шу феъли тутиб қоладиган бўлса, Худо кўрсатмасин-, фарзандидан айрилиб қолмасин яна. Тинчкина қайноатаси билан гаплашишни маъқул билди, онаси таъбори билан айтганда "хотинқули" Жамол.
бир соат ичида тўртовлон Раънони шаҳардаги шифохонага олиб келишди. Реанимация хонасига олинган Раънодан бир ярим соат деганда хабар чиқди.Аниқланишича, Ҳанифани сутида микроб бор. Бу Раънога таъсир қилган, қайт қилиши ҳам, ичак тизиминининг бузилиши ҳам шундан экан. Сутдан чиқариладиган бўлди қизалоқ. Ҳар эҳтимолга қарши 3 кун реанимация бўлимида, 2 ҳафта палатада қолиши айтилди. Реанимациядан чиқадиган куни Ҳанифани ўзи касал бўлиб қолди. Чилласи чиқмай кетмон кўтарган аёлда талай касаллик аниқланди. Ўрнидан туриш тугул қимирлашга ҳам ҳоли қолмаган экан, бечоранинг. Боласига "заҳар"ни ўзи "тутган"и учун ўзини кечиролмай турган бўлса керакда... Тузукроқ туз тотмай қўйганди, онасини мажбурлаши сабаб бир-икки қошиқни айлантирган бўларди-ю, оғзига ундан ортиғини олмасди. Аҳволи бениҳоя абгор, кўзлари киртайиб, кўз ости қорайиб кетганди, юзини аллақачон ажинлар "безаб", ҳаттоки, сочига оқ оралашни бошлаб юборган бир ҳолда эди у. Атрофга боқадиган кўзларида маъно йўқолган... Одамлар фарзанд доғини қандай кўтарар экан-а?
Касалхонани барча харажатлари Маъмур томонидан қопланаётганди.

Гулнорани жағи очилгани сир бўлмаса керак. Ҳар қалай набира экан, у ҳам бир жойда ўтиргани йўқ. Бир кун Турсуной фолбинни, бир кун Барчиной фолбинни чўнтагини гуллатётибди...
Жамол ҳам ачинди боласига, қизишди, аммо, чўнтагида пули йўқ, нима қила оларди? Қайнотасини чет элда ҳам танишлари бор. "Қилса ўзини невараси учун қилибди-да, ошиб-тошиб ётган бўлса" деган ўйлар айланарди миясида, онаси ва опасининг таъсирида. Улар Жамолни келганида яхшигина "бурашганди".
"-Ҳа деса ма деб қарз олиб, пулни тугатмагин. Хотининг касал қилганидан кейин бойвучча қайнотанг тўлайди-да. Уларни ҳам қони бор. Сарфласа, ўзингча бир нималар демагин. Совуқни кунида пул топишни ўзимас" деб тоза гап уқтирилган Жамол, бир ишни дўндириб қўйгандек касалхонада келиб-кетар, хотинидан тил учида ҳол-аҳвол сўраб, опасини гапини қайтарарди.
- Докторларгаям даволагани фойда, у ерингиз касал, бу ерингиз касал деса касалаканман деб ётаверма! Касал касални чақиради, яхшиман деб тузалишга ҳаракат қил. Минг докторма-доктор юриб, ҳар ой даволанадиганларам 100% соғлом бўлмайди, тушундингми?


#Номсиз_ҳислар

Энг биринчиси фарзандини инжиқлиги эди. Кундузи ҳам кечки пайт ҳам йиғлаб тинмасди. Ҳомиладорлик даврини тинч ўтмаганлигига ёйилди бунинг сабаби.
Қизини исмини Раъно деб қўйган эри Жамолни ҳар гал қизини исмини айтганда кўзига чўкадиган бир парча мунгни кейинчалик англаб қолгани яна бир минус бўлди.
Ҳаммасини ичига юта-юта дард орттириб олиши ҳеч гапмасди. Ахир, қизини йигирмаси чиқмасдан далага чиқарилди. Йўқ жойлардан қайнонаси иш топиб бера бошлади далада. Қизалоқни эса бешикка белаганча печене билан катта қила бошлашди, ҳали бир ойлик бўлмаган чақалоқни...
Даладан ҳориб келган Ҳанифа кечга овқат тайёрлар, ҳали тани иссиқни сезишга улгурмасидан кўчадаги сойдан идишларни юварди. Қайнонасини уйида ишларни битиргач қизини макҳам ўраб, эри Жамолни велосипедига мингашиб, уйларига яқинроқ қабристон кўчадан кетишарди. Уйга боргач, печкага бир қалам ўр ёқарди. Тунгги пайт "рўзғорга ҳарна бўлади" деб тикиш қиларди. Эри бўлса "круг"дагилар билан чиқишмай ишдан бўшаб олганди. Қишнинг кунида иш тополмай (ёки росмона изламасдан), кунини уёқдан-буёққа бориш билан ўтказарди.Раъно тўққизинчи ойликка тўлишига бир неча ҳафта қолганди. Айни шу кунларни бу воқеа ўтиб кетгач Ҳанифа ёмон туш сифатида кўриб, кечалари йиғлаб чиқадиган бўлди. Ҳар галгидек берилган матони тикиб тугатгач, азон вақтига озгина қолганини кўрди. Уйқу тиқилиб кетаётган кўзларини юмиб-очиб, ётоғига чўкди. Қизини қучганини билади, дик этиб ўрнидан туриб кетти. Раъно совуб бораётганди. Нафас олиши ҳам сезилар-сезилмас даражада.
- Жамол ака! Жамол ака, туринг, - жон аcчиғида эрини қаттиқ туритиб уйғота бошлади. - Раъно музлаб қоляпти, қаранг нафаси ҳам сезилмаяпти. ТУРИНГ ҚАРАСАНГИЗ-ЧИ! - эри кўзини очиб, ўтиргунча юзидаги ёшлар дарё бўлди. Даладан келганида қайнонаси "боягина ухлатдим, ҳамма жойни расвосини чиқарди, дам қайт қилади, дам ичи ўтади. Боринг тозалаб қўйинг" деб болани қучишига ҳам қўймаганди. Кейин нима бўлди? Овқат қилди, идишларни ювди. Болани қорнини тўйғазай деганди орада, қайнонаси жеркиб берди. "Ухлаб ётган болани безовта қилиб нима бор экан-а? Ишдан қочишга тайёр баҳона бўлмай қолсин" дегани учун индамай ишига шўнғиди. Қабристон олдидан ўтаётганларида ухлаб ётса ҳам бир бора йиғлаб қоладиган қизи бу сафар ҳам ухлаётганди. Уйларига келди. Уйни иситишга тутунди. Ўша пайт мажбурлаб қорнини тўйғазмоқчи эди. Аммо, бола рад қилаверди. Кейин, "роса чарчабди шекилли, мазаси бўлмабди-ку кун. бўйи" деган ҳаёлда қўшниси, "опажон тезлатиб беринг, эртага тўйим бор. Ўшанга киймоқчи эдим. Пулини ошиғи билан бераман" деб қўярда-қўймай бериб кетган кўйлакни тика бошлаганди.
- Нима бўлди бунга? Қарасанг бўлмайдими шу аҳволга келгунча, товуқмия? Бўл кийин, кеттик.
Шундоқ ҳам Ҳанифа ўзини роса яниётганди. "Нимага қизимга эътибор бермадим?"деб. Бироқ, сўнгги пушаймон ўзингга душман.
- Бўлди, йиғлайверма! Одамни эзиб, ваатида қараш керак эди. Агар, боламга нимадир бўлса, ўзингни ҳам соғ қўймайман. - деди Жамол. Ҳанифани қулоғига бу гаплар кирди ёки, кирмади. Жавоб берадиган аҳволдамасди, зотан. Қайси она фарзанди касал бўлса, ўйнаб кулиб яшай оларди? Йиғлай-йиғлай ёнларидаги медпунктга етиб келишди.


Қишни амаллаб ўтказишди. Ҳаво совуқ, янги кўчилган оилада печкага ёқиш учун ўтин етарли эмас. Ҳаётини текис кетяпти дейиш мумкин, чунки ортиқча уруш бўлмаётганди. Бироқ, зерикиши мумкин бўларди, агар қайнонасини топшириғи бўлмаганда. Ҳар куни Жамолни ишга жўнатган Ҳанифа 3 маҳалла узоқликдаги қайнонасини уйига келиб ҳамма ишни тиндириши керак эди.
"- Янги оиласизлар, бу ерга келсангиз рўзғорингизга ҳам фойда бўлади," деб ўз ишини оқларди. Аслида бу рўзғорга фойда деб ҳам бўлмасди, чунки ой бошида Жамолдан бозорлик учун алоҳида, эҳтиёжлари учун алоҳида пул талаб қиларди, Гулнора. Ҳанифа бу фарзандлик вазифаси деб ортиқча пул можаросига аралашмасди. Отаси тарафидан шундай тарбия кўрганди, эркак пулини оиласига сарфлаганда, (айниқса, бу ота-онаси бўлса) тергамаслик керак. Ҳанифа ҳозирги ҳаётидан қисман мамнун эди, чунки заҳарли гапларни эшитса ҳам бу қайнонаси тарафидан бўларди, қайнопасини эзғилашлари камайганди. Сабаби, Ҳанифа катта ҳовлига борадиган вақтлари Нозима ишда бўларди. Ҳаёти бир ритмга солингандек, аниқроғи совуган ошдек давом этарди. Ҳеч ортиқча вақт йўқ, "ёш нарса"ни дам олишига имкони йўқ. Қариндошлар билан соатбай кўришиш очидан эзарди. Оиласи дийдорига тўймаслик изтироб алангасига соларди. Аммо, исён қилмади, борига кўнди, дардини ичига ютиб яшайверди. Баҳор бошида танасидаги ўзгаришлар унда яна "янгилик" бор эканини билдирди."Бир марта тили куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади" деганларидек, Жамол бу гал аёлини авайлашга ҳаракат қилди. Тўғри, тил келиб онасига нимадир дея олмади, чунки билади, уни онаси қорнида бола билан далани ишини ҳам эплаган. Аёли икки уйни рўғорини эплай олиши қийин кечиши мумкин-ку, аммо, имконсиз эмас. Оралатиб опа-синглисини чақириб турса ҳам ҳарна. Кунлар анча исиб қоляпти, қишдагидек қийинчилик бўлмайди, уйига ҳам тез-тез бориб турса дам олиб келади, деган ҳаёлларичида эди Жамол.
Аммо, табиатан тзалик "касал"ига чалинган аёли унча-бунчага ётолмасди. Қаеридир оғриб турса ҳам, гиламда битта ип турса, игна устида ётгандек ҳисобларди ўзини. Бахтига бу гал токсикоз ҳам у қадар ёмон ўтмаётганди. аввалги 3 ой қийналган бўлса ҳам қолганига қийналмади. Фарзанди ҳам ҳар нимани талаб қилавермасди. Баъзи-баъзида егиси келган нарсалар ҳам осон топилар, мавсумбоп эди.
Ана-мана дегунча, ёз ўтиб, куз якунланди, Ҳанифани ой куни ҳам келиб қолди. Танида ортиқча қийинчилик кўрмаганидан эрта қувонган Ҳанифа туғруқдан кейин ҳақиқий қийинчиликларга бир-бир дуч кела бошлади.


- Кўрамиз эртага эрини уйида ҳам шундай эркак сабзилик қилса нима бўларкин? Ҳа қўлгинанг сингур, ифлос! Бефаросат! Неча ёш каттаман мен бундан! Туҳмат қилиши ортиқча буни. Ўзи йўқотиш керак эди опасини янгилигида. Битта болани эплаб туғолмай яна бизга айбни тўнакшини кўринг! Ойи, гапиринг нимага жим турибсиз?
- Бўлди, бошим оғриб кетти. Кел қўй шуни. Устимиздан ёзиб берса яна бош оғриқ. Маъмурни танишидан кўпи борми? Бор уйга кир. Ўзи қишда ким шубка палтони ювади?
- Ҳа, ҳамма айб менда! Бошизга битган баломан мен! Айтинг, ортиқчасан, йўқол денг. Кетаман! - жавраб-жавраб хонасига кириб кетти Нозима.
Гулнора ўғлига қараб нима дейишни ҳам билмади.
- Ойи нима бўлди ўзи?
- Эее, кўрмайсанми анави эпсиз хотинингни. Ҳамма қилган иш - кир юва туриб йиқилиб кетибди. Болангни умридан йўқ экан ўзи. Тушиб қолибди.
Жамолни ичидан ўткани ўзига аён. Жудаям фарзандли бўлишни хоҳлаганди. Тўғри, онасини таъсирида аёлига кўп эътибор бермади, аммо, бу уни севмайди, дунёга келтиражак фарзанди муҳим эмаслигидан деб бўлмасди. Болажон характерли эди у. Аммо, асролмади...
Қайнотаси туширган тарсаки юзига эмас виждонига тегди гўё. Ўкинди. Қалби бир титради бутун танасига қўшилиб. Ён чўнтагида бир плитка шоколад бор эди - хотини бир ҳафта аввал егиси келаётганини шама қилган... Ичи тўла қувончни яшириб, аёлини юзига севинч улашиш учун олиб келаётганди. Бугун қўлига пул тушганди, пул тушиши билан олганди... Кеч қолибди. Такрор ўкинди. Лекин, сезади, бу ўкинч ҳеч нарсани тиклолмайди. Сўнгги пушаймон - ўзингга душман...


#Номсиз_ҳислар

- Сен ялмоғизни малайи, ифлос, м*, ф*, Опамга сен кун бермагансан! Бугун келиб қолмаганимда нима бўларди? Сени бугун бир четка ўзим сураман, ифлос, - Ҳанифани синглиси Замира кўча эшигини очди-ю, Нозимани хонасига қараб юрди. Оғзига нима келса қайтармади. Онаси қўймаётгани учун жим юрганди. Бугун ўқишдан кейин оласини кўргани ўтай деб кирганди. Роса чақирди, кейин, ичкарига кира бошлади, ҳовли бурчагида лойга беланиб ётган опасини кўрди-ю, кўзига дунё қоронғу бўлиб кетди. Тезда дадасига, кейин тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Опасини шифохонага элтгач, ҳолати барқаро, лекин, фарзанди олиб ташланганини эшитди. Кўзига қон тўлиб опасини келинлик уйига йўл олди. Бу сафар олдидан чиққан онасига қарамади. Бир қориндан талашиб тушган, жигари, яхши-ёмон кундаги сирдошини аҳволи уни ёмон кўйга солди. Аламларини ҳаммаси тўплаб бир қилиб олишга қарор қилди. Нозима ўзидан 10 ёш катта бўлишига қарамай чайир Замирага кучи етмади. Сочидан судраб ҳовли ўртасига олиб борди.
- Ҳей, қудахола! - бақир-чақирдан ҳовлига апил-тапил кийиниб чиққан хотин юзи жаҳлдан буғриқиб кетган келинини синглисини кўриб қўрқиб кетти. Қизини сочини қўлига ўраб чирқиратиб ётибди.
- Яна бир марта опамга қаттиқ гапириш тугул, ёмон қарасанглар рўпараларингда мени кўрасизлар! Сен шайтонвачча! - Нозимани сочидан кўтариб юзини юзига тўғрилади. - Шалтоғингни ўзинг тозала! Ифлос! Опамни сенга хизматкорликка бермаганмиз! Сен ж***ни ҳамма кирдикорингни биламан. Ўзи бир шармандасан, баттар шармандангни чиқармай! Ўзингни билиб юр, - "десерт"ига бир икки тепки билан шапалоқни аямади.
- Ўлдим-куйдимлариз тўйгачамиди, почча? - ишдан келган поччаси ҳам насибасини олди. - Битта опамни ҳимоя қилолмадизми, эркак! Ўлди болангиз, уволи уради ҳали ҳаммангни! Суфе одам деган ном! - Маъмур келиб қолди шу пайт. Замирани индамай судраб машинага чиқарди. Ортига қайтиб куёви Жамолни юзига чунонан тарсаки тушурдики, бу аламдан эканлиги яққол сезилди. Ҳовлидаги ҳеч кимдан ортиқча садо чиқмай қолди, токи, Маъмур уйни тарк этмагунча. Сўнгра, қайнона ўғлини ёнига яқинлашди, Нозима юзидаги яралардан оқаётган қонни артаркан тинмай қарғанарди.


Кейин... кейин нима бўлди? Ҳаммаси ёпти-ёпти қилинди Нозима тарафидан. У йиғламади, ялинмади. Таҳдид қилди.
- Агар ғинг десанг, сени орқангдан келган, мен ушлаб олганман дейман. Телефонингда у билан хабарлашганларимни исбот қилиб кўрсатаман. Кўрамиз қандай оқланаркансан?
Ҳа, айнан шу воқеадан кейин ростан ҳамма айб Ҳанифададек муомала қила бошлаганди Нозима. Ўзи майли, онасини ҳам гиж-гижлаб, Ҳанифани тинч қўймасди. Тиғ устида ўтаётганди умри. Унга ҳамма чўридек қарарди. "Онасини ўғли" - Жамол тўйдан кейин бир ой онда-сонда меҳр берган бўлди-ю, кейин қизиқиши сўндими? Ёки онасини таъсиридами, ортиқча гаплашмай, аёли гапирса жеркиб жавоб берадиган бўлди. Кунини ярмини ишда катта уста, бош бетончи бўлиб ўтказар, топган пулини бир сўмини кўрсатмай онасига берар, ярмини кўчадаги ҳар куни бўлмаса ҳам кун оралатиб ўткзадиган чойхона, улфатларига сарфларди. Ҳанифа ҳар қандай эҳтиёжи учун ўзи пул топиши керак эди. Агар, Жамол пул бергудек бўлса, Гулнора бир ой касал бўлиб ётар, ўғлини "оғзингдан қонинг келгур хотинқули! билган ишинг хотинни семиритириш, она керакмас сенга, касал бўлсам қарамайсан ҳам!" деб туриб оларди. Қон ютиб ўтказаётган кунлари кўзини жавдирашида онасига бўй кўрсатса, Зумрад "ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мен ҳам бу кунларни бошимдан ўткзаганман. Қара ҳозир қанчаси ҳавас қиладиган оилам бор" деб уйидаги сирни айтишига қўймасди.Бу орада Ҳанифа ҳомиладор бўлди. Оғир ўтаётган ҳомиладорлик кунларининг бирида "қалин шуба палтойимни ювиб қўй" деб кетган Нозимани топшириғини бажараётганди. Иссиқ сув тугаб қолгани учун совуқ сувда чайқаётганди. Ҳаёл билан сув сепиб юборган жойига оёқ босиб юборди. Ҳаво совуқ эмасми, сув аллақачон музлаб қолган экан. Оёқ тойилди-ю, ерга чалпак бўлди. Ундан у ёғини эслолмайди. Кўзини касалхонада очди. Дастлаб нима бўлганини англолмади-ю, кейин миясига тепган ҳақиқат "фарзандинг энди йўқ" деди.
- Болам, - қорнини ушлаганча кўзидан дувиллаб ёшлар оқа бошлади, - сен учун чидаётгандим-ку ҳаммасига?! Нега кетдинг? Сенсиз яшашни менга нима кераги бор?
Сизни ҳам ҳеч сўнгги умидингизни тортиб олишга ҳаракат қилишганми? Илинж билан кутаётган томчингизни парчалашганми? Ҳаётингизга ялтироқ қурт нур сочиб турганда, уни эзғилаб ташлашганми? Менда шундай қилишди. Менга ялтироқ қуртни ҳам раво кўришмади. Ҳаётимни зулматга белаб, четдан қараганча устимдан кулишди...


Гулнора қўшниникига чиқиб кетган, Жамол ишда, қайнота чойхонага чиқиб кетган, хуллас уйда Нозимадан бўлак инсон йўқ пайти эди. Ҳанифани онаси Зумрад соат 4да "уйингга бор, овқатга ҳаракат қил, янги келинсан ҳали. Сени кўрдик, соғ экансан, шу етарли бизга" деб келганига энди 2 соат бўлган қизини изга қайтариб юборганди. Бундан бехабар Нозима қиладиган ишини қилишга улгураман деган гумонда касбдоши, ўйнашини уйга чақирганди. Оёқ кийимини хонасига беркитиб қўйишга қўйибдию, эшикни қулфлаш ёдидан чиқибди. Шу пайт кийимини алиштирган Ҳанифа, қайнопасини хонасига йўл олганди. Қайнонаси "Кечга опангизга ёқадиган овқат қиласиз" дегани учун уни хонасини одоб юзасидан бир чертиб очди-ю, қўлини оғзига олиб бориб ёпди. Қайнопасини устидаги эркакни юзини кўрмаган бўлса ҳам мутлақо кутилмаган вазият устидан чиқиб қолгани шокка туширганди. Аввал ҳам бу аёлни ҳингиллаб эркаклар билан гаплашиб юришига гувоҳ бўлиб турарди-ю, ўз ота уйида бу қадар зино тубига ботишини ҳаёли четига келтирмаганди. Оёғини қўлига олиб хонасига чопди. Уёқдан-буёққа юра бошлади. Ақли бўлган ишларни синтез қила олмай ҳалак эди. Ахир қанақасига..?


#Номсиз_ҳислар

- Йўқ ойижон, нега ундай дейсиз? Мен ўзим ўқишни танламаганман-да, тикувчи бўламан дегандим, дадам кўнглимизга қараганлар, - аслида ҳам "қайси ўқишда ўқигинг бор?" дея берилган саволга ҳар сафар ҳар хил жавоб берарди Ҳанифа. Аниқ бир қарорга келолмаган. Охирида "ўқиш қийин экан, тикувчига шогирд тушиб қўя қолай" деганди. Ўшанда ҳаёлига келмаган экан-да, шундай золим қайнонанинг қўлига тушиши-ю, дадасига ўгай деб ҳисобланиши.
- Болани ўзига қўйиб берса нималарни хоҳламайди, ота-она шуларга бош бўлиши керак-да, тавба қилдииим! Ҳозир нима кўп тикувчи кўп. Бировни сизга кўзи учиб турибдими энди? - жавоб беришга ожиз эди Ҳанифа. Гап қайтаришга кирарди зотан, энди нима деса ҳам. Оғзидаги луқмани ютти-ю, бошқа нарса томоғидан ўтишига ишонмади. Секин ўрнидан турди.
- Ойижон, ташқарида ишларим бор эди, қилаверайми?
- Бошқа нарса қўлиздан келмагандан кейин қиласизда. Боринг! Эризниям уйғотинг, чой-пой ичиб олсин.

- Ҳой, бегим туринг, ҳалиям ухлаяпсизми? Ойижон чақиряптилар? - қалби симмилаб турса ҳам билдирмасликка, эрини ўзидан бездирмай ҳаракат қилишга тиришди.
- Уйқуни белига тепишни роса яхши кўрасан-а, Ҳани, Буёққа кел-чи, - Ҳанифани қучоғига тортди.
- Ҳей жинни, яна ухлаяпсизми? - ҳамма ёмон ўйлар ҳаёлини тарк этиб юзига самимий табассум югурди, эри уни қучиб яна кўзини юмиб олгач гапирди.
- Ойижондан гап эшитамиз, тура қолинг энди.
- Беш минут шу чиройли лабларингни қимирлатмай тур. Озгина юмай кўзимни, - эрини сочларига қўл югуртирди. Уларни бир тарафга қараб таракан, қалбида бир нарса "ҳали буларни кулиб эслайсан, бу уйда ўзинг хоҳлагандан яхши ўрин эгаллайсан, муҳими эринг севади" дерди, " фарзандли бўлсам барчаси ортда қолади" деган ўйлар ҳам йўқ эмасди. Аммо билмасдики, шум тақдир уни ҳеч рўшноликка яқинлаштирмаслигини, бахт дея аталмиш саробларни ҳам кўп кўришини...

***
Аслида бу оилани оила дейиш ноўрин эди. Оилани асосий устуни бўлмиш ҳамжиҳатлик аллақачон емирилган, ака-укалар бир-бирини мерос учун қиймалашга ҳам шай эди. Отани ўрни йўқ, умуман билинмасди. Катта фарзанд - ўғил, у пойтахтда яшар, пул билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлсагина қорасини кўрсатиб қоларди. "Давлат ишида ишлайман", деган гап унинг баҳонаси эди. 1 оғил 1 қизи бор эди унинг. Ундан кейингиси Самарқандда яшаб, ҳақиқий "хотин қули" ҳисобланарди. Уни хотини пулни ҳидини сезса эрини оёғини ерга бостирмай шу ерга олиб келарди. Ароқ, вино сотадиган дўконни шерикчиликда юргазарди. 2 қиз 1 ўғилни отаси эди. Булардан кейинги қиз фарзанд бўлмиш Шалола алкаш эрни қош қовоғига қараб кун ўтказарди. У ҳам тилло эмасди, аммо ака-укаси ва синглисига қараганда бир мунча кулранг кўнгил эди. 2 қизи борлиги учун эри кунда ичиб дўппослаб, қайта туға олмайдиган қилиб қўйганди. Бундан кейинги қиз Нозима, 18 ёшида бир бемаъни, оиласи бор йигит билан қочиб кетган. Ярим йилдан кейин Ҳанифани эри Жамол топиб келган. Қорнида боласи бўлишига қарамай эр эски оиласига қайтиб, буни ҳайдаб юборгаб эмиш. Шунинг учун ҳаёттан аламзада яшайди, четдан қараганда ўзини ўғлига бағишлаган "ҳокисор она" ролида. Энг кенжаси Ҳанифани эри Жамол. Боқи беғам, ёши 25ни қораласа ҳам онасини этагидан ажрамаган. Гулнора (қайнона) туппа-тузук заҳар, рилёғламачи эди, "Мен келинни орқасидан гапирмайман. Ёшларни бахтли бўлиши тарафдориман. Тўй ўтиши билан қизингиз ва ўғлим Жамолни алоҳида уйимизга чиқариб юборамиз" - деб Зумрадни роса авраганди. Эри Маъмурни узоқ қариндоши ҳисоблангани боз устига Маъмурни отаси Ёқуб "қариндошга беряпмиз, суриштирма. Ким деган одам бўламиз, суриштирсанг?" деб суриштиргани қўймаганди. Ҳанифа ҳам яширинча Жамол билан бирйил гаплашиб юрганини билиб қолган Зумрад ҳам ортиқча оёқ тирамаганди.Ой кетидан ойлар ўтди. Бу оилада шунчаки вақт, фасл алмашди. Ҳар қадамда нишини санчадиган қайнона ўзгармади. Феъли айниса айнидики, ҳеч яхшиланмади. Нозима ҳам босимни кучайтирди. Чунки, бир неча ой аввал касал бўлиб, ишга бора олмай қолди. Шундай кунларни бирида Ҳанифа уйига кетган, Нозимани ўғли Абдулла ётоқли боғчада, ҳафтада бир келарди.


- Ҳўп, - деди бўғзига йиғи тиқилиб. Қандай оилага тушиб қолдия? "Ошни қандай пиширди?" Шу ҳаракат қилмасин, кўзидан ёшлар тинмай оқа бошлади. Бири-бирини қувиб тушарди. Чойни газга қўйди-ю, хонасига бирровга исиниш учун кирди. Ора-орада кўп йиғлагани учун ҳиққиллаб қолганди.
- Жамол ака, - деди ҳали ҳам ухлаб ётган эрини ёнига ўтириб.
- Ҳа? Олдиндан айтиб қўяй, синглингиз унақа экан, онангиз бунақа экан деган гапларни гапирмоқчи бўлсанг ана эшик! Бемалол кетавер! Менга жигарларимни ёмон кўрсатадиган хотинни кераги йўқ, тушундингми?
Қани осон бўлса шунчаки кетиш. Қалбимни тиғламасайди, оилам шаънига доғ бўлмагандайди кетардим. Умуман бу оилани қорасини кўрмаслик учун керак бўлса четга кетардим. Ақалли, эшитмади. Таскин беришни хоҳламади. Шуни кутгандимидим? Шундай бўлармиди аслида эр-хотинлар? Нималарни ҳаёл қилганди? Оиласидан кетишни хоҳлаганди, ўзи истаган жой шу қадар жаҳаннам бўлиши, кимдир унга ёмон гапириш тугул ичида ёмонлаши мумкинлиги ҳаёли четини бир тепиб ўтмабдия?ичидагиларни қалбини тубига жойлаб, қайнонаси ва қайнисинглисини гапларини унутиб, эътибор бермаслигим керак деб кўнглига тугди. Чой тайёрлади ошхонада. Чиройли дастурхон безак, пирогни ҳам ноодатий тарзда кесиб қўйди. Ҳаммани чойга чақирди. Юзида кулгу билан муомала қиларди ҳар кимга.
- Мен бўлдим, ойи. Дуо қилинг, ишга кечикяпман, - деди қайнисинглиси.
- Ҳеч нарса емабсан ҳисоб-ку қизим?
- Кўчада шеригим кутяпти, тўйдим дедимку!
- Ҳай майли, Олгин олдирмагин, Ҳизр бувам ишларингни ривожини берсин Амийн. Тезроқ қайтгин
Жавоб бермай кетган қизини ортидан қараб келинига ниш санчишга тушди.
- Қиз бола ўқиши керак! Эртага бировни қўлига қараб қолмайди. Эрига ёрдам бўлади топган пули. Мен қизларимни ўқитганман. Баъзи бировларга ўхшаб биттасини ажратмаганман, - Ҳанифа ялт эти қайнонасига қаради. Гулнора бееътибор гапида давом этди. - Келин, сиз етиммисиз ёки? Опангиз ҳам синглингиз ҳам ўқиган. Сиз ўқимагансиз?

Показано 20 последних публикаций.