Ҳаммаси аниқ бўлганида кимдир бошидан бир челак сув қуйиб юбиргандек бўлди. Бола аллақачон олиб ташлаб бўлмайдиган вақтга келаган. Ултратовуш текшируви хулосаси уни соғлом кўрсатди ҳар ҳолда. Лекин юраги пўкиллаб кетди. Бу бола кўришни хоҳламасликдан эмас, сути натижасида уни ногирон қилиб қўйиши, ёки, Худо кўрсатмасин-у, ўлимгача олиб келиши мумкинлигида эди. Аммо докторлар қон сабабли микроблар кейинчалик танадан чиқиб кетишини айтгани учун кўнглини бир чети ёруғ эди. Балки, микроблар чиқиб кетгандир? Эри ултратовуш текширувидаги натижага қаради ва докторга ортиқча пул йўқлигини билдиргандек норози бўлди. Ҳозир ёз бўлган учун эккан сабзавотлари - помидор, бодринг дегандек, сотиб турибди. "Барибир, бу майда пуллар қишга катта заҳира бўлмайди. Соғлом деган болани яна текширтириб, йўқ жойдан касал излашни нима кераги бор?" деган фикрлар миясидан ўтди. Тўғри, қайнотаси билса текширтиради, лекин, охирги марта даволанишига ҳам пул берган, деярли қизини ўзи даволатди, Жамол дўстларини олдида изза бўлди. Хуллас, бу ёғи эркакчилик ғурурига тўғри келмасди.
Далага чиқиши камайган Ҳанифа, уйда асосан тикувчилик қилаётганди. Шу сабаб танасидаги оғриқларни бир жойда ўтиришидан деб билди. Болани ҳаракати Раъноникидан суст, аммо, ўғил деяпти кўрганлар.
Далага чиқиши камайган Ҳанифа, уйда асосан тикувчилик қилаётганди. Шу сабаб танасидаги оғриқларни бир жойда ўтиришидан деб билди. Болани ҳаракати Раъноникидан суст, аммо, ўғил деяпти кўрганлар.