НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ КАНАЛИ

Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций

Репост из: Bandlik Vazirligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Камбағалликдан фаровонлик сари: еттита имконият ва масъулият

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури 2024 йил 1 ноябрдан “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади.

2025 йилдан кўп ўлчовли камбағалликни аниқлаш мезонининг янги тизими жорий этилади. Бу мезонлар нималардан иборат?

Камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганишда “Маҳалла еттилиги”нинг иштироки қандай бўлади?

Батафсил: "Studiya 24"da.

@mehnatvazirligi

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣️Ёшлар, яқинроқ келинг!

Мактаб битирувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг таклиф ва истакларига биноан, жорий йилнинг 10 октябр куни соат 15:00 дан 18:00га қадар Наманган шаҳридаги “Уч фаввора хиёбони”да ташкил этиладиган “Мен танлаган касб” мавзусидаги ёшлар сайлига таклиф этамиз.

Ёшлар сайли давомида ўзингизни келажак касбингизни танлаб, билим ва салоҳиятингизни синаб кўринг ҳамда ёшлар учун ажратилган ажойиб совғаларга эга бўлинг.

Тадбир меҳмони ёш иқтидорли эстрада хонандаси Сардор Тоиров

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹 ⁉️Камбағал оилалар учун қандай имтиёзлар берилмоқда?

☝️🎥 Бу ҳақида батафсил ушбу видео орқали танишасиз.

Репост из: Tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi|Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

"Kambag‘allikdan farovonlik sari" dasturini amalga oshirish bo'yicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar.

💎2025-yil 1-yanvardan boshlab kambagʻal oilalar farzandlari davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga imtiyozli asosda qabul qilinadi;

💎2025-2026 oʻquv yilidan boshlab, kambagʻal oilalar farzandlarining davlat oliy taʼlim muassasalari talabalar turar joylaridagi yashash xarajatlari Davlat byudjeti hisobidan qoplab beriladi;

💎2025-yildan boshlab “El-yurt umidi” jamgʻarmasi tomonidan kambagʻal oilalarning farzandlari uchun alohida kvotalar ajratiladi;

💎Kambagʻal oilalarga noutbuk sotib olish uchun 5 yil muddatga 2 yil imtiyozli davr bilan garovsiz va foizsiz qarz ajratiladi;

💎Tadbirkorlik faoliyatini boshlash uchun qiymati 30 mln soʻmgacha boʻlgan kichik ishlab chiqarish uskunalari, koʻchma doʻkonlar (food truck), motoroller, skuter va shu kabi boshqa asosiy vositalarni sotib olish uchun 5 yil muddatga boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan garovsiz va foizsiz qarz ajratiladi.

Agentlikning rasmiy sahifalari⬇️

Telegram| Veb sayt| Facebook| YouTube| Instagram|

Вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси,  Уйчи туман ҳокимлиги, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида тумандаги ишсиз,  бандлиги таъминланмаган,  ижтимоий дафтарлар рўйхатида турган 50 нафар хотин-қизга тикув машинаси ва 20 нафар йигитга мотокультиваторлар топширилди.

Бугун тикув машинаси ва мотокультиватор олган фуқаролар ўзи-ўзини банд қилиш лойиҳасида бандликларини таъминлаб,  оилаларига даромад олиб келадилар.

"Соҳил" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси кўмагида янги корхона ишга тушди

Янги Наманган туманининг "Соҳил" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва кўмагида янги корхона иш фаолиятини бошлади.

Мактаб ўқувчилари учун форма ҳамда махсус кийимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган "Аъло барака бренд" МЧЖ мазкур ҳудуддаги "Соҳил" ҳамда "Келажак тонги" маҳалласи хотин-қизларини ишли қилди: уларнинг аксариятини шу жойда яшовчи "Аёллар дафтари" рўйхатидаги хотин-қизлар ташкил этади.

Вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан субсидия асосида 30 та замонавий тикув машинаси олиб берилиши, кооперация ташкил этилиши натижасида бу ерда банд бўлган аёллар сони 50 нафарга етказилди.

Кичик корхона очилишида тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, тадбиркорнинг келгусидаги ишлари ривожи учун дуолар қилишди.

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади⚡️

Манба: ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.

Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
⚡️⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ФОИЗСИЗ ССУДА АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қарори қабул қилинди.

☑️Унга кўра,

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️ўн кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

- камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

-тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

▪️
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

- Улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

- Улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

☝🏻Ушбу қарор билан нечта давлат хизматчилари штати қисқартирилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ва қайси туманлар жадал ривожлантирилиши белгиланганлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

❗️Subsidiyaga ariza berish boshlandi

💎Bugun soat 9:00 dan boshlab ipoteka kreditiga subsidiya olish uchun qabul ochildi. Qanday qilib subsidiya olish mumkinligini hozir sizga tushuntiramiz.

Subsidiya davlat tomonidan berilgan yordam boʻlib, uni qaytarishingiz shart emas. 2024-yildan boshlab yangi uylar uchun ipoteka kreditlariga qatʼiy belgilangan 30 mln soʻm toʻlab berilmoqda.

Shuningdek, subsidiya quyidagi tartibda ham toʻlanishi mumkin:

Dastlabki toʻlovning bir qismini qoplash uchun — ajratiladigan kreditning 15 foizi miqdorida;
foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun — kredit muddatining birinchi 5 yili davomida 12 foizdan oshgan qismiga.

Daromadlar

Subsidiya uchun ariza beruvchining, agar birgalikda ariza berilayotgan boʻlsa u va turmush oʻrtogʻining yoki yaqin qarindoshlarining daromadlari belgilangan chegarada boʻlishi kerak:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda — MHTEKMning 2,7 baravaridan (2 mln 835 ming soʻm) 8 baravarigacha (8 mln 400 ming soʻm);
Toshkent shahrida — MHTEKMning 2,7 baravaridan (2 mln 835 ming soʻm) 9,2 baravarigacha (9 mln 660 ming soʻmgacha) boʻlishi zarur.

Mazkur talabga toʻgʻri kelmagan fuqarolarning subsidiya uchun arizasi darhol rad etiladi. Bu subsidiyaga muxtoj qatlamni maqsadli aniqlash uchun muhim.

Kimlarda subsidiya olish ehtimoli katta?

Ijtimoiy himoya muhtoj, nogironligi boʻlgan shaxslar, yosh oilalar va oʻz nomida uy mavjud boʻlmaganlar subsidiya olishda ustunlikka ega boʻladi.

Ariza beruvchi bir qancha koʻrsatkichlar asosida umumiy 50 balldan kamida 30 ball oladigan boʻlsa, subsidiya olishi mumkin.

Subsidiya berish yana qay holatda rad etiladi?

taqdim etilgan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar ijtimoiy mezonlarga mos kelmaganda;
taqdim etilgan maʼlumotlar notoʻgʻri yoki soxta boʻlganda;
ilgari imtiyozli ipoteka kreditlaridan foydalangan holda subsidiya olganlar (avval olingan uy-joy boshqa shaxsga begonalashtirib yuborilgan taqdirda ham) takroriy murojaat etganda;
joriy yilda hudud uchun ajratiladigan subsidiya soni tugaganda.

Qancha kredit beriladi?

Oʻzbekistonliklarga subsidiya asosida ipoteka krediti Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda 330 mln, Toshkent shahrida esa 420 mln soʻmgacha beriladi.

Bunda boshlangʻich toʻlov 15 foiz, kreditning foiz stavkasi esa yillik 17,5 foiz boʻladi. Agarda siz sotib olmoqchi boʻlgan uy ushbu miqdordan oshib ketsa, bank oʻz mablagʻlaridan bozor shartlarida (26 foiz atrofida) qarz ajratishi mumkin.

Subsidiya uchun arizalar 19 ish kunida koʻrib chiqiladi. Ariza beruvchilar soni koʻp boʻlganda, kim avvalroq ariza bergan boʻlsa, shunga birinchi subsidiya ajratiladi.

Shunday ekan, my.gov.uz portaliga kirib, “Ipoteka kreditiga Davlat subsidiyasini olishga ariza berish” xizmati orqali darhol ariza topshiring!

Agentlikning rasmiy sahifalari⬇️

Telegram| Veb sayt| Facebook| YouTube| Instagram|

Репост из: Tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi|Rasmiy kanal
#Namangan_viloyati

Davlatobod tumanida ehtiyojmand oilalarning 18 nafar xotin-qizlari ish bilan taʼminlandi.

💎Mahalladagi lider tadbirkor - “Muslima non sanoat” korxonasi rahbariga ajratilgan subsidiya hisobidan Orzu mahallasida istiqomat qiluvchi ishsiz xotin-qizlarga kasanachilik asosida uy sharoitida ishlash va daromad topishlari uchun tikuv mashinalari shartnoma asosida berildi.

💎Hokim yordamchisi Gulchehra Abdurahmonova tashabbusidagi loyihaning afzalligi shundaki, mazkur xotin-qizlar buyurtma qidirishmaydi, balki, korxona tomonidan uylariga xom-ashyo yetkazib berilib, ish bilan muntazam taʼminlanadi. Yana bir muhim jihati, ular bilan mehnat shartnomasi tuzilib, ish staji doimiy yuritilib boriladi.

Agentlikning rasmiy sahifalari⬇️

Telegram| Veb sayt| Facebook| YouTube| Instagram|

Показано 12 последних публикаций.