🇺🇿Банкир кундалиги


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon

Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


InfinBANK Тошкентда янги офис очди

Жорий йил 22 апрель санасидан бошлаб Тошкент марказида InfinBANK'нинг янги, 6 қаватли офиси ишга тушади. Банк берган маълумотларга кўра, биринчи қаватида банкнинг операцион маркази жойлашган. Қават икки қисмга — юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимларига бўлинган.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, банк биносининг лойиҳаланишида Open Space тизимига урғу берилган. Бундай ёндашув ходимлар осонгина мулоқот қилишлари, бир-бирлари билан эркин боғлана олишлари ҳамда ғоя ва фикр алмашишлари мумкин бўлган муҳитни яратади.

Шунингдек, олтинчи қаватда шаҳарнинг гўзал манзараси кўриниб турадиган катта ресторан мавжуд. Бу барча банк ходимлари учун севимли жойга айланиши аниқ.

📍Тошкент шаҳар Мустақиллик 17 Б манзилида жойлашган бинонинг очилиш маросимида банк раҳбарияти, ҳамкорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

👉 @bankirkundaligi 👈


🏦ХАЛҚ БАНКИ КОСИБЧИЛИК УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА

Косибчилик фаолиятингизни кенгайтириш, зарурий хом-ашё, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун маблағга эҳтиёжингиз бўлса, Халқ банки сизга ушбу шартларда имтиёзли кредит таклиф қилади.

☑️Кредит шартлари:
▪️йиллик фоизи: 18 фоиз;
▪️имтиёзли даври: 12 ойгача;
▪️муддати: 48 ойгача; 
▪️максимал миқдори:
– жисмоний шахсларга 33 млн сўмгача;
– юридик шахсларга 300 млн сўмгача;

☑️Кредит чарм-поябзал ва мўйначилик билан шуғулланувчи косибларга зарурий хом-ашё, эҳтиёт қисмлар хариди учун 5 млн. сўмгача нақд пулда, 20 млн. сўмгача банк карталарига ўтказиб берилиши мумкин.

☑️Кредит оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилади.

☝️🏻Кредит учун аризаларни oilakredit.uz платформасида қолдиришингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


🏦Ipak Yo'li Banki’дан 25% ставкали янги омонат

Ipak Yo'li Banki 25% ставкали янги онлайн-омонат ҳақида маълум қилади. Жамғармангизни қаерда ва қандай сақлашни билмаётган бўлсангиз, ушбу фойда келтирувчи омонат турини сизга таклиф қиламиз.

📱Омонатни Ipak Yo'li Mobile орқали очишингиз мумкин.
💲Йиллик фоиз ставкаси — 25%.
⌛️Давомийлик — 24 ой.


Мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати: @ipaksupport
Instagram | Telegram | Ipak Yo'li Mobile


#Бизга_ёзишмоқда

МУРОЖААТЛАР

Мен Самарқанд вилояти Ургут тумани Бирлик маҳалласида яшайман. М.Ё.А.ман. Мен бир ҳафта олдин Халқ банкининг Хазна иловасига кириб онлайн беш миллион лойиҳасидан кредит олмоқчи бўлиб ариза бердим. Менга кредит маъқулланди. 130 минг сўм суғуртага тўлов қилинг деди мен тўлов қилдим.

Менга кредит ажратилди аммо электрон ҳамёнимга ажратилган кредит суммасини ташлаб беришмади. Шундан кейин мен Халқ банки Call марказига телефон қилдим. Улар «Сизга уч иш кунида ўтказиб берамиз» - дейишди. Мана орадан бир ҳафта - ўн кун вақт ўтдики ҳалигача ташлаб беришмади. Шу масалада амилий ёрдам беринг. Мен емаган сомсамга пул тўлашимга тўғри келмоқда.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Сизларга ёзишга охири мажбур бўлдим. Менинг опамни М.Н.А. болалар нафақаси тушадиган Халқ банки пластик 98600803хххх1680 картасидан 2022 йилдан буён Андижон вил Олтинкўл тумани Агробанк филиалидан фуқаро А.Р.Т.нинг ID 500х8 кредит қарздорлиги учун бизнинг пластикдан пулни ечиб олмоқда.

Энг қизиқ жойи бизнинг манзилимиз Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшаймиз. У ҳудудда ҳаттоки қариндошимиз ҳам йўқ.

Бу масала юзасидан 2023 йил феврал ойидан апрел ойигача мурожаат қилинмаган жойимиз қолмади. Агробанк бош офиси ҳам бу масаламизни ҳал қилиб бера олмади шекилли. Ҳанузгача бизнинг пластикдан пул маблағлари юқорида исми келтирилган аёл номига ечилиб келмоқда. Ўша 2023 йилда ечилган пулларни қайтаришга эришдик ва бизга банк ходимлари «Пластик картангизни алиштиринг» - деб айтишди ва пластик картани ҳам алмаштирдик. Лекин натижа бўлмади. Мана бугун ҳам смс хабарномани ёқишимиз билан яна ўша аёл номига пул маблағларимиз ечилиб келмоқда. Сизлардан илтимос шу масалани иложи борича ҳал қилиб беришингизни сўраймиз.

Картани алиштирдик ҳам фойда бермади, смс хабарномага уласак ечиб оляпти.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Мен А.Ж.А. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласида яшайман. 100 миллион сўмгача кредитни олмоқчи эдим. ЯТТ очинг кейин ҳисобрақам очинг деди. Мени уйимда 12 та аёллар ишлайди. Ёнғоқни қайта ишлаш билан шуғулланаман. Ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб Халқ банкига борсам «Сизга кредит беролмаймиз» - деди. Мен нимага десам, «Сиз ЯТТни янги очибсиз» - деди мен 3 млн. сўм пул сарфлаб қолавераманми энди? Ёрдам берадиган ташкилот борми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Ёрдам бериб юборинглар Алоқа банк масаласида. Алоқабанк хатоси деб сарсон бўлдим. 03.04.2024 куни Алоқабанк пластик картамдан сабабсиз 1 млн. 507 минг сўм ечиб олинган. Буни МИБ ечиб олган. Сабабини сарсон бўлиб ўзим аниқладим, 5 кун деганда.

Сабаби менга иш ҳақи пластик карта очганда бошқа отчествога мени бириктириб қўйган. Яъни мени исмим У.А.Ойбекжон ўғли, лекин мени пластигимдан У.А.Тоҳиржон ўғлига бириктириб қўйилган. Шунга доим мендан ечиб олинган. Далиларим бор, шунга сарсон бўлмоқдаман. Алоқабанк тўғрилаб бермаяпти, пулимни қайтариб тўғрилаб қўйишларини сўрайман банк катта хато қилган.

МИБдан олдим мени пластигимдан бошқа кишининг кредитига ечиб олинган.

Пулимни тушириб беришсин ва ўзимни номимга пластигимни тўғрилаб беришсин, илтимос жуда сарсон бўлдим.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

P.S.: Мурожаатчилар билан боғланиш учун шахсий маълумотлари Марказий банк ва ушбу банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банкда банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоясига масъуллар мурожаатдаги масалаларни ўрганиб берса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈


ҚУРИЛИШ УЧУН АЖРАТИЛГАН КРЕДИТНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.B.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қурилишини тўлиқ амалга оширмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 1,7 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈


Bu kimning avtomobili? Balki, Siznikidir? Orzungizdagi avtomobilni yutib olish imkonini qo‘lga kiriting!

Shaxsiy avtomobil haqida orzu qilasizmi? Endi orzungiz amalga oshishi mumkin!

100 000 so‘m va undan ortiq pul o‘tkazmasini amalga oshiring va sovrinli o‘yinda qatnashish uchun chiptani qo‘lga kiriting. Pul o‘tkazmalari qancha ko‘p bo‘lsa, g‘olib bo‘lish imkoni ham shuncha ortadi! Masalan, 230 000 so‘m pul o‘tkazib, siz 2 ta chiptaga ega bo‘lasiz.

Asosiy sovrinli o‘yindan tashqari siz har oylik o‘yinlarda qatnashib, quyidagi turli sovg‘alarni yutib olishingiz mumkin:

1️⃣ Bosh sovrin — BYD avtomobili.
Va har oy may va iyunda:
2️⃣ IPhone 15 Pro.
3️⃣ Samsung UE65CU8500UXUZ televizori.
4️⃣ Sony PlayStation 5 Slim 2023 1TB.
5️⃣ Xiaomi Pad 6 plansheti 8 GB+128 GB 11.
6️⃣ Yandex Stansiya Mini aqlli kolonkasi, Alisa va soat bilan, 24W.
7️⃣ Xiaomi Mi Band 8 Pro aqlli smart soati.

Payme orqali pul o‘tkazing va ehtimol, BYD avtomobili aynan sizniki bo‘ladi!

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️МАРКАЗИЙ БАНК: ДИҚҚАТ ФЕЙК, ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини фуқароларга жўнатиб, кредит таклиф этиш ва уларнинг маблағларини ўзлаштиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

☑️Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган банклардан ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали кредит расмийлаштиришнинг имконияти мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

▪️Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали хизматлардан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.

▪️Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олинган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўриш тавсия этилади.

☝️🏻Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатларнинг олдини олади.

👉 @bankirkundaligi 👈


«БИЗНЕСГА БИРИНЧИ ҚАДАМ» [КРЕДИТИ] ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли қарори бошланиши:

(Эътибор билан ўқинг шу жойини. Чунки қарор шу мақсадда қабул қилингани баён этилмоқда)

- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида... ушбу қарор қабул қилинган.

Давом этамиз. Қарорнинг 3 бандида:

- Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашини рағбатлантириш мақсадида:
а) Марказий банк, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва бошқа давлат иштирокидаги тижорат банкларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

- ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этиш;

- камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратиш;

- мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратиш белгиланди.

Савол: Бугунги кунда ушбу қарор асосида тақдим этилаётган «Бизнесга биринчи қадам» кредитлари ҳақиқатан ҳам имтиёзли шартларда тақдим этилмоқдами?

Яна бир савол, кредит тижорат банки таклиф этаётган омонатлардан юқори ставкада тақдим этилса, унинг нимаси имтиёзли ресурс ҳисобидан берилган бўлади (Имтиёзли кредитнинг ресурси арзон фоизларда тақдим этилиши сабабли, у тижорат кредитларидан айнан фоизида фарқ қилади). Ушбу таклифни киритганлар, мазкур кредитлар шундай юқори ставкаларда тақдим этилиши ҳақида кўрсатганми?

👉 @bankirkundaligi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚАРШИ ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ ТЕРГОВЧИСИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ. КРЕДИТ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШДА ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ.

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида, Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.

Лекин, имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмаганлиги сабабли, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қарши тумани бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қарши тумани прокуратурасига юборилади.

Туман прокуратураси терговчиси иш юритувига берилган ушбу жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 26 март куни кредит олган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.

Бундан ташқари, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган терговчи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, кредит ажратилган МЧЖ раҳбари бўлган аёлга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига, таъмагирлик йўли билан ундан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда Қарши тумани прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈


МИКРОҚАРЗЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

☑️Hamkorbank
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27,99% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32% дан бошлаб
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 31%дан; банкнинг иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлари (жисмоний шахслар) учун 29%дан

JOYDA иловасида
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан
Батафсил

☑️Бизнесни ривожлантириш банки
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26-31%
Батафсил

☑️Агробанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27%
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил

☑️Капиталбанк
Офлайн микроқарз
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 33%
Батафсил

☑️Алоқабанк
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил

☑️Anorbank
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи: ойлик 2,83% дан, ариза беришда иловага ойлик иш ҳақи картаси киритилганида, тариф бўйича 10% чегирмани қўлга киритиш мумкин
Батафсил

☑️Халқ банки
Микроқарз (вақтинчалик тўхтатилган)
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил

☑️Ipak yo‘li banki
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 29,9 фоиздан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30,9 фоиздан бошлаб
Батафсил

☑️Асакабанк
Онлайн микроқарз
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.

☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈


​​ЖАМШИД ҚЎЧҚОРОВ — БАНКЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҚАНДАЙ КЕТАЁТГАНИ ҲАҚИДА

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилинганини билдирди. Шунингдек, Ислом молияси бўйича ишлар кўлами кенгаяди.

У бу ҳақда 2 апрель куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида президентнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда гапириб ўтди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаяпмиз. Яқинда Rothschild & Co вакиллари билан ҳам учрашув ўтказдик. Фурсатдан фойдаланиб, 3 та халқаро молия ташкилотига — Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё банкига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар мазкур банкка конвертация бўладиган кредит берган. Шунингдек, «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан май ойида келишув имзолашни режалаштиряпмиз», — деди Ж.Қўчқоров.

У, шунингдек, мамлакат Ислом молияси механизмлари бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириш ниятида эканини айтди.

«Банклар ҳақида гапирганда шуни ҳам айтмоқчиманки, Марказий банк ва Президент администрация билан биргаликда Ислом молиявий механизмлари бўйича ишламоқчимиз. Апрель ойида Ислом тараққиёт банки вице-президенти билан кўришмоқчимиз. Бу учрашув давомида июль ойида ёки улгурмасак, сентябрь ойида бу масала муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказишни таклиф этмоқчимиз. Умуман олганда, бу соҳадаги ишларни кенгайтирмоқчимиз. Шу сабабли Ислом тараққиёт банки билан кўп масалаларда ҳамкорлик қиламиз деган умиддаман», — деди бош вазир ўринбосари.

«Бир сўз билан айтганда, банк секторидаги ислоҳотларимиз давом этяпти. Яна бир бор айтаман, бу ерда ўтирган халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда ишлаймиз», — дея қўшимча қилди у.

Жамшид Қўчқоров, шунингдек, хусусийлаштириш бўйича янги катта дастур тайёрланганини ва у яқин кунларда тасдиқланиши кутилаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил август ойида президент «Қишлоқ қурилиш банк» (Бизнесни ривожлантириш банки), «Асакабанк», «Алоқабанк», «Агробанк» ва бошқа банкларни хусусийлаштириш ҳамда акциялари IPOсини кечроқ муддатга қолдирганди. Аввалига давлат улушини тўлиқ аукционга қўйиш режалаштирилган «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг давлат улуши 2024 йил охиригача 50 фоизга камайтирилиши кўзда тутилганди.

👉 @bankirkundaligi 👈


РИВОЖЛАНИШ ЯХШИЛИККА БЎЛСАЮ...

▪️Банклар капитали катталашди, аммо жойларда филиаллари камайди, ходимлар қисқартирилмоқда;

▪️Пул ўтказмалари тури ва хавфсизлик талаблари кучайди, лекин фирибгарликлар ҳам кўпайди;

▪️Одамларнинг пули кўпайди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;

▪️Пластик карталар сони жами аҳоли сонидан ҳам кўпайди, лекин ҳали ҳам дўконларда "УзКардми, Ҳумоми" - деб сўрашади;

▪️Билим-маърифат ошди, аммо мурожаатлар ҳам камаймади;

▪️Пул кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;

▪️Омонатлар фоизи ошиб бормоқда, бироқ мижозлар ҳали ҳам маблағини банкка қўйишга шубҳаланади;

▪️Ҳаммада кредит қолдиғи ортиб бормоқда, лекин тўлов маданиятимиз ортгани йўқ;

▪️Техника-технологияларимиз ривожланиб кетди, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;

▪️Кредитлар тури доимий кўпайиб бормоқда, лекин уни олиш фуқароларга ҳали ҳам мураккаб туюлади.

Рўйҳатни изоҳларда яна давом эттиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈


​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (8 - 14 апрел) янгиликлари.

☑️Марказий банк амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаган 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилганини ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан лицензия олган кундан эътиборан бир йил давомида ўз фаолиятини амалга оширмаган 1 та тўлов тизими операторининг фаолияти олти ой муддатга чекланганини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банк "Миллий-24/25" омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 1 млн. сўм, муддати 24 ой, фоизи 25%.

☑️Ҳамкорбанк 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 12 ойга 32%, 24 ойга 36% ва 36 ойга 40%.

☑️МКБанк ўзига бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи шахслар учун микроқарз таклиф этди. Миқдори 10 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 22-24%.

☑️Ориентфинансбанк "Қулай" истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ой, фоизи 26%.

☑️Халқ банки "Хазна" иловасида 100 млн. сўмгачаонлайн микроқарз кредит таклиф этди. Кафилларсиз, ҳужжатларсиз, гаровсиз ва навбатсиз!

☑️Ўзсаноатқурилишбанк режавий профилактика ишлари сабабли, жорий йилнинг 15-19-апрель кунлари соат 12:00 дан 17:00 гача бўлган даврда банкнинг банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

☑️Ziraat bank Uzbekistan жорий ҳафта 9 апрел куни техник профилактика ишлари олиб борилаётганлиги сабабли банкнинг мобил иловасидан СМС келишида вақтинчалик узилишлар кузатилаётганини маълум қилиб, узр сўради. Лекин ҳалигача (орадан 5 кун ўтса ҳам) ушбу узилиш бартараф этилгани юзасидан маълумот тақдим этмади.

☑️Ипотека-банк ўзини ўзи банд қилганлар учун тижорат ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 1,7 млрд. сўмгача, муддати 20 йилгача, фоизи 26,9. Бошланғич тўлов 26%. Банк шунингдек "Супер" омонатини таклиф этди. Минимал миқдор 100 минг сўм, муддати 6 ой. Ушбу омонатнинг дастлабки 3 ойда 26 фоиздан (Онлайн қўйилса 26,09%), қолган 3 ойда 14 фоиздан ҳисобланади.

☑️Анорбанк мобил иловасида 100 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача. Иш ҳақи картани бириктирилса кредит фоизидан 10 фоиз чегирма берилади. Кредит фоизи 34%дан 52%гача.

☑️Инфин банк Moody’s Ratings рейтинг агентлиги банкнинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражасидан B1 даражасига кўтарди. Батафсил.

☑️Туронбанк "Максимум" онлайн омонатини таклиф этди. Фоизи 23,5%. 100 минг сўм билан бошлаб, исталган пайт қўшимча маблағ киритиш мумкин. Муддати 18 ой.

☑️Октобанк мобил иловасида виртуал карта очишни таклиф этди. Бунда виртуал Mastercard, Visa ёки Humo карталарни очиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Пойтахт банк “SNS RATINGS" рейтинг агентлиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг энг яхши бешта банклар қаторига кирганини маълум қилди ("Сирли мижоз" қўнғироқлари натижаларига кўра).

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Анорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Автокредитлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


УХЛАМАСИН, ХАЛҚИМ, БАНКНИНГ БОЛАСИ

Банкирнинг уйғонган рост бўлсин деган шеърга банкнинг турмуш ўртоғи ҳам жавоб тайёрлабди.

Ажаб савдо саволи бор жавоб йўқ,
Оч қориннинг даъвоси бор, кабоб йўқ.
Ой сўнггида ҳисоб бору, китоб йўқ,
Қарз берганлар хуноб, олганларда шитоб йўқ
Ухламасин халқим,  банкнинг боласи
Уйқулари хароб уйнинг ноласи.


На касбида байрам бормиш аталган,
Айби доим номларига қадалган.
Давралардан сабаб нима, ҳайдалган
Ҳар юмушда билиб билмай таланган,
Ухламасин халқим банкнинг боласи
Бежиз оқармаган сочин толаси.

Фоиз баланд бўлса, ноҳақ таънада,
Хизматлари қолиб кетар панада.
Кимга олқиш, кимга қарсак, анада!
Бир кор бўлса банкнинг номи қорада!!!
Ухламасин халқим банкнинг боласи!
Асли у ҳам бир она садпораси!

Мажлисларнинг "гули" асли уларлар,
Ҳокимликлар мазах қилиб куларлар.
Алламбало "дастур қули" шуларлар
Топшириққа лаббай, дея турарлар.
Ухламасин халқим, банкнинг боласи,
Кутсин бедор уйда унинг оиласи.

Мижоз таъби учун юрса ораста,
Олифта деб қилишади писанда.
Банкнинг пули -банкирларнинг мулкимас,
Сиз айтгандек, банкнинг хаққини емас.
У ҳам Яратганнинг ожиз бандаси!
Ухламайди энди банкнинг боласи!

На тўйда бор, на катта тантанада,
Қариндошлар бор, банкир йўқ маъракада.
Уйда хатм қилса ҳаммадан кейин,
Ишдан етиб келса бу ҳам ҳарнада!
Ухламасин халқим, банкнинг боласи,
Уйда маҳтал совуган, чой пиёласи.

Ярим тунда ҳузур қилиб тўшакда,
Ухлаганлар кимлар бўлар, биласиз
Лекин қўли хужжат билан гўшакда,
Қарз дафтарин титганларни сўкасиз?
Ҳаловатсиз кундузлари, тунлари,
Ухламасин, халқим, банкнинг боласи.

Тонг оқармай кетар эмиш-йиғилиш!
Кун якуни яна бўлар "гап териш".
Тушлигидан қизғанади ишини,
Асли, банкир одатидир югуриш.
Кросс бўлди маҳаллада ишгинанг,
Шиор шудир: Ит ётиш -мирза туриш.
Айтсам ҳали тугамайди ноласи,
Халқим, асли банкир ҳам эл боласи.

Банкирнинг турмуш ўртоғидан...

👉 @bankirkundaligi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ЗАМҲОКИМ, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 15 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ўринбосари ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдами эвазига аввал 10 млн. сўм олганлиги ҳам маълум бўлди. Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори Бюронинг марказий аппарати иш юритувидаги паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн. 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатиб, банк томонидан баҳолаш фирмаси ҳисобига ўтказилган ортиқча пул маблағидан ўзининг улуши сифатида 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда, Ёзёвон тумани ҳокимлиги қошидаги “Хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш” бўлими бошлиғи ўзининг ваколатли танишлари орқали, маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони учун ордер ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈


СУРХОНДАРЁДА КАДРЛАР РОКИРОВКАСИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Қизириқ туман ҳокими вилоятга 1-ўринбосар бўлди, вилоятнинг 1-ўринбосари эса Қизириқ туманига ҳоким бўлди.

Ражабов Шерзод Абдимуратович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Орипов Анвар Хомитович – Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шу вақтга қадар у вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

👉 @bankirkundaligi 👈


ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР МУБОРАК БЎЛСИН

Рустам Давутович Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

У 1982 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини ва 2012 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

👉 @bankirkundaligi 👈


МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча эълон қилинган мурожаат Капиталбанк мутасаддилари томонидан ҳал этилибди, мурожаатчи миннатдорчилигини билдириб, расм ташлади.

Шу ўринда пластик карта эгаларига кичик эслатма:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги Низом талаблари:

44-банд.
Тўлов тизими субъектлари томонидан ўрнатилган банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат қилувчи қурилмаларда эквайер номи, мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази телефон рақами ҳамда қурилма уланган тўлов тизими логотипи бўлиши лозим.
Банкомат техник носозлик сабабли банк картасини қайтариб бермаганда, банк картаси сақловчиси томонидан эквайерга оғзаки ёки ёзма мурожаат қилинади. Мурожаат банк операция куни давомида келиб тушса шу куннинг ўзида, операция куни тугаганда келиб тушган тақдирда кейинги банк операция кунидан кечикмаган ҳолда мижозга банк картаси қайтариб берилиши зарур.

Банк картаси ШИР-код нотўғри киритилиши натижасида банкомат томонидан қайтариб берилмаганда, банк картаси эквайер томонидан банк картаси сақловчиси идентификация қилинган ҳолда банк картаси сақловчисининг мурожаати келиб тушган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан қайтариб берилади.

Банклар томонидан ўрнатилган банкоматларнинг иш фаолияти ва нақд пул билан таъминланганлиги устидан доимий назорат ўрнатилиши ҳамда банкоматларнинг жойлашуви ва ишчи ҳолати тўғрисидаги маълумотлар банкнинг веб-сайти ва/ёки мобил иловаларида кўрсатилган бўлиши лозим.

👉 @bankirkundaligi 👈


#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

КАРТАМНИ ҚАЙТАРИБ БЕРСИН

Капиталбанкнинг Тошкент шаҳар, Шастрий чорраҳасидаги Макро супермаркети ичидаги банкомати бугун 5 дан ортиқ мижозларнинг карталарини ютиб юборган, меникини ҳам.

Банкомат носоз ҳолатда, Call марказга мурожаат қилсак «Банкоматнинг ID рақамини айтинг, бўлмаса ёрдам бера олмаймиз» - дейишди. У ID рақам банкомат берган чекда ёзилар экан. Чек кўриб турганингиздек оппоқ Капиталбанкнинг ходимларидек. Банкоматга ёзилган рақамлар мавжуд бўлмаган рақамлар.

Бугун Улуғ айём бўлса, ҳамма дастурхон ёзиб нишонласа, деб тушунтирсак «3 банк иш куни картангизни қайтарамиз» - дейишди.

Банкомат на пароль сўради на монитори ёнган деб тушунтиришга қарамасдан телни қўйиб қуйишмоқда.

Кимга додонгни айтишни билмайсан. Илтимос карта жудаям зарур эди. 3 банк иш куни кўпда пул керак эди жудаям.

P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари Марказий банк ёки Капиталбанк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈


Энг яқин инсонимга.

◽️Рамазон ҳайити муборак бўлсин, тутган рўзаларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Рамазонда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.

▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Показано 20 последних публикаций.