"Соҳил" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси кўмагида янги корхона ишга тушди
Янги Наманган туманининг "Соҳил" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва кўмагида янги корхона иш фаолиятини бошлади.
Мактаб ўқувчилари учун форма ҳамда махсус кийимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган "Аъло барака бренд" МЧЖ мазкур ҳудуддаги "Соҳил" ҳамда "Келажак тонги" маҳалласи хотин-қизларини ишли қилди: уларнинг аксариятини шу жойда яшовчи "Аёллар дафтари" рўйхатидаги хотин-қизлар ташкил этади.
Кичик корхона очилишида тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, тадбиркорнинг келгусидаги ишлари ривожи учун дуолар қилишди.

Вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан субсидия асосида 30 та замонавий тикув машинаси олиб берилиши, кооперация ташкил этилиши натижасида бу ерда банд бўлган аёллар сони 50 нафарга етказилди.