Репост из: Mubaşşir Ahmad
#Рисалатул_қушайрийя
Агар бу банда мақсади тақозосига кўра давом этса ва азму қарори талабларини бажарса, рост тавфиққа эришибди.
Агар тавбасини бир ёки бир неча марта бузса, иродасини* янгилашга ҳаракат қилади. Бунга ўхшаш ҳолатлар ҳам кўп учрайди. Шундай пайтда бундай кишилар умидини узмаслиги керак. Чунки ҳар бир вақтнинг ўз иши бор.
Абу Сулаймон Дороний ҳикоя қилиб дейдилар: "Бир қиссахоннинг мажлисига қатнаб юрдим. Унинг гаплари қалбимга таъсир қилди. Олдидан кетган пайтимда қалбимда ундан асар ҳам қолмади. Иккинчи бор бордим. Энди гапларининг таъсири қолди ва манзилимга бориб мухолафот (шариатга хилоф бўлган) асбобларни синдирдим, сўнг тариқатни тутдим".
Бу ҳикояни Яҳё ибн Муозга айтганларида, у киши: "Чумчуқ турнани овлаб қўйган эканку", деган эканлар.
Яҳё чумчуқдан у қиссахонни ва турнадан Абу Сулаймон Доронийни ирода этгандилар.
Абу Ҳафс Ҳаддод шундай дейдилар: "Бир гуноҳ амални бир неча марта тарк қилдим ва ҳар гал унга қайтдим. (Яъни гуноҳ қилиб, ортидан унга тавба этавердим). Охири амал мени тарк этди. Шундан кейин унга қайтмадим".
Айтилишича, Абу Амр Нужайд ишларининг бошида Абу Усмон мажлисларига қатнаб юрдилар. Гаплари қалбларига таъсир этиб, тавба ҳам қилдилар.
Сўнг Абу Амрда айниш даври воқеъ бўлди. Абу Усмонни кўрган пайтларида у кишидан қочиб, мажлисларига эса бормай юрдилар. Бир кун Абу Усмон юзма-юз келиб қолдилар ва Абу Амр йўлни тескари солдилар, бошқа йўлга юриб кетдилар.
Абу Усмон ортларидан изма-из юриб, етиб олдилар ва: "Эй ўғлим, сени фақат бегуноҳ ҳолингда севган киши билан дўст бўлма! Абу Усмон эса сенинг бу (гуноҳдалик) ҳолингда манфаат беради", дедилар. Шунда Абу Амр Нужайд тавба қилдилар, иродага★ қайтдилар ва тариқатда бардавом бўлдилар.
Шайх Абу Али Даққоқ роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Муридлардан бири тавба қилганди. Орада айниш даври бошланди. У бир вақт, тавбамга қайтсам, бунинг ҳукми қандай бўларкин, деб ўйлади. Шунда бир овоз: "Эй фалончи, бизга итоат этдинг, сени тақдирладик. Сўнг тарк этдинг, сенга муҳлат бердик. Энди Бизга қайтсанг, қабул қиламизда!" дея хитоб қилди. Йигит иродага қайтди ва йўлида бардавом бўлди.
=======================
★ Ирода - Аллоҳни қасд қилиш, Унга қурбатни хоҳлаш ва шу йўлда юришни ирода этиш.
@MubashshirAhmad