Mening maktabim | Uyda qoling!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Ta'lim tizimidagi eng so'ngi yangiliklar, pedagoglar uchun kerakli bo'lgan ma'lumotlar, tanlovlar, barchasi siz azizlar uchun.
Kanalga fotolavhalarni joylash uchun:
@terra_music

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


✨Аёл – мўъжиза, яратганнинг улуғ туҳфаси. Жамиятдаги гўзаллик, нафосат намунаси. Ҳаёт давомийлиги, авлодлар баркамоллиги, миллат улуғворлигини таъминловчи беқиёс куч.

✨Аёл – муқаддас она, суюкли ёр, меҳрибон опа ва сингил. Вафо тимсоли, садоқат маликаси, бутун борлиқнинг ярми ва ярим дунёни тўлдирувчи мунис хилқатдир.

✨Муҳтарам аёллар, оқила қизлар сизлар доимо соғ-саломат бўлинг! Чиройингиз, гўзал хулқингиз, ақл-заковатингиз янада зиёда бўлсин!

✨Ҳамиша оилавий бахт қуршовида, ўқиш ва ишда омадли бўлиб яшанг!

Байрам муборак!


Хеч качон аёл касал булмасин.
💉 Аёлни докторга иши тушмасин.
💯 ёшга кирса хам тиши тушмасин.
🍗 Егани гушт булсин суяк кемирсин.
👸 Кундан кун очилиб росса семирсин.
🍅 Рузгорига бир умр узи бош булсин
🍲 Козонида доим шурва ош булсин.
🍉 Дастурхонни тулдирсин торвуз ковуни.
👕 Кир ювганда бор булсин доим совуни.
⚖️ Хаётда булса гар огир кунлари.
🍚 Узилмасин уйидан ёгу унлари.
😓 Кийинчилик курмасин у'йга толмасин.
💸 Процентга бировдан карз хам олмасин.
👓 Очкиси йук булса шахло кузига,
🌙 Ажинлар тушмасин ойдек юзига.
💋 Лабларидан кетмасин тугма буёги.
👠 Шилинмасин туфлида юрса оёги.
🌱 Хар кун усмага чумилсин коши.
💇 Ачиган каттикни курмасин боши.
❄️ Сочига тушмасин бирон доно ок.
💡 Уйидан учмасин хеч качон чирок.
❤️ Омон булсин доим темирдек жони.
🍞 Тандирда куймасин хеч качон нони.
🐓 Товуги тухимдан кукракни керсин.
🐄 Сигири тухтамай сут катик берсин.
🐏 К,у'йлари бахорда эгизаклар тугсин.
👗 Сотиб кизига сарполар йигсин.
👰 Киз узатса ховликмасин шошмасин.
🍥 Тогараси камайсин 10 дан ошмасин.
😎 Куёви углидай хизматин килсин.
😘 Келини уни уз онам деб билсин.
💍 Олтиндан балдоклар узиклар такиб.
😍 Армонсиз яшасин эрига ёкиб.
💧 Кузидан окмасин бирон томчи ёш.
🌞 Мана шундай кун курсин, доим очилиб юрсин.

Байрамингиз муборак азиз аёллар!!!


9-sinf II blok test.docx
60.1Кб
9-sinf Biologiya, Kimyo, Rus tili fanlaridan 2ta variant 15 savoldan iborat monitoring


BIOLOGIYA ONLINE TEST.docx
41.7Кб
📚ATTESTATSIYA TEST BAZA 2020


6-SINF 2-BLOK 1-VARIANT.docx
27.9Кб
✍ Monitoring test
🎓 3-chorak uchun
🔔6-sinf 1-Blok
📓tarix
📕ingiliz_tili
📘Biologiya
📙Geografiya




Юқори малакали ўқитувчиларга талаб жуда катта ва улар доим эъзозда!

Аввалроқ, соҳада ярим миллион ўқитувчилар бўлиб, улар мавжуд ставкалар сонига қараганда 80 мингга кўп деб берган маълумотимизга озгина аниқлик киритсак.

Мактабларда айнан малакали ўқитувчиларга талаб жуда юқори. Лекин ушбу графикда кўришингиз мумкинки, атиги 3% ўқитувчи олий тоифага, 11% эса биринчи тоифага эга, яъни умумий 14% ўқитувчини яшил категорияга ажратса бўлади. Булар нафақат мактаб директори томонидан эъзозда, балки ота-оналар ҳам айнан шундай малакали ўқитувчиларни репетитор сифатида қўшимча дарс беришга кўндиришга ҳаракат қилишади.

Аввалги пост графигидаги қизил категориядаги мактабларга борилса, аксариятида умуман олий тоифали ўқитувчи йўқ экани кўринади. Аксинча, яшил категориядаги мактабларда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ҳам нисбатан кўпроқ бўлиб чиқяпти.

Энди, қуйироқдаги графикка эътибор берсангиз, яшил категорияли ўқитувчилар педставкага нисбатан кўп эмас, аксинча жойларда уларга талаб жуда юқори. Қизил категориядаги, яъни тоифасиз ўқитувчилар орасида ва умуман олий таълимда ўқимаган ўқитувчилар орасида айнан бир ўқитувчи ўрнида бир неча ўқитувчи ишлаётгани графикдан яққол кўринади. Бунинг натижасида уларнинг ҳақиқатда олаётган ойлиги ҳам анчагина камаяди. Ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар умумий ўқитувчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. 80 минг ўқитувчи кўпроқ дейилгани ҳам айнан ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар орасидадир.

Шу сабабли, қизил категориядаги ўқитувчиларимиздан кўпроқ ўз устиларида ишлаб, ўз фанларини чуқурроқ ўрганиб, навбатдан ташқари малака тоифа имтиҳонларидан ўтиб, ўз тоифаларини оширишларини сўраймиз. Шу орқали уларнинг ойлик маошлари ҳам ошади. Тоифасиз ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқ ҳам анчагина, шунингдек, хабарингиз бор юқори тоифали ўқитувчидан соат ортиб қолсагина пастроқ тоифа ўқитувчига бериладиган тартиб жорий этилмоқда. Бу эса малакали ўқитувчининг ойлиги яна ошишига ёрдам беради. Бундан буёғига ҳам ойлик ошириш бўйича сиёсат юқори малакали ўқитувчи билан тоифасиз ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқни оширишга қаратилади.

Ўқитувчи бошқа туманга ишлаш учун борганига 50%, бошқа вилоятга борганига эса 100% қўшимча тўланиши ҳам фақат олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга тааллуқли бўлгани ҳам бундай ўқитувчиларимиз ўз устиларида ишлашлари учун қўшимча стимул бўлади деб умид қиламиз.
Ўқитувчининг ўз касбини ҳамда болаларни севиши, ўз малакасини доимий ошириб бориши энг муҳим масаладир ва қолган ташқи факторлар иккиламчи. Масалан, яқинда Булунғур туманидаги 2 та тўқ қизил категориядаги мактабларга ташрифимиз чоғида шунга гувоҳ бўлдикки, аввало, уларнинг моддий техник ҳолати ўша тумандаги яшил мактабникидан яхшироқ экани, ҳамда қизил мактаблар битирув синфларидаги ўқувчилари сони 15,16 ва 19 нафарни ташкил этгани ва аксинча яшил мактабда ўқувчилар сони синфда бундан анча кўп бўлган.

Уч-тўрт йил аввал бундай талаб қўйиб бўлмас эди, чунки ўқитувчи ўзининг ишидан бошқа барча иш билан шуғулланар, ҳамда қоғозбозликка кўмилган эди. Ҳозир эса ўқитувчидан фақат ўз устида ишлаш, ҳамда ўқувчиларнинг натижага эришишларига ҳаракат қилиш талаб этилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ, дарҳол қизил категориядаги ўқитувчига чора кўрилсин деб айтилгани йўқ. Асосий мақсадимиз таълим сифатини оширишга биргаликда ҳаракат қилиш! Ўқитувчилар орасида ҳам соғлом рақобат шаклланиши барча мактабларда таълим сифати ошишига ёрдам беради.

PS.
Эслатиб ўтмоқчиман: Олий ва биринчи тоифани Халқ таълими вазирлиги бермайди. Тоифани алоҳида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси имтиҳонлари асосида берилади.

🎓@meningmaktabim


Энергетика вазири истеъфосини сўраган депутат, 31 мартгача пуллик Tashkent City, Эрондан келаётган илиқлик — ўтган соатларнинг энг муҳим хабарлари

🇺🇿Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасининг сайланган Президенти Садир Жапаровни сайловдаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

🎢Tashkent City’га пуллик кириш тартиби 31 мартга узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, бу тартиб Янги йил байрами арафасида жорий қилинганди ва 11 январгача этиб белгиланди.

⚡️Депутат Дониёр Ғаниев Ўзбекистонда кузатилаётган кенг миқёсли энергия инқирозига муносабат билдирди: “...Мамлакатдаги бу ҳолатда энергия инқирози юз беришига сабаб бўлган раҳбарлар истеъфоси энг тўғри йўл бўлади. Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради. Лекин бундай қила олиш учун эса, биринчи навбатда, раҳбарда орият бўлиши керак. Бизнинг энергетика соҳа раҳбарларида эса энергетика таъминоти каби орият ҳисси ҳам "инқирозда".

⛔️Пойтахтнинг Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишлари сабабли тўртта ҳаракатланиш йўналиши 31 январга қадар ёпилади.

🌤15 январдан Ўзбекистон ҳудудига Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

🎓@meningmaktabim


⚡️ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ШТАТ БИРЛИГИ БЎЙИЧА АЙРИМ МУАММОЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6108-сонли фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” лавозими жорий этилмоқда.

Бу лавозимнинг жорий этилишадаги тушунмовчиликлар сабаб жуда кўп жойларда муаммолар юзага келди. Мазкур фармонда ушбу лавозимига тайинланган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига - умумтаълим муассасаларидаги "Ёшлар етакчиси" лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобидан ҳақ тўланиши назарда тутилганди. Фармонда эса бу лавозим жорий қилинса, ёшлар етакчиларининг ойлик маошларига қандай таъсир қилиши бўйича аниқ тушунтириш берилмаганди. Ёдингизда бўлса, бу ҳақда каналда ҳам ёритгандим.

Кейинроқ эса яъни, 2020 йил 25 декабрь куни Халқ таълими вазирлигининг бир неча вазирликлар билан ўзаро келишилган ҳолда имзоланган, «Педагог ходимларнинг лавозим маошларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Бу қарорда эса етакчиларни хурсанд қиладиган банд киритилганди.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, қарорнинг биринчи бандида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимининг базавий тариф ставкаси миқдори ёшлар етакчиси базавий тариф ставкасига тенглаштирилиши қайд қилинганди.

Ундан ташқари мазкур қарорнинг базавий тариф ставкалари деган бандида ёшлар етакчиларининг ойлик маоши 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда кўрсатилганди. Бунда янги лавозим штати етакчиларнинг ойлик маошига умуман дахл қилмаслигини тушуниш мумкин эди. Менимча, бу ерда кичик бир хатога йўл қўйилган. Буни ҳозир тушунтираман...

Бу чалкаш масалага ойдинлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлигига ҳам мурожаат қилгандим. Кейин эса бу вазиятга ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлигининг бир неча вазирликлар билан ўзаро келишилган яна янги қўшма қарори имзоланди. Эътиборимни тортган жихати шуки, негадир бу қўшма қарорни имзолашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилмабди.

Мазкур қўшма қарорда эса, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига тайинланган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига — умумтаълим муассасаларидаги “Ёшлар етакчиси” лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобида, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига эса мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланаши қайд этилибди. Менимча, 25 декабрь кунги қарордаги хатолик шундай тарзда тузатилган бўса керак.

❗️Энди ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими штати ҳақида аниқроқ маълумот бериб ўтаман:

Энг сўнги имзоланган қўшма қарор бўйича мактаблардаги ёшлар етакчиларининг 0.25 штат бирликларига, ҳар тўртта мактаб учун бир нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади. Шунда улар бир вақтнинг ўзида тўртта мактабда ишлаб, 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда ойлик маош олишади.

Шунингдек, улар лавозимга тайинланишдан олдин, ҳудудий маънавият ва маърифат кенгаши томонидан суҳбатдан ўтади. Суҳбатдан ўтган номзодга кейин мактаб директори томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.

❗️Ёшлар етакчиларининг штат бирлигини 0.75га тушиб қолмаслигининг йўли борми?

Менимча, айрим мактабларга янги лавозимга таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар эмас балки, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари ишга олинса, шундагина етакчиларнинг штат бирлиги 0.75га тушиб қолмаслиги мумкин. Чунки, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

P.S: Қисқаси қайси мактабга олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари янги лавозимга ишга олинса, ўша мактабдаги етакчининг штати қисқармаслиги мумкин.

🎓@meningmaktabim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қирғизистонлик ота етти ёшли қизчасини совуқдан асраш учун хар куни шу тариқа мактабга олиб бориб келар экан👏

Қиз фарзанди бор оталар сизлар дунёдаги энг бахтли одамлардан бирисиз

🎓@meningmaktabim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона Портал орқали ариза топшириш.

🎓@meningmaktabim


2021 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат «қизил паспорт» билан чиқиши мумкин. «Яшил паспорт» билан энди хорижга чиқиб бўлмайди

Хорижга чиқиш паспортлари 10 йил амал қилади. 2021 йил 4 январдан фуқаролик паспорти ўрнига ID-карта кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат бериш бошланади.

Биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Биометрик паспорт 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб, ҳисобланади.

🎓@meningmaktabim


Репост из: 🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Baxmallik xush ovoz xonanda

Jizzax kanalida har - kuni
28 -dekabirdan boshlab
soat 17 : 20 da
31 - kuni soat 21 : 00 da
Yangi yil Oqshomida tabriklarni
Kuzatib borig
"Bunaqasi ketmaydi"

Kamoliddin Anarbayev - Bunaqasi ketmaydi

🎓@Baxmal_TXTB


⚡️Byudjet tashkilotlari xodimlarining oyligi va stipendiyalar 10%ga oshiriladi.

O‘zbekiston prezidentining 30 dekabrdagi qarori bilan 1 fevraldan boshlab byudjet muassasalari va tashkilotlari xodimlarining ish haqi hamda stipendiyalar miqdori 1,1 barobarga oshirildi.

2021 yil 1 fevraldan boshlab O‘zbekiston Respublikasi hududida:
— mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori – oyiga 747 300 so‘m (hozirda - 679 330 so'm);
— bazaviy hisoblash miqdori – 245 000 so‘m (hozirda - 223 000 so'm);

🎓@meningmaktabim


Har bir xonadonning boshchisi ota boʻlganidek, maktabda oʻquvchilarning otasi - sinf rahbari sanaladi.

Shavkat Mirziyoyev (kechagi yigʻilishdagi nutqidan)

🎓@meningmaktabim


⚡️ #Расман "2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини қўллаб қувватлаш йили" деб эълон қилинди!

🎓@meningmaktabim


Шавкат Мирзиёев: «Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим»

Ўзбекистонда бошқа тумандаги олис мактабга бориб дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада маълум қилди.

Қайд этилишича, педагоглар малакасини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

“Маълумки, муаллимлар ҳозирги вақтда эскича усулда ҳар 5 йилда малака оширади. Бундан буён уларнинг, “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида, ўз малакасини узлуксиз ошириб бориши йўлга қўйилади.

Шунингдек, ўқитувчиларнинг ўз фанини билиши, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигидан келиб чиқиб, тоифа бериш мезонлари ҳам қайта кўриб чиқилади.

Яна бир бор такрорлайман, жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур.

Шу боис, ўқитувчи, мураббий ва методистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича бошлаган ишларимиз келгуси йилда ҳам давом эттирилади. Бунинг учун халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига 330 миллиард сўм йўналтирилади”, - деди Президент.

Қайд этилишича, 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 баробарга оширилиб, бюджетдан 400 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилади.

🎓@meningmaktabim


Репост из: 🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Baxmallik xush ovoz xonanda

Kamoliddin Anarbayev - Bunaqasi ketmaydi

🎓@Baxmal_TXTB


ХТБ бухгалтери бутун Ўзбекистон ХТБ ходимлари учун курашди, лекин Судя ВМ Қарорларини рад этмоқда!

Қарши туманида жуда қизиқ ишлар бўляпти.

Масалани қисқача тушунтираман:

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида"ги 1997-йил 339-ҚАРОРИДА 1997-йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва судларнинг давлат хизматчилари лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин, дейилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 9-декабрдаги "Республика Давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 3358-Карорида Халқ таълими вазирлиги ҳам Давлат Бошқаруви органи деб белгиланган ва 1-бандида Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари Республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради. дейилган.

Қонунлар бўйича демак Халқ таълими тизимидаги Вилоят (ОблОНО) ва туман (РайОНО) ходимлари, мудирдан тортиб бухгалтерларгача Давлат бошқаруви органлари ходимлари хисобланар экан ва уларга 339-сонли ВМ Қарори бўйича 20% устама берилиши шарт.

Лекин афсуски бир икки тумандан бошқа ҳамма туманда бу устама тўланмаяпти.

Қарши туман ХТБ бухгалтери Лобар Хусинова туман Молия бўлимига шу хужжатларни айтса ҳам улар тиш тирноғи билан қарши чиқади.

Кейин Лобар мана шу Қарор ижросини талаб қилиб туман Молия бўлимини Қарши туман Фуқаролик Судига беради.

Уч ой қолдиравериб чўзилган суднинг охири комедик трагедия билан тугайди:

Барча Қонун хужжатлари Лобар Хусинованинг ҳақлигини исботлаб турса ҳам, Судя Латофат Муҳаммадиева охирги судда буларни умуман эшитмайди ва "Шикоят қабул қилинмади", дея Молия бўлимининг фойдасига хукм чиқаради, хуллас ўшаларнинг кетмонини чопади.

Мана сизга Одил суд!!!

Қарши туман маъмурий судяси Латофат Муҳаммадиева Одил суд деганда биронта Одил ака исмли Судяни тушунса керак😢😢

Судянинг Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўрга хассадек қилиб ёзиб қўйилган фактларни тан олмай, аризачини шикоятини эшитишни истамай ўзича хукм чиқаришини кўриб миям қисилиб қоляпти. Токайгача туман суди тўғри қарор чиқармай Халқ аппеляциялар орқали Олий судлардан нажот кутаверади?

Энг қизиқарлиси, Суд 21-декабр куни тугаган, суднинг ёзма қарорини мана бир ҳафта ўтса ҳам бермаяпти экан, 4-январдан кейин оласиз, дебди.
Аслида қоида бўйича 3 иш кунида ёзма қарор нусҳаси берилиши кераклигини Қарши туман Фуқаролик судяси билмайдими?

Устама белгиланган, уни судя чўнтагидан тўламайдию, нега Қарорларни Молия ҳам, Судя Латофат Муҳаммадиева ҳам тан олмайди?!

Ушбу суддан кўнгил тўлмай энди Лобар Хусинова Олий судга аппеляция беради, биз: сизлар ва мен мана шу жараённи кузатиб борамиз, чунки бу нарса ҳам Учкўприклик ўқитувчилар Тиббий кўрик бўйича Суд воқеасидек бир киши муаммоси эмас, бутун Ўзбекистон Халқ таълими тизими ходимлари муаммоси!

Биз Лобар билан биргамиз, Биз Лобар Хусиновани қўллаб қувватлаб унинг Олий судда ютиб чиқишига ишонамиз, чунки жамики Қонун ва Қарорлар Лобарнинг томонида, бу судда Молия ва Қарши судяси ютқазди аллақачон!!!

Олға Лобар Хусинова, Бутун Ўзбекистон таълим ходимлари номидан харакат қилинг, сиз ҳақсиз ва ғолиб бўласиз!!!

t.me/domlajon

🎓@meningmaktabim


#Сўраган_эдингиз

Кеча ижтимоий тармоқларда мактабларга болалар 7 ёшдан қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинги йил ноябрь ойида фарзандим 7 ёшга тўлади, уни 1-синфга берсам бўладими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг (2020 йил 23 сентябрь) 9-моддасида: “Умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади” деб белгилаб қўйилган.

Масалан, келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Шу ўринда, ота-оналарга фарзандларини мактабга сифатли тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим ва тарбия тизимида 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш тизими жорий этилишини эслатиб ўтамиз.

🎓@meningmaktabim

Показано 20 последних публикаций.

156

подписчиков
Статистика канала