#Сўраган_эдингиз
Кеча ижтимоий тармоқларда мактабларга болалар 7 ёшдан қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинги йил ноябрь ойида фарзандим 7 ёшга тўлади, уни 1-синфга берсам бўладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг (2020 йил 23 сентябрь) 9-моддасида: “Умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади” деб белгилаб қўйилган.
Масалан, келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.
Шу ўринда, ота-оналарга фарзандларини мактабга сифатли тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим ва тарбия тизимида 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш тизими жорий этилишини эслатиб ўтамиз.
🎓@meningmaktabim