Энергетика вазири истеъфосини сўраган депутат, 31 мартгача пуллик Tashkent City, Эрондан келаётган илиқлик — ўтган соатларнинг энг муҳим хабарлари
🇺🇿Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасининг сайланган Президенти Садир Жапаровни сайловдаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
🎢Tashkent City’га пуллик кириш тартиби 31 мартга узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, бу тартиб Янги йил байрами арафасида жорий қилинганди ва 11 январгача этиб белгиланди.
⚡️Депутат Дониёр Ғаниев Ўзбекистонда кузатилаётган кенг миқёсли энергия инқирозига муносабат билдирди: “...Мамлакатдаги бу ҳолатда энергия инқирози юз беришига сабаб бўлган раҳбарлар истеъфоси энг тўғри йўл бўлади. Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради. Лекин бундай қила олиш учун эса, биринчи навбатда, раҳбарда орият бўлиши керак. Бизнинг энергетика соҳа раҳбарларида эса энергетика таъминоти каби орият ҳисси ҳам "инқирозда".
⛔️Пойтахтнинг Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишлари сабабли тўртта ҳаракатланиш йўналиши 31 январга қадар ёпилади.
🌤15 январдан Ўзбекистон ҳудудига Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
🎓@meningmaktabim