Huquqiy axborot+


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Rasmiy manba https://t.me/huquqiyaxborot
Savollar uchun https://t.me/huquq1_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Xonobod shahar adliya bo`limi tomonidan Otaliqqa biriktirilgan yoshlar bilan yoshlarning huquqiy ongini oshirishga, vatanparvarlikka qaratilgan   uchrashuvlar tashkil qilinmoqda.


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

‼️ Дарахтларни парвариш қилишга кимлар масъул?


✳️ Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга қуйидагилар масъул ҳисобланади:

1️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

2️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

3️⃣ Ташкилотларнинг ҳудудларидаер эгалари.

4️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларидаАвтомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5️⃣ Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.

6️⃣ Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

7️⃣ Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

8️⃣ Захира ерлардамаҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Велосипедни бошқаришга неча ёшдан рухсат этилади


Манба: Йўл ҳаракати қоидалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

☑️ Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
➖тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;
➖фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;
шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);
➖“Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

✅ Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹“Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-138-сон, 20.03.2024 й.);

🔹Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади➖ Манба: (ПҚ-139-сон, 25.03.2024 й.);

🔹Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш лойиҳаси амалга оширилади ➖ Манба: (ПҚ-140-сон, 27.03.2024 й.);

🔹“Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати” ишлаб чиқилади ➖ Манба: (157-сон, 27.08.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#2024_йил_1_апрелдан

🗓 1 апрелдан нималар ўзгаради?


🔹Банк устав капиталининг энг кам миқдори ошириладиБАТАФСИЛ

🔹Айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида айрим хизматлар кўрсатиладиБАТАФСИЛ

🔹Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантириладиБАТАФСИЛ

🔹Туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари сертификатланади ➖БАТАФСИЛ

🔹Айрим тадбиркорларга субсидия берилади ➖БАТАФСИЛ

🔹“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади ➖БАТАФСИЛ

🔹“Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси доирасида энг яхши медиа маҳсулотларга пул мукофоти берилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференцияси берилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтингига қараб берилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳар йили “Энг яшил маҳалла” танловини ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги рағбатлантириш чораларини кўриб бориш белгиланган:

🔹маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, “яшил жамоат парки”ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб бериш;

🔹ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Неизвестно
📣Hurmatli fuqarolar!!!
Adliya vazirining buyrug'iga asosan 20-yanvardan 20-martgacha "Hech bir shaxs hujjatsiz qolmaydi" huquqiy aksiyasi o'tkazish belgilangan.
Huquqiy aksiya doirasida quyidagi shaxslarga yordam beriladi:
✅Tug’ilish qayd etilmaganligi oqibatida shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarga ega bo’lmagan shaxslar;
✅Ko’chmas muklarini davlat ro’yxatidan o’tkazishda qiyinchiliklarga duch kelayotgan shaxslar;
✅Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro’yxatidan o’tkazishda yoki qayta ro’yxatdan o’tkazishda muammolarga duch kelayotgan shaxslar;
✅Tug’ilganligi yoki yaqinqarindoshining o’limi haqidagi tibbiy ma’lumotnomaga ega bo’lmaganligi sababli yuridik faktni belgilash yuzasidan sudlarga murojaat qilishi lozim bo’lgan shaxslar;
✅Yaqin qarindoshining o’limi qayd etilmagan shaxslar;
✅Huquqiy muammolari mavjud bo’lgan shaxslar.
Aksiya bo’yicha Xonobod shahar adliya bo’limiga murojaat qiling!
Tel: 74-734-11-48, +998 99 872 02 90




Репост из: Юрист Хизмати | Расмий канал
Фарзанди ОТМда ўқиётганларнинг иш ҳақи 12 фоизлик даромад солиғидан озод қилинадими?

@Yurist_Xizmati 4045-савол:

Assalomu alaykum. Men maktabda  o'qituvchi  bo'lib  ishlayman. Ikki nafar  farzandim kantrakt asosida tahsil  oladi. Mendan har oy podaxodniy  nalog olinishi to'g'rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ҳа тўғри. Агар сиз ойлик иш ҳақингизни фарзандларингизнинг тўлов контракти учун ўтказсангизгина сиз даромад солиғи тўлашдан озод қилинасиз.

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиқдан озод қилинади.

❗️Демак, бу имтиёз фақат ота-онага улар фарзандларининг контракти учун тўлаган даромадларига нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (Рўйхат рақами 2107) 16-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 396 — 398-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин.

💁‍♂ Мазкур қоиданинг мазмунига мувофиқ, сиз солиқ органига декларация топширишингиз талаб этилади.

Бунда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

❗️Демак, сиздаги ҳолатда солиқ имтиёзи контракт учун тўланган ҳамма суммага эмас, контракт тўлаган шахснинг жами йиллик даромадлари миқдорида берилади.

Мисол учун 46 млн сўм контракт тўлгансиз дейлик лекин, ўзингизнинг йиллик жами даромадинг 40 млн сўм.  Бундай ҳолатда сизга контракт суммаси ҳисобланган 46 млн сўмдан эмас, 40 млн сўмдан келиб чиқиб 12 фоиз солиқ суммаси қайтарилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati


Репост из: Huquqiy axborot
#Янги_Конституция

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда

Facebook|Instagram|Twitter




Репост из: Huquqiy axborot
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

✅ Хабарингиз бор, ворислик ҳуқуқи бўйича аудиоподкаст ўтказилиши белгиланган.

⏰ Овозли чат 2023 йил 24 февраль куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари:

▫️Рустам Хайитбоев –
Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси бош маслаҳатчиси;

▫️Адиба ҲамидоваОлмазор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус;

▫️Латофат ХудайбердиеваУчтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: ANDIJON VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
#Ижтимоий_акция

🔰 Васият қилувчи меросхўрлардан истаганини ҳеч қандай изоҳсиз меросдан маҳрум қилишга ҳақли.

➡️ Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиши ва ўзгартириши мумкин.

📝 Васиятнома ёзма шаклда жойи ва вақти кўрсатилиб тузилади.

❕ Васиятнома шахсан тузилади, уни вакил орқали тузиш мумкин эмас.

📌 Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши лозим.

📃 Нотариал тасдиқланган васиятнома васият қилувчи томонидан ёзилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#2023_йил_1_мартдан

🔰 Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади:

1️⃣-босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;

2️⃣-босқичда — вилоят мусобақалари;

3️⃣-босқичда — республика (финал) мусобақалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot



Показано 20 последних публикаций.