Юрист Хизмати | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Эндиликда касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2025 йилдаги № 132-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда, 2025 йил охиригача эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич транспорт хизмати кўрсатиш бўйича лойиҳани пилот сифатида жорий этиш топширилди.

Лойиҳа доирасида ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатларда таҳсил олаётган кўриш органлари ва таянч-ҳаракат аппарати касалликлари бўлган болаларга транспорт хизматлари кўрсатилади.

⭐️Транспорт хизматлари қуйидаги касалликлари бўлган ўқувчиларга тақдим этилади:
🔘болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS таснифига кўра 3-4-5 даражали);
🔘оғир ақлий заифлик (F72);
🔘чуқур ақлий заифлик (F73);
болалар аутизми (хулқ-атвор бузилишлари ва назоратсиз ҳаракатлар синдроми);
🔘Дюшенн миопатияси;
орқа мия мушак атрофияси;
🔘орқа мия чурраси, қуйи параплегия;
🔘кўрлик (амебиаз) (H54.1);
🔘туғма нуқсонлар: анофтальм;
🔘кўрув нерви атрофияси (H47.2);
🔘кўрув нерви диски ва макуланинг яққол гипоплазияси;
🔘чала туғилганлар ретинопатияси;
🔘тўр парда кўчиши.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2025 йилдан кучга кирди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Касаба уюшмаси аъзолигидан чиқиш, таътил пулига таъсир кўрсатадими?

@Yurist_Xizmati 5016-савол:

Ассалому алайкум. Мен касаба уюшмасидан чикиб кетмокчи эдим. Менга чикиб кетсангиз отпуска пулингизга таъсир килади. Яьни отпуска кунингиз кискаради ва отпуска пули кам оласиз. Асли 16 иш куни таътил белгиланган, колган кисмини профсоюз коплаб бераяпти деди. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Касаба уюшмасига кириш ва чиқиш ихтиёрий.

Биринчидан,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 73-моддаси биринчи қисмига кўра касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмида касаба уюшмаларига аъзо бўлиш эканлиги мустаҳкамланган.

Иккинчидан,
Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ иш берувчи касаба уюшмасининг аъзолари бўлган ходимларнинг ёзма аризалари мавжуд бўлганда касаба уюшмасининг тегишли ҳисобварағига ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини, агар жамоа шартномасида, келишувида шундай қоида назарда тутилган бўлса, ўз вақтида ўтказиши шарт.


Учинчидан,
меҳнат қонунчилида, на Меҳнат кодексида ва на бошқа норматив ёки локал ҳужжатларда меҳнат таътиллари ёки бошқа имтиёзлар фақат касаба уюшмасига аъзо бўлганлар учун қўлланилиши, унга аъзо бўлмаганлар учун камроқ қўлланилиши белгиланмаган.

🙅‍♂️ Бошқача айтганда, меҳнат таътилларининг қўшимча қисмини касаба уюшмасидан берилмайди. Меҳнат кодексининг 219-моддасига кўра қўшимча меҳнат таътиллари иш берувчи томонидан берилади.

✅ Шундай экан, касаба уюшмасидан чиқишингизни сизга камроқ таътил берилишига асос бўлмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчилар электр энергия тармоғидан узилиши тўғрисидаги қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Янги қонунга кўра, чиқиндидан қарзи бор истеъмолчиларга қисқа хабар (SMS) орқали хабар берилган санадан эътиборан 5 кун ичида бартараф этилмаса, электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш чекланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


2023 йилдаги ижара учун, шунча йил ўтиб қайта солиқ ҳисобланиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5015-савол:

Assalomu alaykum! 1 xonali uyimiz bor edi otamning nomida. 2022  yilda ijara shartnomasi asosida ijarachi qo'ygan edik. Shundan keyin 2023 yil sentyabr oyida uyni sotib yubordik. 2024 yilda bizga Sergeli tumani soliqdan  qong'iroq qilib 3.459.000 so'm qarz hisoblashibdi. Uy oldi sotdi qilayotgan vaqtimizda qarzdorlik kelib chiqib uyni sotishga ruxsat berilmasligi kerak emasmidi? Xozirdaa ularning hisoblagan qarzdorligi asoslimi? Ushbu qarzdorlikni to'lashimiz shartmi yoki sud orqali yechim qilsa boladimi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

💁‍♂ Шундай экан, ижара шартномасини ёзма шаклда тузиб, уни солиққа рўйхатга қўйиш лозим.

💸 Солиқ кодексининг 368-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг жами даромадлари даромад солиғи солиш манбаси ҳисобланади.

Бунда ушбу кодекс 375-моддасида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар тоифасига киритилиб, мулкий даромадлар жами даромаднинг бир қисми эканлиги белгиланган.

Энди қаранг! Солиқ кодексининг 88-моддасига мувофиқ солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади.

✅Қоиданинг мазмунига кўра солиқ органи солиқ қарздорлигини аниқлаш учун 3 йил ортга қайтишга ҳақли.

✅Савол мазмунига боғлаган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирда солиқ органи 2022 йилда тузилган ижара шартномаси 2023 йилда бекор қилинган бўлса, солиқ ҳисоблашга ҳақли.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7421680.pdf
1.6Мб
❗️Эндиликда чиқинди учун пул тўламаганларнинг свети ўчади

Бу бўйича расман ЎРҚ-1044-сон (07.03.2025) қонуни қабул қилинди

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ишдан ҳайдаш учун нималар асос бўлади?

@Yurist_Xizmati 5014-савол:

Ассалому алейкум.Ишдан хайдаш учун нималар асос булолади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишнинг (сизнинг сўзингиз билан айтганда, ишдан ҳайдашнинг) асослари Меҳнат кодексининг 161-моддасида белгиланган.

Ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:
⭐️1) ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;
⭐️2) технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;
⭐️3) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;
⭐️4) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир;
⭐️5) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш ушбу Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ амалга оширилади;
⭐️6) ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).
Айнан шу ҳолатлардан бирининг мавжудлиги ходимни ишдан бўшатиш учун асос бўлади. Агар ҳолатни батафсил баён қилсангиз, саволингизга аниқ жавоб беришимиз мумкин.


✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Фурсатдан фойдаланиб, эртанги 8 март Хотин-қизлар куни билан барча аёлларимизни табриклаймиз. Узоқ умр, бахт ва икки дунё саодатига эришишлик насиб этсин!

👉 @Yurist_Xizmati


❗️Касбий сертификатнинг йўқлиги ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди

@Yurist_Xizmati 5013-савол:

Ассалому алайкум. Маълумки 2023-2024 укув йилидан бошлаб янги ишга кирган педагогларни мажбурий касбий сертификатдан утказилиши хакида конун имзоланган. Камида 55 балл тўплаши керак. Саволим шундан иборатки, мен ўтган йили май ойидаги бепул сертификатлашдан хам ва августда бўлиб ўтган пуллик касбий сертификатдан хам ўта олмадим ва ишдан чикиб кетдим. Энди кейинги ўкув йилида ишга кирмокчи бўлсам ишга кира оламанми ёки касбий сертификатим йуклиги учун энди педагог сифатида ишлай олмайманми. Яна навбаттан ташкари касбий сертификат имтихони боладими?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

⚠️ Касбий сертификатнинг йўқлиги сизни ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди. Чунки ишга қабул қилишда сўраладиган ҳужжатлар қаторида касбий сертификат мавжуд эмас.

Меҳнат кодексининг 124-моддасида иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимдан олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги касбий сертификатнинг йўқлиги ишга қабул қилмаслик учун асос бўлмайди. Бироқ сиз яна қайта касбий сертификат олишингиз керак бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлинг!

Мазкур каналда, камбағал оилалар учун берилаётган имтиёзлар, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича сўнги маълумотлар бериб борилади.

⚠️Мазкур долзарб мавзулар билан танишиб кўринг:
🟡Германиядаги 3000 евролик иш жойи
🟡Жанубий Кореяда 2500 АҚШ долларилик иш жойи
🟡Маҳалла еттилиги (раис, ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар)нинг асосий вазифалари
🟡Нархи ошган Коммунал хизматларининг янги таърифи
🟡Бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш
🟡Маҳалла кўчаларини таъмирлашга ким масъул?

телеграмда аъзо бўлиш учун ҳавола:
https://t.me/hokim_yordamchilar

Шунингдек, инстаграмда ҳам каналга обуна бўлишингиз мумкин.
Инстаграмда кузатувчиларга кунлик моддий рағбатлантиришлар бериб борилади.

🌐инстаграмда аъзо бўлиш учун ҳавола:
https://www.instagram.com/hokim_yordamchisi2022?igsh=MXNkZGxzZ3BiYWwxcQ==


Баҳоларни ўз вақтида қўймайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5012-савол:

Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.


☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

💁‍♂ Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.

Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.

Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.

Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

‼️Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Эндиликда нобуд бўлган ҳосил ёки чорва зарари тўлиқ қоплаб берилади

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Педагогика ва психология йўналиш сиртқи 4-курс талабаси мактабда ёки боғчада психолог бўлиб ишлаши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5011-савол:

Assalomu alaykum men pedogogika psixologiya yoʼnalishi boʻyicha sirtqi 4-kurs talabasi man bogʻchada maktabda psixolog boʻlib ishlashim mumkinmi? ishga olishmayapti

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 1 августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра психолог лавозимининг малака тавсифларига биноан: 
📌 Маълумот: камида бакалавр даражасидаги психологик ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатганлик; (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

📌 Мутахассислик: Психология, Педагогика-психология йўналиши;

📌 Меҳнат стажи: Меҳнат стажи талаб этилмайди;

📌 Компютер саводхонлиги: Микрософт Оффисе дастури (Ворд, Эхсел, Повер Поинт ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши;

📌 Қўшимча талаблар: Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, шунингдек, таълим стандартларидан хабардор бўлиши; Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади).


❌ Шунга кўра сиз тугалланмаган олий маълумот билан мактабда ва МТТда психолог лавозимида ишлай олмайсиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз?

Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

🔹9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Yakuniy imtixoni 2025.pdf
106.7Кб
Ilova 1-(Yakuniy imtihon).pdf
156.5Кб
Ilova 2-(Yakuniy imtihon) 7.2.pdf
187.7Кб
Ilova 3-(Yakuniy imtihon).pdf
192.2Кб
2024/2025-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ММТВни 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи.


Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкаларга қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади.

Энергетика вазирлиги

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


#YIL_MAKTABI_2024

🔹 Xabaringiz bor, 2024-yil 26-noyabr kuni @Yurist_Xizmati telegram kanalida yilning eng yaxshi maktablarini aniqlash va ularni rag'batlantirish maqsadida ijtimoiy loyiha sifatida "Yil maktabi-2024" tanloviga start berilgandi.

🔹 Ushbu tanlovda Toshkent viloyati, Bekobod tumani, 46-sonli umumta‘lim maktabi 12234 ovoz to'plab respublikada 3-o'rinni olgan edi.

🔹 Bugun @Yurist_Xizmati telegram kanali yuristi Doniyorjon (Toshkent davlat yuridik universiteti o'qituvchisi) ushbu g‘olib maktabga tashrif buyurdi va 3000000 so'm pul mukofoti, katta miqdordagi kitoblar jamlanmasi va maxsus sertifikatlar bilan taqdirladi.

🔹 Yana bir bor ushbu tanlovda faol ishtirok etgan barcha ustozlarga o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


🎗"Йил мактаби — 2024" танловида Республика миқёсида 3 ўринни қўлга қиритган Тошкент вилояти, Бекобод тумани, 46-сонли умумтаълим мактаби пул мукофоти, катта миқдорда китоблар жамланмаси ва махсус сертификат билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, 2024 йил 26 ноябрь куни Юрист хизмати телеграм каналида йилнинг энг яхши мактабларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий лойиҳа сифатида "Йил мактаби — 2024" танловига старт берилганди.

Маълумот учун: Тошкент вилояти, Бекобод тумани, 46-сонли умумтаълим мактаби 12 234 овоз билан, Республика бўйича 3 ўринни эгаллади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Показано 18 последних публикаций.