Бугун ишхонада жуда асабим бузилди. Бир мавзу юзасидан видеоматериал қиляпмиз. Педофиллар мавзуси. Вояга етмаган болаларга шаҳвоний ҳаракатлар қилган ифлослар ҳақида. Бу ифлослар қилмишига яраша жазо олмаган, балки арзимаган маъмурий жазо билан қутулиб қолган.
Бирови 8 ёшли қизалоқни силаб-сийпалаган, яна бири 13 ёшли қизчага секс таклиф қилган, бошқаси 14 ёшли қизчани машинасига ўтқазиб...
Жирканчлик. Ифлослик. Тубанлик. Ноинсонийлик. Ҳатто ҳайвон ҳам бундай қилмайди.
Буларни камида қамаш керак бўлган бир пайтда жонажон адолатли судларимиз арзимаган маъмурий жазо қўллаб ўтиришибди. Буниси ғазаб устига ғазаб қўшяпти одамга.
Сизнингча, бу педофил-педерастлар фақат қамалиши керакми ё қамоққа қўшимча тарзда уларни стерилизация (ахта қилиш, бичиш) қилиниши ҳам лозимми?
Қамоқ етади — 😥
Қамаш ва бичиб ташлаш керак — 💯
@boburakmalov