"Қўрқоқлик умрни узайтирмайди. Қўрқмаслик умрни қисқартирмайди."
Ҳикоя қилишларича, бир хўроз ҳар кун тонгда бомдод намози учун қичиқириб азон чақирар экан.
Кунлардан бир кун бошқа бир хўроз келиб, "яна азон чақирсанг, патларингни юламан" , - деб пўписа қилибди. Бундан қўрқиб кетган хўроз, "Заруратлар қайтарилган нарсаларни мубоҳ қилади, шаръий сиёсатга кўра, жоним омон қолиши учун азон айтмай турсам ҳам бўлаверади. Мендан бошқа азон чақирадиган яна қанча хўрозлар бор, мен билан азон тўхтаб қолмайди..." дебди.
Бир ҳафта ўтгач, ҳалиги "қаҳрамон хўроз" яна келиб "агар макиён товуқларга ўхшаб "қоқоламасанг" патларингни юлиб оламан ", - дебди. Патларимни юлмаганига "шукр" деб, макиёнлар қаторидан жой олиб, "қоқолашни" бошлабди...
Бир ойдан сўнг ҳалиги "қаҳрамон хўроз " яна келибди, энди " агар макиёнлардек тухум қўймасанг эртага бўғизлайман" , - деб, дағдаға қилиб кетибди... Бечора хўроз йиғлашни бошлаб: "ҳолимга вой бўлсин, муаззин ҳолимда ўлиб кетсам бўлмасмиди" деган экан...
"Қўрқоқлик умрни узайтирмайди. Қўрқмаслик умрни қисқартирмайди".
@temurazam