Асланов билан футбол


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.
Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


Расман: «МЮ»нинг янги 100 минг ўринли стадиони кўриниши шундай бўлар экан.

Стадион «Олд Траффорд»нинг ёнида қурилади. Тахминан 2030 йилларда битирилиши мўлжалланган.

@aslanov_futbol


Кеча сэр Рэтклифф «МЮ»нинг янги стадиони Норман Фостер исмли архитектор компанияси томонидан лойиҳалаштирилишини айтганди. Расмда Норман амалга оширган баъзи иншоотларни кўриб турибсиз. Мухлислар бундай стадион қурилса, Гарначо биринчи ўйиндаёқ барча ойналарни синдириб қўяди, деб ҳазил қилишмоқда :))

@aslanov_futbol


Адашмасам, INEOS биринчи марта мураббийни намойишкорона қувватлаб, вазиятга ойдинлик киритди, кўп масалаларни очиқлади. Ҳатто Эрик тен Хагнинг тақдири ҳал бўлаётган пайтда ҳам, бир қатор муҳим қарорлар пайтида ҳам бунчалик очиқлик кузатилмаганди. Бир кунда ҳам Рэтклифф, ҳам Омар Беррада чиқиш қилиб, Аморимга ишонилишини таъкидлашди. Яна бир қатор тезислар:

- Аморим илк кундан қандай услубда ўйнашини аниқ айтган, клуб трансфер сиёсатини шунга кўра белгилайди.

- Клуб сўнгги 8 йилда зарарда бўлса ҳам персонални кенгайтиришда давом этаверган ва ҳаражатлар 100 миллионга кўпайган. Ҳатто «body language» бўйича маслаҳатчи йилига 125 минг фунт маош олиб юрган.

- Агар қисқартиришлар бўлмаганда 2025 йил охирига келиб клубда пул тугарди.

- Клуб кимнидир сотса фақат спорт принциплари сабабли сотади, шунчаки молиявий ҳолатни яхшилаш учун ҳеч кимни сотмайди.

- Аморимга ёзда бюджет ажратилади. Унинг миқдори сотишлар билан ўзгариши мумкин.

- Тен Хаг ва Эшворт бўйича ёзги қарорлар хато эди ва INEOS буни тан олади.

- Аморимдаги шароит Эрикдан фарқ қилади. Уилкокс ва Беррада кунига икки уч мартадан у билан суҳбатлашиб, яқин масофани ушлашади.

- Таркибдаги қийинчиликларни тушунишади, айни дамда энг кўп маош оладиган 8 футболчидан фақат 4 нафари ўйнаяпти. Жароҳатлар жуда кўп.

- Жуда кўп футболчиларга керагидан ортиқ пул тўланяпти, таркибда савияси паст футболчилар ҳам бор, буни тўғрилаш лозим.

- Бруно жамоа сардори, у жамоа учун ўта муҳим.

- Клуб уч йилда АПЛни юта олади, бунга ишониш керак ва доим мақсад бўлиши лозим.

- Энг замонавий стадион қурилади ва «МЮ» яқин беш йилда дунёнинг энг даромадли клубига айланади.

@aslanov_futbol


Репост из: Футболдан иқтибослар
«У қийин шароитда жуда яхши ишлаяпти. Ҳамма дарҳол мўъжиза содир бўлишини кутади, аммо ҳақиқий ҳаёт бошқача. Кеча биз зўр ўйнадик. Футболчилар майдонда борини беришди.

Менга Рубен жуда ёқади. У жуда мулоҳазали йигит. Ҳар сафар машғулотларга ташриф буюрганимда у билан суҳбатлашаман. Ўтириб бирга қаҳва ичамиз, мен унга нима нотўғри эканини айтаман, у эса ҳазиломуз қилиб, аралашмаслигимни сўрайди. У менга ёқади.

У ажойиб мураббий ва ўйлайманки, клубда узоқ йиллар қолади»

Сэр Жим Ратклифф

@footballsays


Athletic нинг «Манчестер Юнайтед» бўйича инсайдери Лори Уотуэл ҳам тасдиқлабди: ростан ҳам Аморимнинг қарори билан энди жамоа 1-таймда «Стефорд Энд» томонга ҳужум қилар экан. Сўнгги ўйинда Бруну қуръани ютган бўлса-да, дарвозаларни алмаштиришни сўраган.

@aslanov_futbol


Репост из: BoburAkmalov
Marca нашрининг ёзишича, Лука Модрич "Реал" билан шартномасини узайтирмаслиги эҳтимоли юқори. Ёдингизда бўлса, хорватиялик футболчи янги шартномани истаганди, аммо Мадрид клуби раҳбарияти режалари бошқача бўлиб чиқмоқда.

***
Бу "Реал" учун катта йўқотиш, деса ҳам бўлади, демаса ҳам бўлади. Айни пайтда Луканинг ўрнини тўлақонли ким боса олади, деган саволга бир неча футболчини кўрсатиш ҳам мумкин, ҳеч кимни кўрсатолмаслик ҳам мумкин. Шундай ўйинлар бўляптики, Модрич майдонга чиққач, ўйинни ҳам, ҳисобни ҳам ўзгартира оляпти. Бошқалар эплолмаётганида унинг даҳоси айрим ўйинларни ютиб олишга кифоя қиляпти. Бошқа томондан қарасак, мухлислар асосан ўшандай ўйинларни ёдда сақлаб қолади, аксинча бўлган ўйинлар ҳам етарлича. Лука майдонга чиқиб ҳеч вақо кўрсатолмаган ўйинларни ҳам кўрдик. Тўғри, ўшанда бутун жамоа ёмон ўйнагани каби, у ҳам қатордан қолмади. Аммо 40 ёшида ундан яна нима талаб қилиш мумкин? У тенгилар пенсияга чиқиб, аллақачон неварали бўляпти ахир😉

Тони Кроос кетганидан сўнг "Реал"га ҳанузгача айрим ўйинларда унинг даҳоси етишмаяпти. Беллингҳэм, Валверде, Родригони қанча мақтамайлик, Крооснинг ўрни беқиёс эканини кўриб турибмиз. Модрич билан ҳам шу ҳолат бўлмаслиги учун "Реал" ҳозирдан тайёргарлик кўраётган бўлса керак. Эҳтимол Арда Гулер унинг ўрнини боса оларди, агар қайсар Анчелотти унга кўпроқ ўйин амалиёти берганида. Аммо ҳозирча турк футболчиси бундан йироқ. Дон Карло бу кетишда "Фенербаҳче" ва Туркия миллий жамоасида порлаган иқтидорни сўндириб қўймаса бўлди.

Қисқаси, Флорентино Пересда Модричга муқобил бўлиши шарт. Акс ҳолда Крооссизлик синдромига ўхшаш ҳолат бўлмаслигига кафолат йўқ. Лука эса қалбда фахр ва қониқиш ҳисси билан бутсани михга илиши мумкин. Жуда ўйнагиси келаётган бўлса, Саудияга бориб пул ишласа ҳам ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Ватани Хорватияда ҳам қучоқ очиб кутиб олишса керак. Яшасак, кўрамиз.

@boburakmalov


Агар бизнинг телеграм-каналимизга аъзо бўлсангиз ва Россияда яшасангиз, сизга пулни Ўзбекистонга қандай қилиб осон ўтказиш тўғрисида маслаҳат бермоқчимиз!

Т-Банкнинг Black картасини расмийлаштиринг, у сизга МДҲ давлатларига қулай пул ўтказиш имконини беради. Агар Pro обунасини уласангиз, сизга 1 ойлик бепул обуна тақдим этилади ва қуйидагилардан фойдаланишингиз мумкин бўлади:

- Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга комиссиясиз 50 000 рублгача (обунасиз 20 000 рублгача) пул ўтказмалари
- Қулай мобил илова орқали хорижий карталарга тезкор пул ўтказмалари
- Чет элликларга ўз она тилида ёрдам хизмати
- Махсус таклифлар учун 30% кешбек
- Картага бепул хизмат кўрсатиш (агар Т‐Банк картасида 50 000 ₽ дан ортиқ маблағ сақланса, акс ҳолда ойига 99 ₽)

Картани расмийлаштириш учун Россия паспорти, телефон рақами ва рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Қуйидаги ҳавола орқали картани расмийлаштиринг:
https://t.tb.ru/aslanov_futbol_

Reklama. Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ Но 2673, erid: 2VtzqvUrhaw


Гарначо иккинчи ўйиндирки ўнг қанотда тушяпти ва яхши ўйнаяпти. Ўтган мавсамдаям у бу позицияда ўйнаган, аммо чапда Рэшфорд борлиги учун мажбурий ечим бўлган. Ҳозир ҳар икки қанот бўш бўлса-да, Аморим уни ўнгда туширяпти.

Сосьедаддаги ўйиндан кейин буни сўрашганда мураббий бу рақибнинг ожиз нуқталаридан келиб чиқилган қарор деганди, аммо бугун ҳам ўзгариш бўлмаганидан тушуниш мумкинки, бу Гарначо билан боғлиқ, рақиб билан эмас.

Менимча, унинг ўнгда яхшироқ кўринаётганининг сабаби, бу томондан Гарначода дарвозага зарба бериш имконияти йўқлигидир. Кўп ёзилган, Гарначо ноаниқ зарбалар, вазиятларни кўкка совуриш бўйича лигада етакчи ҳисобланади, унинг охирги 44 зарбаси гол билан якунланмади - катта кўрсаткич.

Ўнгда у фақат жарима майдонига пас бериши мумкин холос, натижада бугун Гарначо учта хавфли вазият яратди, голга сабаб бўлган жарима зарбасини ишлади, ўтган ўйинда ўз ҳисобига ассист ёзиб қўйганди.

@aslanov_futbol


Гол бўлган вазиятда Райанинг позицияси қизиқ.

У дарвозанинг анча чеккасида туриб олди ва зарба ижро этилишига яқин марказ томон бироз сурилмоқчи бўлди. Менимча, шу орқали зарба берувчини чалғитишни мақсад қилгандир, аммо кейин ўзи улгурмади.

@aslanov_futbol


Ушбу мавсумда «МЮ» 1-таймда гол уриш бўйича энг ёмон жамоалардан бири, яқинда шу ҳақида Аморимдан сўрашганда, бу муаммога ечим ахтараётганини айтганди.

Нима ўйлаб топади, билмадим-у, эътибор берган бўлсангиз, жамоа сўнгги 3 уй учрашувида 1-таймда экраннинг чап томонига ҳужум қилмоқда. Аслида, эсимни таниганимдан бери аксинча, «МЮ» айнан 2-таймда шу томонга ҳужум қиларди.

Одатда аксарият жамоалар бу борада меҳмонлар билан келишган ҳолда, доим бир хил томонни танлайдилар. Демак, қаторасига учинчи ўйинда анъана ўзгарган экан, бу ҳам «МЮ» танлови. Ўша чап томонда мезбонларнинг энг сершовқин, ашаддий фанатлари ўтирадиган «Стенфорд Энд» жойлашганини эътиборга олсак, демак, жамоа 1-таймда фаолроқ ҳужум қилиши учун шундай қарорга келинган бўлиши ҳам мумкин.

Фойдаси бўляптими? Билмадим, ҳозирча учта биринчи таймда уч гол урилди.

Яна бир қизиқ факт, «МЮ» АПЛ тарихида «Олд Траффорд»да 1-таймни ўз фойдасига ҳал қилса, ҳеч қачон ютқазмаган. Агар шу анъана бугунам бузилмаса, «Ливерпул»ни бемалол табриклаш мумкин.

@aslanov_futbol


Репост из: .
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇺🇿 O'ZBEKCHA SHARH!

🎥 JONLI EFIR BOSHLANDI 🎥

🇬🇧 APL | 28-tur

🇬🇧 "Man. Yunayted" ⚡️ "Arsenal" 🇬🇧

Uchrashuvni JONLI EFIRda ko’rish uchun havola👇
https://t.me/+629QrXYxQdtmMjgy
https://t.me/+629QrXYxQdtmMjgy


Биринчи таймда дарвозага берилган зарбалар 2:1, учала зарба ҳам бурчакдан оширилган узатмадан сўнг содир бўлди.

75-дақиқагача: зарбалар сони 4:4. Ҳисоб 0:1. Гол ҳам пеналтидан урилган. 8 зарбанинг 6 таси стандарт вазиятдан сўнг юзага келган.

«Хетафе» - «Атлетико» ўртасидаги одатий ўйин, бундан бошқачасини тасаввур қилиш ҳам қийин. Қизиқарли ҳеч нарса йўқ.

Аммо 88-дақиқада Анхел Корреага қизил карточка кўрсатилгач, бошқа ўйинга айланди. Ўша қоида бузилишидан белгиланган жарима тўпидан уюштирилган ҳужумда ҳисоб тенглашди. Уч дақиқа ўтиб яна мезбонлар гол уриб, иродали ғалабага эришишди. Қизил карточкадан кейин зарбалар нисбати - 6:0.

Диего Симеоне ўз фаолиятида биринчи марта «Хетафе»а ютқазди. Мураббий 2011 йилнинг декабрида ишга келган бўлса, ўша йили ноябрда «Хетафе» охирги марта «Атлетико»ни 3:2 ютганди.

«Атлетико» турнир жадвалида пешқадам бўлиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. «Барселона» бу турда майдонга тушмаган бўлса-да, 1-ўринни сақлаб қоладиган бўлди.

@aslanov_futbol


Сўнгги олти ойда «Манчестер Юнайтед» «Арсенал» академиясидан икки нафар истеъдодли футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Бири Чидо Оби, 2007 йилда туғилган ҳужумчи, иккинчиси, Айден Хевен, марказий ҳимоячи, 2006 йилда туғилган. «Фулҳэм»га қарши ўйинда иккиси ҳам захирадан майдонга тушди ҳам.

Бугун эса ҳар иккисининг ҳам собиқ жамоасига қарши асосий таркибда дебют қилиш эҳтимоли бор.

«МЮ» ҳимоясида жароҳатлар кўп, фақат Йоро, Мазрауи, Де Лигт ва Линделоф ўйнай олишади. Доргунинг дисквалификацияси борлигини инобатга олсак, Мазрауи қанотга ўтади. Демак, уч позиция учун уч ҳимоячи, тўртинчиси эса Хевен. Аморим унинг тезкор эканидан ва чап томондаги марказий ҳимоячи сифатида ўйнай олишидан келиб чиқиб, илк дақиқалардан тушириб юбориши ҳам мумкин. «Арсенал»нинг ёшлар таркибида бирга тўп сурган Хевен - Нванери дуэли ҳам қизиқ бўлса керак.

Чидо Оби эса ўтган ўйинда илиқ таассурот қолдирди. Хойлунднинг  ёмон формасидан (15 голсиз ўйин) келиб чиқилса, Чидода имконият бор. Бундан ташқари, уч кун ўтиб Европа Лигасида жавоб ўйини бор, Чидо эса у турнирда қатнаша олмайди. Демак, Хойлундга дам  бериб, Чидо Обини «Арсенал»га ташлаш ҳам мантиқли. Ҳар холда айни пайтда манчестерликлар учун Европа Лигаси муҳимроқ, ёшлар эса «Арсенал»га қарши яхши дебют қилишини Рэшфорддан яхши эслаймиз.

@aslanov_futbol


Репост из: Orif Tolipov
Клуб шифокори Карлес Миньярро Гарсия вафот этган.


Репост из: Hasan Turdialiyev | Rasmiy kanal
"Barselona" shifokorlaridan biri hayotdan ko'z yumgani sababli klub vakillari "Osasuna" bilan o'yinni o'tkazishdan bosh tortishdi.

DAZN ma'lumotlarga qaraganda shifokor biroz avval jamoa bilan mehmonxonada bo'lgan. Bu jamoani shok holatiga tushirib qo'ygani aytilmoqda.

Kanalga obuna bo'lish:👇
@Turdialiyev_Hasan


Маълум бўлишича, Жоан Лапорта ечиниш хонасига тушиб, «Осасуна»га қарши ўйин бўлмаслигини айтган.

Ҳозирча аниқ маълумот йўқ, тахминларга кўра, клубга яқинроқ бир шахс вафот этган.

Аниғи, ўйин бошқа кунга қолдирилди.

@aslanov_futbol


Бундеслигада бир турда ҳам «Бавария», ҳам «Боруссия», ҳам «Байер» мағлубиятга учради.

Бундай ҳолат охирги марта 2006/07 мавсумида содир бўлган. Лекин бу сафаргисининг яна бир жиҳати бор - учала жамоа ҳам ўз майдонида ютқазди. 18 йил олдин икки жамоа сафарда мағлуб бўлган экан.

@aslanov_futbol


Яқинда Рубен Аморим «менда Артетага берилганидек вақт бўлмаса керак» деб айтди. Умуман бу масала кўп айтилади, қаерда мураббий истеъфога чиқарилса, Артета мисол келтирилади - ана, «Арсенал» Артетага вақт бердику, деб.

Бу худди лондонликлар бошқача йўлдан кетиб, мураббийга одатдагидан кўпроқ вақт бергандек, эшитилади. Ёки, мана, Артета беш йилда ҳам соврин ютолмади, деб ҳам бошқа томондан фикрлаш мумкин. Аммо энг муҳими, Артета ўзига берилаётган вақт учун ҳақли эканини тан олиш керак.

«Арсенал» тўрт йилдан буён ўсишда давом этяпти, қаторасига учинчи йилки баҳорга чемпионлик даъвогари сифатида кириб келмоқда, охирги уч йилда АПЛда энг кўп очко тўплаган ҳам «Арсенал».

Ва бу даражага Артета жамоани «Челси» ё «МЮ» каби катта пул сарфламай, таркиб жиҳатдан «Сити» ё «Ливерпул» каби кучли меросга эга бўлмай туриб амалга оширмоқда. Қандай қилиб, нима асос билан Артетани бўшатиш мумкин?

Мабодо «МЮ», «Челси» ё ҳар қандай клуб яқин уч йилда чемпионлик учун мунтазам курашадиган жамоага айланса, мураббийга кўп вақт бервормаяпмизмикин, деган мулоҳаза умуман пайдо бўлмаса керак. Шундай экан, Микел Артетада қандайдир муддат бор деб тушунмаслигимиз керак - у шунчаки ўзига берилган вазифани камида яхши баҳога бажариб келяпти, шу холос.

@aslanov_futbol


Репост из: Post
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️🇺🇿ABDUQODIR ASOSIY TARKIBDA ! 😍

🎥 Jonli efir boshlandi🎥

🇬🇧 "Nottingem" - "Man Siti" 🇬🇧

⭕️ JONLI EFIR ⚡️INSPORTda‼️

🔥 Telegram orqali JONLI EFIR sifatli formatda quyida👇 Obuna boʻling 👇
https://t.me/+SSplkfZhNAY4YjMy
https://t.me/+SSplkfZhNAY4YjMy


Хулиан Алварес бўлса керак :)

@aslanov_futbol

Показано 20 последних публикаций.