Репост из: GRAND TA'LIM
Муҳим сана
🇺🇿Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун
Бундан 32 йил муқаддам — 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Мамлакатимизда давлат рамзлари, шу жумладан, Давлат герби ҳам қонун билан муҳофаза қилинади. “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонунинг 4-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳлари, Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, республика давлат бошқаруви органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, судлар, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари биноларининг олд томонига жойлаштирилган.
Қонунда белгиланганидек, Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшаб турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт этилади.
Шунингдек, герб рамзи тасвири муҳрларда ва давлат идоралари сарварақларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролар паспортида ҳамда қонунда белгиланган бошқа ўринларда акс эттирилади.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti