Фильтр публикаций


Олам ва одамлар

🌏Кувайт давлати билан танишамиз

Пойтахти: Ал-Кувайт шаҳри.
Расмий тили: араб тили.
Аҳолиси: 4 349 380 киши. (2024 –йилги).
Давлат бошлиғи: Амир, шайх Мишъал Аҳмад Жобир ас-Сабоҳ
Бош вазир: Аҳмад Абдуллоҳ ас-Сабоҳ.

Шаҳарлари: Сулайбия, Фирдавс, Сабаҳ ас Салим, Жаҳра, Фарвония, Аҳмадия, Финтас ва бошқалар.
Мустақиллик куни: 19 июнь. 1961-йил. (Буюк Британиядан),
Майдони: 17 818 km².
Дини: Ислом- 85% ва 15% бошқа динлар.

Халқаро ташкилотларга аъзолиги: БМТ -1963 йилдан, OPEC-1960 йилдан (нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти), Араб давлатлари лигаси 1961 йилдан.

Ал-Кувайт шаҳрига 1613 йилда асос солинган бўлиб, алоҳида бадавий қабилаларининг Бани Утуб номли қабилага бирлашиши натижасида юзага келган. 1962 йилга келибгина кичик давлат ташкил қилинган ва Кувайтнинг биринчи амири сифатида Сабоҳ Биринчи тарихга кирган.
19 июнь, 1961-йил мустақилликка эришган Қувайт 1970-1980 йиллар давомида нефть экспорти сабаб, энг бой дунё давлатларидан бирига айланиб, мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси дунёдаги энг юқори ўринларга кўтарилиб олди.

Қувайт давлати 6 вилоятга бўлинган, улар ўз навбатида районларга ажратилган. Аҳмадия, Фарвания, Асима, Жаҳра, Хаваллий, Муборакул Кабирлар шулар жумласидандир. Қувайт давлати ўз ҳисобларига кўра жуда катта нефть заҳираларига эга, бу тахминан- 102 миллиард баррел демак, яъни дунё нефть заҳирасининг 9 % га эга эканини англатади.

2009 йилда Қувайт давлатининг ЯИМ 146 миллиард долларни ташкил этиб, жон бошига 54,1 минг долларни ташкил этган. Бу кўрсаткичи билан ушбу араб давлати дунёда 7- ўриндадир.

Қувайтда таълим даражаси бошқа араб давлатларидан фарқланади. Қувайт болалари мактабдан то университетгача бепул таълим олишади. Мактаб таълими -мажбурийдир. Таълим тизими 12 йиллик. Булар уч босқич- бошланғич, тўлиқсиз ўрта ва тўлиқ ўрта таълимлар.

Ўрта мактаб базасида, техника, иқтисод, медицина ва педагогик соҳаларга ихтисослашган махсус коллежлар тизими ҳам жорий қилинган. Мамлакатдаги энг йирик Қувайт университетидан ташқари билим олиш истагидаги ёшлар Иордания, Миср, Англия ва АҚШда ҳам олий маълумот бўйича таҳсил олиб қайтишади.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Эмира Государства Кувейт Шейха Мишааля ас-Сабаха отбыл в эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ютуқларимиз

🔰GRAND TA’LIM Зангиота филиалида таҳсил олувчи тингловчимиз Олимова Нафиса Фахриддин қизи араб тилидан CEFR сертификатини қўлга киритди.

Уни ушбу муваффақият билан табриклаймиз, устозига ташаккур айтамиз!

Ўқитувчи: Холхўжаева Саида.

☎️ (55) 517-13-20

📭Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўрта МФЙ, А.Темур кўчаси, 180-уй.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ютуқларимиз

🔰GRAND TA’LIM Зангиота филиалида таҳсил олувчи тингловчимиз Абдуқодиров Муҳаммадазиз Абдуқаҳҳор ўғли араб тилидан At Tanal Al Arabi халқаро сертификатини қўлга киритди.

Уни ушбу муваффақият билан табриклаймиз, устозига ташаккур айтамиз!

☎️ (55) 517-13-20

📭Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўрта МФЙ, А.Темур кўчаси, 180-уй.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ютуқларимиз

🔰GRAND TA’LIM Зангиота филиалида таҳсил олувчи тингловчилар Маҳмудов Муҳаммадсодиқ Акром ўғли ва Шавкатов Сардор Шерзод ўғли инглиз тилидан В2 сертификатини қўлга киритишди.

Уларни ушбу муваффақият билан табриклаймиз, илмлари зиёда бўлсин!

Инглиз тили ўқитувчиси Ҳомидова Мухлисахон.

☎️ (55) 517-13-20

📭Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўрта МФЙ, А.Темур кўчаси, 180-уй.

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Репост из: GRAND TA'LIM ZANGIOTA FILIALI
🎓Grand Ta’lim taklif etadi!

Grand ta’lim Zangiota filiali shaxmat to'garagini boshlaganini e'lon qiladi.

Darslarmiz haftaning dushanba va chorshanba kunlari soat 17:30 dan -19:00 gacha bo'lib otadi.


☎️ Murojaat uchun telefonlar:
(55) 517-13-20


📭Manzil: Toshkent viloyati, Zangiota tumani, "O‘rta" MFY, "A.Temur" ko‘chasi.

Mo‘ljal: Zangiota ziyoratgohi ro‘parasi, "Ishonch" do‘koni 2-qavati.


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларни янги марралар сари руҳлантирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эълон

🔰GRAND TA'LIM Олмазор: Турк тили курсларига марҳамат!
#elon

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси хорижий тилларни ўқитиш борасида 17 йиллик тажрибага эга. Инглиз, араб ва рус тилларини ўқитишда анча илғор муассасалардан. Айни кунларда турк тилини ўргатиш гуруҳларига ҳам талаб бўлмоқда.

Турк тили ўзбек тили билан қардош тил ҳисобланиб, кибор, назокатли, нозик талаффузли тил ҳисобланади. Таълим муассасамизда Туркия ОТМларига киришда зарур бўладиган TOMER сертификатига тайёрлов курслари ҳам очилган. Марҳамат, келинг, билим олинг.

📭Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 4д-уй.

Қисқа рақам: 1321


Буюк сиймолар

📚14 - феврал - шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудига 542 йил тўлди

Мирзо Бобур - ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили бўлиб, буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби, истеъдодли саркардадир.
Бобур кенг дунёқараш ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асри билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олгандир.
Бобур асос солган сулола тарихда энг йирик сулолалардан бири бўлиб, унинг авлодлари 350 йилдан ортиқ Ҳиндистонга ҳукмронлик қилади.


Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир.
Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидир.


Бобур ҳукмронлиги даврида Ҳиндистон гуллаб-яшнайди. Адабиёт, санъат, шаҳарсозлик ривожланади. Унинг ўғиллари ва авлодлари даврида Ҳиндистон қудратли мамлакатлардан бирига айланди. Бобурнинг авлодлари бобосининг бунёдкорлик ишларини муносиб давом эттиришади.

У 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг хокими Умаршайх Мирзо оиласида туғилган. Ўтмиш адабиёт ва тарих, мусиқа ва санъатдан яхши хабардор бўлган, диний таълимотга чин ихлос қўйган Бобур ҳар доим олиму фозиллар даврасида бўлди, хусусан ижод аҳлига, касбу ҳунар соҳибларига самимий эҳтиром кўргазиб ҳомийлик қилди, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб турган.

Бобур табиатан ижодкор эди. Йигитлик йилларидан бошлаб то умрининг охиригача самарали ижодий иш билан шуғулланди, ҳар қандай шароит ва вазиятларда ҳам ижоддан тўхтамади, натижада, ҳар жиҳатдан муҳим бой илмий ва адабий мерос қолдирди.

Бобур ижодида, хусусан, шеъриятида киндик қони тўкилган она юртини қўмсаш, унинг тупроғига талпиниш, ғариблик азобларидан ўтли ҳасрат, ёру диёр соғинчи ва висол илинжи, тақдир зарбалари ва турмуш уқубатлари бадиий таҳлил этилади.

Ҳозирда унинг 119 ғазали, бир масну шеъри, 209 рубоийси, 10 дан opтик туюқ ва қитъалари, 50 дан ортиқ муаммо ва 60 дан зиёд фардлари аниқланган. Девони таркибида умумий ҳажми 270 байтдан иборат 8 маснавий ҳам ўрин олган.

«Хатти Бобурий» деб аталган рисоласида араб алифбосини туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили нуқтаи назаридан бирмунча соддалаштириб беришга ҳаракат қилган. У, тажриба сифатида «Хатти Бобурий» алифбосида Қуръони Каримни кўчирган. Бобурнинг аруз вазни ва қофия масалаларига бағишланган «Муфассал» номли асари ҳам бўлганлиги маълум, бироқ бу асар бизгача етиб келмаган.

Афғонистон ва Ҳиндистон ўтган йилларида Бобур шеъриятида Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, унга қайтиш умиди ҳамиша олдинги ўринда турган:

Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди,
Ўз ерни қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ёраб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.


Бобур миллий боғи мажмуасида «Бобур ва жаҳон маданияти» музейи, шоирнинг рамзий қабр-мақбараси бунёд этилган. Андижондаги марказий кўчалардан бирига, шунингдек Тошкентдаги истироҳат боғи ва кўчага номи берилиб, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Бобур номидаги медали ҳам таъсис этилган.

Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди. Кейинчалик васиятига мувофиқ, хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилган. Андижон шаҳрида Бобур номида университет, театр, кутубхона, миллий боғ бор.

Бобур Аҳмад.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti


Ёрқин сиймолар

📜Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 542 йил

-Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!

-Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?

-Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ,
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!

Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!

-Бобур, неча бу даҳр мени зор айлар,
Сабримни каму ғамимни бисёр айлар.
То даҳрдурур, будур анинг расмиким,
Ойриб кишини азизидин хор айлар.

-Қиш бўлди - ю, бўлди борча тому тош қор,
Жамъияти бор кишига бордур хуш қор.
Бу қишда ёмон йўлу паришон ҳолим,
Ё Раб, мени яхшилиғ сори бошқор
!

@grandtalim


Буюк сиймолар

📖 9 - феврал - мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони -
Алишер Навоий таваллудига 584 йил тўлди

“Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила”.


Улуғ шоир ижодининг шоҳ асари «Хамса» 5 достондан иборат. Булар «Ҳайрат ул-аброр» («Яхшилар ҳайрати»), «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи сайёр» («Етти сайёра»), «Садди Искандарий» («Искандар девори») достонларидир. Алишер Навоий ҳаётининг охирларида «Маҳбуб ул-қулуб» насрий асарини ёзди. Асар 3 қисмдан иборат. Асарда Алишер Навоийнинг инсон ахлоқига ва тарбиясига доир энг ноёб панд ва насиҳатлари халқ мақоллари ва ҳикматли сўзлари шаклида баён қилинган.
«Лисон ут-тайр» — Алишер Навоийнинг сўнгги достони «Хамса»дан 14 йил кейин — 1498—99 йилда яратилган. Мазкур асар болалигида севиб ўқигани — Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» («Қушлар тили») достонига жавоб тарзида, шоирнинг ўз таъбири билан айтганда, «таржима расми била» юзага келтирган шеърий асари эди.

Тарихчи Хондамирнинг қайд қилишича, Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, «Дорул-ҳуффоз» биноси, Марвдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.

🔹Алишер Навоий ҳақли суратда жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан ўрин олган. Унинг асарлари жаҳондаги юзлаб тилларга таржима қилинган. Дунё аҳли унинг мероси билан қизиқмоқда, асарларида тараннум этилган олижаноб ғоялар ва фалсафий мушоҳадаларидан завқ олмоқда.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti


🎉 ONLAYN KURSLARGA FEVRAL OYI UCHUN QABUL BOSHLANDI! 📅

Vaqtdan unumli foydalanishni, rus va arab tillarini tajribali ustozlardan onlayn o'rganishni xohlaysizmi? Marhamat, GRAND TA'LIMning ONLAYN kurslariga qo'shiling!

📝 ONLAYN kurslar:

👉 BOSHLANG'ICH

👉 GRAMMATIKA

👉 CEFR darajalari

Grand Ta'lim - foydali ilm maskani

✅ Kurslarga ro'yxatdan o'tish:
@grand_onlayn yoki 📞 1321


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўқувчилар эътирофи

📚GRAND TA'LIM Шайхонтоҳур филиали, тингловчимиз Омина: "Ўқитувчимиз Умида опа дарсларни қизиқарли ўтадилар. Гуруҳимизда ҳаммамиз бир-биримизни тушунамиз, ҳурмат қиламиз. Кўп нарсаларни ўргандик. Бу ерга келиб хорижий тилларни ўрганишни тавсия қиламан"

☎️ 78 122 2227

Манзил: Шайҳонтоҳур тумани Қоратош кўчаси, 2а -уй.
Мўлжал: Корзинка супермаркети, 3-қават.

📍Жойлашуви

Қабул @grandtalim_bot
Калл-марказ 1321

| Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўқувчилар эътирофи

📚Тингловчимиз Абдуллоҳ Асроров: "GRAND TA'LIM 7 ойдан бери таҳсил оламан. Ҳозирги кунда грамматикани ўзлаштиряпман. Устозларим дарсларга креатив ёндошган ҳолда дарс ўтишади.
Бу ерда таълим муассасаси томонидан нашрга тайёрланган "Араб адабий тили: Қоида ва машқлар" китобларидан бирини тамомлаганимиздан сўнг кейинги китобга ўтишдан олдин ўзлаштирган билимларимиз бўйича тест имтиҳонлари топширамиз.
GRAND TA'LIMга келиб таҳсил олишни тавсия қиламан".

| Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Тил билиш фазилатдир

📜Чўлпон нечта тилни билган ёхуд тарихимиздаги кўп тилларни билган айрим машҳурлар

Кўплаб аждодларимиз ўз она тиллари билан бир қаторда ўнлаб бошқа тилларни ҳам пухта билганлар.

Ўз ақл-заковатини тил ўрганиш ва шу орқали ўзга тиллардаги билимлардан баҳра олишга бел боғлаганлар тарих саҳифаларида кўп тил билувчилар сифатида ном қолдиришган. Ўрта аср Шарқ алломаларининг аксарияти ўндан ортиқ тилни мукаммал билганлар. Улар орасида айниқса, улуғ мутафаккир Абу Наср Форобий шунчалик кўп тилни билганидан тарихий манбаларда ва халқ орасида, “Форобий етмишдан ортиқ тилни билади”, деган ҳақли эътирофни олган.

ЎзА хабарига кўра, кўп тилни билувчилар XIX аср иккинчи ярми – XX аср ўрталарида ҳам анчани ташкил этган. Маърифатпарвар жадидлар кишиларни ҳорижий тилларни ўрганишга даъват этганлар. Ўз она тили билан бир қаторда чет тилларини билиш ўзга халқлар тарихи, маданияти, турмуш тарзи, тараққиёти ва таназзули сабабларини ўрганишга имкон яратган.

Ўзбек маърифатпарвари Исҳоқхон Ибрат араб, инглиз, рус, урду, форс, француз, ҳинд каби ўндан ортиқ тилни яхши билган. Бундан ташқари, у қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини чуқур ўрганган. Исҳоқхон Ибрат 1901 йилда ўзбек, араб, форс, ҳинд, турк ва рус тилларида жамланган “Луғат ситта ас-синна” (“Олти тилли луғат”) номли китоб чоп этган. Мазкур рисола маҳаллий аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш учун яратилган.

Олим ва сайёҳ Ҳожи Юсуф Ҳайъатий араб, инглиз, форс, француз ва юнон тилларини мукаммал билган. Адабиётшунос олим ва педагог Ашурали Зоҳирий эса араб ва форс тилларидан ташқари, барча туркий тилларни, шунингдек, рус тилини яхши билган. У 1925 йилда “Русча-ўзбекча луғат”ни нашр этган.

Ўзи ҳам бир қанча тилларни яхши билган Беҳбудий миллатнинг тараққий этиши учун бир неча тил билишни шарт деб ҳисоблаган. У “Ойна” журналининг биринчи сонидаёқ “Икки эмас, тўрт тил лозим” номли мақола эълон қилган. Унда ўзбек, форс, араб, рус ва ҳатто бирор узоқ хориж (масалан, француз) тилини билиш шартлигини ёзган.

Биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитрат ўзбек тилидан ташқари араб, рус, турк, форс тилларини мукаммал билган. Айни шу тилларни яхши билган шоир ва ёзувчи Абдулҳамид Чўлпон рус-тузем мактабида немис ва француз тилларидан ҳам сабоқ олган ҳамда кейинчалик ўзининг бу тиллар борасидаги билимларини мустаҳкамлаган.

Нафақат Туркистон республикаси маориф вазири, балки тилшунос сифатида ҳам таниқли бўлган Назир Тўрақулов араб, немис, рус, турк, форс ва француз тилларини яхши билган. Юқори раҳбарлик лавозимларида ишлаган давлат ва жамоат арбоби Иномжон Хидиралиев эса 11 тилда сўзлаша олган.

Йигирма тўрт ёшида Бухоро республикаси, йигирма тўққиз ёшида эса Ўзбекистон ҳукумати раҳбари бўлган Файзулла Хўжаев ўзбек тилидан ташқари немис, озарбайжон, қозоқ, рус, татар, тожик тилларини мукаммал билган. Унинг тенгдоши бўлган ва йигирма тўрт ёшида Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси раҳбари бўлган Абдулла Раҳимбоев 14 та тилда сўзлаша олган.

манба: uza.uz

Instagram | Telegram | Youtube


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Малайзии Анвара Ибрагима 4-5 февраля посетит эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X




Олам ва одамлар

🌐 Малайзия ҳақида

Малайзия Федерацияси
- жанубий-шарқий Осиёдаги давлат. Сингапур, Индонезия ва Таиланд билан чегарадош. Мамлакат номи - "Melayu"- санскрит тилидан "тоғли юрт" деган маънони англатар экан.

Малайзия Ўзбекистон мустақиллигини 1992-йил 1-январда тан олган. Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар 1992-йил 21-февралда ўрнатилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Малайзия инвестицияси иштирокида 31 та корхона фаолият юритмоқда, улардан 21 таси 100% Малайзия капитали иштирокида фаолият кўрсатмоқда.

🔹Малайзия олий раҳбари: Султон Иброҳим Исмоил (2023 дан).
🔹Бош вазир: Анвар Иброҳим (2022 йилдан)

🔹Пойтахти: Куала Лумпур шаҳри.
🔹Йирик шаҳарлари: Субанг-Жая, Кланг, Жоҳар -Бару, Илох, Шах-Алам, Сандакан, Тебрау.
🔹Пул бирлиги: ринггит.
🔹Аҳолиси: 34 714 960 киши (2025 йил, феврал)
🔹Дини: мусулмонлар, 61,3 %, буддизм — 19,8 %; христианлик — 9,2 %; индуизм — 6,3 % ва бошқалар.

🎓Малайзияда олий таълим

Малайзияда таълим тизими икки вазирлик- Ўрта мактаб таълим вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги томонидан назорат қилинади. Таълим бўйича асосий қонунчилик акти 1996 йилдаги “Таълим тўғисидаги қонун”дир.
Мамлакатда бошланғич таълим мажбурийдир. Билимларни текшириш тестлар асосида олиб борилади.
Олий таълимнинг катта қисми ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Университетга кириш учун юқорида танишганимиздек, ўқувчида ёки етуклик аттестати ёки қўшимча таълим олганлик сертификати- STPM бўлиши лозим. Ҳар йили Малайзия университетлари 150.000 дан ортиқ малакаланган битирувчилар етиштириб чиқаради.

✅Олий ўқув юртига тайёргарлик


Ўрта мактабни тамомлаган ўқувчи олдида икки танлов туради- ОТМга кириш учун қўшимча таълимга яна икки йил вақтини бағишлаш ёки етуклик аттестатини олиш. Қўшимча таълим учун Sijil Tinggi Persekolahan Malaysia (STPM) имтиҳонини топшириш лозим бўлади. Етуклик аттестатини олиш имтиҳони эса бирмунча содда ва осондир.


Машҳур ОТМлардан Малая университети, Малайзия миллий университети, Паханг университети, Путра университети, Малайзия очиқ университети ва бошқаларни санаш мумкин. Малайзияда шунингдек, Канада, Австралия, Сингапур ва Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли университетлари ўз филиалларига эга.


🎓Малайзияда жами 100га яқин университет бор. Улардан 20тачаси давлат университети қолганлари хусусий ва хорижий университетлардир. Университетларда дунёнинг 136 давлатидан келган хорижлик талабалар ҳам таҳсил олишади.

Бобур Аҳмад.

@yangiasruniversiteti
@grandtalim


Фойдали сўзлар

📚 Агар мустақил ва эркин бўлиш учун учун ягона умидингиз пул, бойлик бўлса, ҳеч қачон унга эга бўлолмайсиз.
Дунёда инсон эга бўлиши мумкин бўлган ягона ҳақиқий ҳимоя - бу билим, тажриба ва қобилиятлар заҳирасидир.

Генри Форд.

▪️Если деньги – это ваша единственная надежда на независимость, вы никогда не получите ее. Единственная реальная защита в этом мире, которую может иметь человек, – это запас знаний, опыта и способностей.

Генри Форд.


@yangiasruniversiteti
@grandtalim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тадбир

📚GRAND TA'LIMда "Зукко китобхон" танлови ўтказилди

"Бугун китоб ўқи, эртага унинг ёғдусида яшайсан" деган донолардан бири.

Маълумки, ёш авлоднинг китоб ўқишга қизиқишини ошириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш орқали аҳолини, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган "Зукко китобхон" танлови бутун республикамиз бўйлаб ўтказиб келинмоқда.
Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, китобхонликни ривожлантириш ҳамда ўқув муассаса билан ўқувчиларни яқиндан таништириш мақсадида таълим муассасасининг Зангиота филиалида "Зукко китобхон" танлови ташкил этилди.


Танлов Зангиота тумани Ахборот кутубхона маркази, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва GRAND TA'LIM Зангиота филиали ҳамкорлигида ўтказилди.

Қизиқарли кечган танловда 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган 31 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Иштирокчилар 3 та шарт бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Уларда нутқ равонлиги, жавобларнинг тўғри ва мукаммалиллига кўра хакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлади.
Унга кўра,

🔹1-ўрин Ризакулова Биллура, Зангиота тумани 20-мактабнинг 7-синф ўқувчиси;

🔹2-ўрин Оромова Жасмина, Зангиота тумани 30-мактабнинг 7-синф ўқувчиси ;

🔹3-ўрин Эгамбердиева Муслима, Зангиота тумани 11-мактабнинг 6-синф ўқувчиси.

Ғолиб ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва китоб тўпламлари билан тақдирландилар.

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт

Показано 20 последних публикаций.