Дунё ва одамлар🇫🇷
Франция давлати ҳақида қисқачаРасмий номи: Франция Республикаси - République française.
Франция - асосий қисми Ғарбий Европада жойлашган ва бир неча денгизорти ҳудудларни ўзида мужассам этган трансконтинентал давлат.▫️Давлат бошлиғи:
Эммануэль Макрон.Бош вазир:
Франсуа Байру. Пойтахти: Париж шаҳри.
Аҳолиси:
66 739 096 киши.
(2025 йил, 10 мартга кўра).Йирик шаҳарлари: Париж, Марсель, Лион, Тулуза, Ницца, Бордо, Страсбург.
Франция – шубҳасиз, энг машҳур сайёҳлик маркази бўлиб улгурган мамлакатдир. Париж- эса дунёнинг биринчи рақамли туристик шаҳридир. Эйфел минораси –дунёда энг машҳур ва энг кўп кўришга келинадиган иншоот ҳисобланади. Бундай энг-энглардан яна кўплабига эга мамлакат шубҳасиз, жаҳон туризми соҳасида чемпиондир, десак бўлади.
Шу жиҳатдан мода, кино, парфюмерия соҳаларда Франция бугун ҳам дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлиб келмоқда. Бунга Франция табиатининг турфа хиллиги, Лувр каби санъат музейлари ва ўрта асрларга оид обидалари каби улкан маданий меросга эгалигидан ҳам келиб чиқади.
Шу билан бирга Францияда қирғоқбўйи шаҳарлари, ўрта асрларга оид машҳур шоҳона қасрлари билан машҳур. Париж шаҳри либослар мода пойтахти ҳамда ажойиб кафе ва ресторанлари билан ажабтовур овқат ва ширинликлар турларини тақдим этувчи юртдир.
▫️2024 йилнинг 26 июл - 11 август кунлари Франция пойтахтида Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари (2024 Summer Olympics) бўлиб ўтди. Йирик спорт мусобақасида бутун дунёдан 206 та олимпия миллий жамоалари таркибида 10.174 та спортчи иштирок этди. Ушбу ўйинларда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 206 та мамлакат орасида 13-ўринни эгаллаган ва 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медал билан ватанга қайтганлар. Бобур Аҳмад тайёрлади.@yangiasruniversiteti@grandtalim