Муҳим сана
🗓30 июн – Ўзбекистонда Ёшлар куни
#tadbir
"Мамлакатимиз ёшларининг ютуқлари, мақсад ва режалари билан яқиндан танишиб, беқиёс куч ва илҳом оламан. Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича қандай катта имкониятларга эга эканимизни ҳис этиб, хурсанд бўламан". Шавкат Мирзиёев.
"Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Президент Фармонига асосан 30 июнь – Ёшлар куни сифатида белгиланган.
Ёшлар куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорига мувофиқ, азму шижоати, билим ва салоҳияти билан мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ёшлар «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирландилар.
Бугунги кунда ёшларимиз орасида билим ва салоҳияти билан нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ўзларини намоён этаётганлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Юртимиз қадимдан зиё маскани бўлиб келган. Аллома аждодларимизнинг дунё тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси, ҳозирги Ўзбекистон минтақасида тарихда илм-фан, маданият ўчоғи бўлгани барчамизга маълум.
Давлатимизнинг ёшларга оид сиёсати халқаро миқёсда тан олинмоқда. Масалан, ўтган йили Ёшлар тараққиёти индексига кўра, Ўзбекистон ёшлар сиёсати соҳасида энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири, деб эътироф этилди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни давлат ва жамият бошқарувига, муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга кенг жалб этиш бўйича 60 дан зиёд ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан маъқулланди.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti