Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
БАЛКИ ТЎХТАРМИЗ?!
Битта нарсани яхши тушунишимиз керак.
Бир пайтлар барчамизнинг фахримиз бўлган имом Бухорий ҳазратларини Бухорога сиғдирмаганмиз…
Бир пайтлар биз фахрланаётган Навоий ҳазратларини ҳам Ҳиротдан Астроботга “сургун” қилганмиз…
Ўз вақтида бугун миллат зиёлилари ва пешқадамлари ҳисобланаётган жадидларни ҳам қоралаганмиз, қатл қилганмиз. Ҳалигача уларнинг ўрнини тўлдирадиган кишилар чиқмаяпти бу миллатдан…
Бу миллатни ғанимдан ҳимоя қилган боболаримизни бир пайтлар босмачи деб тамғалаганмиз, фарзандларимизга олабўжи қилиб кўрсатганмиз…
Ўз вақтида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини ҳам айблаб қидирувга берганмиз. Ҳали ҳамон қидирув учун газеталарда берилган эълон ёдимда турибди. Вақт ўтиб у зотни қайтариб келишга мажбур бўлдик. Қайтиб миллатимиз учун қанча ишларни амалга оширганлари, илм ва дин борасида нечоғли хизматлар қилганлари бугун ҳеч кимга сир эмас…
Балки тўхтармиз….?!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov