Абдумалик Бухорий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ушбу каналда сиз азизларимизга шахсий мулоҳазалар, маколалар, шеърлар, олимлардан иқтибослар эълон қилинади.
+998972960023

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


​​Ёшлигимдан фантастик асар деярли ўқимайман. Негаки фикримни бир четида «Ҳаётда барибир бўлмайдику бунақаси, нима қиламан эртакнамо нарсага вақтимни сарфлаб...» дердим. Икки кун вақтимни сарфлаб «Маймунлар сайёраси» романини юқори қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Воқеалар инсонни ўзига чорлаб, бошқа бир ҳаётга олиб кетади. Китобни ўқиш мобайнида асардан ҳикматли сўзлар, ибратли воқеалар топмайсиз. Ерга ўхшаш ҳаёт бор бўлган бошқа сайёрага борган инсонлар, у жойда ҳар томонлама ривожланган, ўзини тилида гаплашадиган, онгли маймунлар яшашини билиб оладилар. Лекин у сайёрада одамлар худди маймундек ёввойи тарзда ҳаёт кечириб, уларни устида маймунлар ҳар хил тажрибалар ўткарадилар. Ердан борган инсонлар, маймунлар қафасига тушиб қолади ва уларни тилини ўрганиб, улар билан фикр алмашиб, хуллас бир амаллаб у сайёрдан қочишга муваффақ бўлади. Асарда инсон онггини, миясини ишлатмаса қанақа ҳайвонсифат ҳолатга тушиши, инсонлардаги хислатлар ҳар томонлама очиб берилган. Асарни фантастикага қизиқадиган китобхонларга тавсия қиламан

✍️Абдумалик Бухорий


@abdumalikbuxoriy


​​#Буюклар\_бисотидан

17. Ривоят қилинишича, бир илон қилмишларидан пушаймон бўлиб, яхшилик йўлига ўтишни хоҳлабди. Бу борада қандай йўл тутишни сўраш учун бир донишманд зотнинг олдига бориб мақсадини баён қилибди. Донишманд унга “Чекароқ жойга бориб қилмишларингга чин дилдан тавба қил, бировга зарар етказма“ дея тавсия берибди. Илон унинг гапига қулоқ солиб тавба йўлига ўтибди. Шу зайлда кунлар ўта бошлабди. Илон бориб риёзат чекаётган жойнинг яқинида бир қишлоқ бўлиб, ундаги болалар гоҳида ўйнаб илон турган жойга келишадиган, унга тошлар отиб безовта қиладиган бўлишибди. Илон уларнинг азиятига эътибор бермагани сайин бу ишлар кучаяверибди. Вазият чидаб бўлмас даражага етгач илон нима қилишни билмай яна ўша донишманднинг ҳузурига бориб ўзи тушган ҳолидан шикоят қилибди. Шунда донишманд: “Сен ҳар ҳафта болалар келган пайтда бир марта заҳрингни осмонга соч“ дея маслаҳат берибди. Илон бу гапга амал қилишни бошлагач унга етказилаётган азиятлар ҳам секин асталик билан озайиб охири тўхтаган экан. Чунки унга озор бераётганлар унинг нималарга қодирлигини билиб ақлларини йиғиб олишган..

Шунинг учун “Бағрикенглигинг ва муҳаббатинг қўрқоқлик ёки заифлик дея тушуниб қолинишига йўл қўйма. Агар хоҳласанг ўзинг билганча яшай олишингни, режалаштирган ўз йўлинг борлигини гоҳида билдириб қўй“ дейишади

✍️Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб:

"Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!".

@Mubashshirahmad


“Намозга кириш Аллоҳ таолонинг ҳузурига чиқиш
ва Унинг ҳузурида туриб муножот қилиш демакдир
Чунки банданинг намоз вақтидаги ҳар бир ҳаракати ҳар бир дуоси ва ҳар бир зикри Аллоҳга муножотдир
Дарҳақиқат, ҳадиси шарифда шундай дейилган;
«Намоз ўқиётган киши Роббисига муножот қилмоқда».
У ҳолда намоз ўқийдиган кишининг амали, ҳам қалби билан, ҳам аъзолари билан тўлиқ ихлосли
бўлиши керак. Яъни қалбини ва аъзоларини
фақатгина Аллоҳга йўналтириши лозим”

~~~~~~~

Намоз ҳақидаги илмларимизни янада бойитдик алҳамдулиллаҳ. Мўъжаз китоб бўлишига қарамай намоздаги хушуъга эришиш йўлларини гўзал ҳолатда тушунтирилибди....

✍️Абдумалик Бухорий

@abdumalikbuxoriy


G‘animlar behudaga harakat qilishayapti!

Bularni yengib bo‘lmaydi!

@abdumalikbuxoriy


​​#Буюклар\_бисотидан

16. Дунёни ҳақиқий яшайдиган жой деб ўйлаганлар адашади. Дунёда адолат истаганлар алдов ичрадирлар. Дунёда чин бахт излаётганлар сароб ортидан қувмоқдалар. Бу дунёда охират иморатингизни гўзал барпо қилиш учун яшанг, бошқаси бекор.

Баъзилар фарзанд кўриш - кўпайиш учунгина турмуш қуришди. Исмлари олдида қандайдир унвонни билдирувчи бир ҳарфни қўшиб йoзилиши учун ўқишди. Бир қоғоз учунгина олийгоҳларни битиришди. Мақтовга эришиш учун яхшиликлар қилишди. Лойиқ бўлмаса ҳам кимларнидир лаганбардорлик қилиб мақташди. Одамларга ёқиш учун ўзларига ёқмайдиган кийимларни кийишди. Ҳатто сочларини ҳам кимларгадир ўхшатиш мақсадида турмаклашди. Хуллас, фақат кимларнидир рози қилиш учун яшашди. Мустақил мақсадлари бўлмади. Қалбларининг тубидан хурсанд бўлиб кулишолмадилар ҳам. Умр бошқалар учун ўтиб кетди.

АММО, ЁЛҒИЗ ЎЛДИЛАР!

Шунинг учун бу дунёнинг ҳақиқатини англаган ҳолда Роббимиз амрига мувофиқ яшашимиз керак. Барча ишимизни ёлғиз борадиганимиз қабр ва охират уйимизга фойда берадиган амаллардан бўлишига ҳаракат қилайлик!

✍️Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy


Репост из: AkromMalik.Uz
НАСАБ БИЛАН КИБР ҚИЛМА

Насаб, зот, насл гўё кон кабидир. Конда тилло бўлса, минг йил ўтиб ҳам ўша тилло чиқади. Кумуш бўлса, кумуш, темир бўлса, темир, гавҳар бўлса, гавҳар, кўмир бўлса, кўмир. Яъни илм аҳлидан олимлар, йўлбошчилар наслидан йўлбошчилар, ҳунмарманддан ҳунарманд чиқиши ўта табиийдир.

Насл никоҳ билан ҳимоя қилинади. Никоҳ қўрғонида туғилган фарзанд ота-онасининг барча хислатларини ўзида сақлайди, авлодига етказиб беради, ўз амалларида бу хислатларни намоён этади. Аммо никоҳсиз туғилган бола ота-онадаги жами ёмонликни сақлайди, келажак авлодига етказади ва ўз амаллари ила кўрсатади.

Инсон насли билан ғурур ва кибр этиши мумкин эмас. Наслни сақлаш учун қайғуриши керак, фахрланиши эса ахлоқдан ташқари ишдир. Инсон ўз зотидаги яхши фазилатларни юзага чиқариши ва бу билан бошқаларга хизмат қилиши, одамларга ёрдам бериши шарт. Наслидаги улуғлик билан мақтаниш ва ўзгаларни паст кўриш кибр деб аталади. Кибр эса Аллоҳнинг сифати, бу сифатга даъво қилганлар жаннат ҳидини ҳидламайди.

Бу ҳақда Сўфи Оллоёр ҳазратларининг ушбу байтларини ўқиб тафаккур қилишимиз фойдали бўлади:

Такаббур қилмағил, эй бемаъоний,
Фалоний ўғлидурман деб фалоний.
Агар олдингдаги қул бўлса волий,
Кўнгилни кийнасидин айла холий.
Бурунғи ҳолиға қилма назора,
Ани Тангрим азиз этса, на чора?!

Эй бемаъни кас! «Мен фалон одамнинг ўғли фалончиман» дея кибрга кетмагил. Мабодо, олдингда хизматда юрган ходим эртага мансабга кўтарилиб, бошлиқ бўлиб қолса, унга итоат эт, «Кеча хизматкор эдинг, бугун ҳоким бўлиб қолибсан-да» деган гина-адоватдан кўнгилни холи тут. Илгариги ҳолига қарама, балки Аллоҳ таоло уни азиз этган экан, бас, бандасининг бу тақдирни тан олишдан ўзга чораси йўқ.

Ишонма отаға, қолма талабдин,
Қиёматда сўрулмасдир насабдин.
Ҳасаб фавқи насабдур, эй неку ҳол,
Йипак тўндин ўтар хўб ишлаган шол.
Қорача ўғли хўжа ўғлидин кам,
Муъаллам бўлса, саййиддин ўтар ҳам.

Отангнинг фазлу камоли, топган обрўсига ишониб, илм талабидан, солиҳ амаллар асосида яхши хулқ ҳосил қилишдан қуруқ қолма, чунки Қиёмат кунида насл-насаб эътиборга олинмайди.
Эй сийрати пок инсон, билгилки, ҳасаб (тақво, ҳусни хулқ) насабдан юқори туради, бамисоли юнгдан қилинадиган шол яхши ишлов билан тўқилса, сифатда қимматбаҳо ипак тўндан ҳам ўтиб кетгани каби.
Ёхуд «қорача» яъни, насаби аслзода наслга боғланмаган, оддий халқ фарзанди, гарчи насли «хўжа» ўғлидан кам саналса-да, қачонки, илм ҳосил қилиб, таълимли бўлиши билан хўжаларнинг бесавод авлодидан даражаси ошади.

(“Саботул ожизин”дан олинган ушбу байтлар шарҳи устоз Рашид Зоҳид қаламига мансуб “Равойиҳ ур-райҳон” китобининг 191 – 192-бетидан кўчирилди)

Мазкур байтлар насли билан мақтаниб, илм олмай, жаҳолат ва кибрга асир бўлганлар учун яхши тарбиядир. Ҳақ таоло наздида Аллоҳдан қўрқувчи бечоралар Аллоҳдан қўрқмайдиган кучлилардан чандон афзалдир.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ.

📜 Сийрат дарслари 41-қисм

🎙Устоз Улуғбек Бухорий


@abdumalikbuxoriy


Репост из: SIYOHDONdagi SO'Zlar ✍
"Kimki Alloh (rizoligi) uchun o'zini kamtar tutsa, Alloh uni (maqomini) ko'taradi

Hadis

Umid Muqumov
@siyohdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Uyg'urlarning ko'z yoshi evaziga o'sayotgan Xitoy brendlari. "Temu" ortida turgan arzon narxlar, achchiq ko‘zyoshlar....

@abdumalikbuxoriy


Репост из: Najmiddin Ermatov
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.

Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.

Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.

Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.

Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.

Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Н. Э.

апрель, 2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ.

📜 Сийрат дарслари 40-қисм

🎙Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy


​​Нега кексалар ёшларга: “Эх, ёшлигим утиб кетдида, унумли фойдалана олмадим, сизлар фойдаланиб қолинглар“, деяверади? Нимага одамлар ёшлигида «Ундан фойдаланиб қолишим керак экан», деб
яшамайдида, қариганидан кейин фойдалана олмадим, деб бошқаларга насиҳат қилади? Ха, ёшликдан
вақтида унумли фойдаланиш керак. Акс ҳолда, кексайганда бу ҳолига афсус чекади. Зеро у ёшлик аталмиш «бойлик»ни қўлдан бериб қўйди энди.
Ёшлигимда ибодатга доир китоблар уқиганимда
ёшликда қилинган ибодатнинг нечоғлик аҳамиятли
экани хақида гап кетарди. Қариликдаги ибодатдан
кўра афзаллиги айтиларди. Чунки ёшликда ҳамма
нарсага хоҳиш, истак, куч етарли бўла туриб, уни
енга олиш, ибодатга сарфлай билиш катта жасорат.
Энди эса ёшимиз ўтяпти. Кўп нарсада қувват қолмаслиги аста-аста сезилиб боряпти.. На нафл рўза
тутишга, на бошқа нафл ибодатларга ярай оляпмиз
Ёшлар эшитса, “Бу киши дангасалик қилиб рўза тутмаяпти ёки нимадирни баҳона қилиб фалон ишни
бажармаяпти“, дейишади. Аслида эса, ўзидаги қувват
заифлашиб бораётганини инсон ёши улғайгач, сезиб
бораверар экан, унгача англамайди

«Вақтим» дейдиган одамларга ҳайрон қоласан
киши, вақтни ўзлари йўқотадилар. Ўрта-ўртада бироз бўш бўлганда озгина дам олай, деб беҳуда ишлар
билан фурсатни қўлдан беришади. Телефон кавлайди ёки бир нарса ўйнайди. Аслида, ўша пайтларда
нималардир ёзиб қўйса ҳам, мияси олдинги ишдан
бошқа амалга ўтгани учун чалғийди, ҳам вақтдан
фойдаланиб қолади.
Талаба имтиҳон вақти яқинлашганда шунақанги кўп ўқийдики, агар бундай ўқишни ҳар куни, ҳар
кеча бажарса эди, майли, ҳар кеча демайлик, ҳафтада бир кун шундай машғул бўлганда борми, алломайи замон бўлиб кетарди.
Энди Ибн Жавзий, Табарий, Суютий, Жоҳиз каби
катта-катта уламоларни олайлик. Юзлаб китоб ёзганлар. Буларнинг ҳаётини қаранг! «Қандай ёзишган
экан?» деб уйлаб қоласан. Ўқисанг, охирига ета олмайсан, умрингнинг охиригача уларнинг китобини
тугата олмайсан. Шунчалик жилд-жилд китобларки
Қандай ёзишган?“ деб қоласан киши. Улар вақтнинг
қадрига етган зотлардир. Агар улар ёзган китобларни ўтириб қўлда ёзиб чиқаман, десангиз, умр етмайди, кўчириб чиқа олмайсиз....

«Ҳаловат ҳиссини туй» Ғиёсиддин Юсуф


------‐--------------------------------
2025-йилни мана шу китоб мутолааси билан бошладим. Жуда катта бўлмаган китоб ўзига кўп-кўп маʼноларни жамлаган экан. Муаллиф вақт қадри, ўтган уламолар қандай вақтини сарф қилганликлари, ҳозирги кунда вақт борасидаги хатоларимиз, бесамар умримизни ўтказятганимизни жуда гўзал услубда тушунтирган эканлар. Китобда Оиз Қарнийнинг ҳаёти давомида мутолаага қандай аҳамият кўрсатганларини ҳам бериб ўтибдилар. Ниёҳатда кўп таъсирландим....

✍️Абдумалик Бухорий


@abdumalikbuxoriy


​​#Буюклар\_бисотидан

15. Ривоят қилишларича, бир мамлакат аҳолиси ҳар йили подшоҳнинг туғилган кунига қимматбаҳо нарсалар совға қилишаркан. Бир кун шу муносабат билан шаҳар аҳолиси подшоҳга ҳадялар олиб боришибди. Бир камбағал деҳқон эса қимматбаҳо совға тополмасдан ўзининг бир овчи қушини олиб борибди ва уни подшоҳга тақдим қилибди. Подшоҳ ундан “Бу қушнинг нима каромати бор?“ деб сўраганда деҳқон завқ билан: “Бу ажойиб қуш. Мен боғимда ёки далада қушларни овлаш учун тузоқлар қураман. Кейин эса бу қушни қўйвораман. Бу сайраб ўзига ўхшаган қушларни чақиради. Натижада улар менинг тузоқларимга тушади. Шу орқали тўрт-беш танга топаман“ дебди. Бу гапларни эшитган подшоҳнинг ғазаби қўзибди ва белидаги пичоқни олиб бояги қушнинг калласини олиб ташлабди. Кейин эса деҳқонга қараб: “Менинг салтанатимда ўз қавмига хиёнат қиладиган ҳатто ҳайвонлар бўлишини ҳам хоҳламайман“ деган экан.

Дарҳақиқат, хиёнат, сотқинлик, чақимчилик ва фитна қилиш ҳатто ҳайвон учун ҳам иснод саналади, аслида. Ҳозир эса ўзини “инсон ман“ деб юрган одамлар бу иллатларни ўзларига одат қилиб олишган.
Осмонда учсанг ҳам, сув устида юрсанг ҳам, ҳатто ҳамманинг кўзига авлиё бўлиб кўринсанг ҳам, хоин ёки фитначи бўлсанг ШАЙТОНсан. Ўлмайман деб ўйлайсанми? Қиёмат бўлмайди деб ўйлайсанми? Йўқ, албатта қиёмат бўлади. Унда албатта ҳисоб-китоб бўлади. Ундан қутулишга кафолатинг бўлса билганингни қил!

Аллоҳ барчамизни бу иллатлардан асрасин!

✍️Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy


«Биз бу Қуръонни туширдикки, ақл эгалари унинг оятлари ҳақида ўйлаб кўрсинлар ва насиҳат олсинлар»

Сод сураси 29-оят

@abdumalikbuxoriy


Репост из: SIYOHDONdagi SO'Zlar ✍
Alloh pora beruvchini ham, pora oluvchini ham la'natladi.

Hadis

Umid Muqumov (AbuMuhammad)
@siyohdon


Мир Араб Мадрасаси: Мақсадга етакловчи муборак маскан

Бухоро шаҳридаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси кўп асрлик тарихга эга бўлиб, унинг ҳар бир ғиштида илму маърифат, ахлоқ ва руҳиятни камолга етказувчи қадриятлар мужассамдир. Бу муқаддас масканга кирар экансиз, дарвозасида битилган чуқур маъноли сўзларга кўзингиз тушади:

Ҳар ки дар ин мақоми фараҳбахш манзил кард,
Муроди хеш аз ин ошиёна ҳосиле кард.


Мазкур жумланинг маъноси шундай талқин қилинади: "Ким бу фараҳбахш макондан ўзига манзил тутди, барча истак ва орзуларига эришди."

@abdumalikbuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ.

📜 Сийрат дарслари 39-қисм

🎙Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy


Кибрни даволаш

Кибр - мағрурлик кишининг ўзини ҳаддан ташқари севиши (ужб)дан бошланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг қалбидаги кибрни эслатар экан, уни даволовчи дори-дармонни ҳам маълум қилади. Яъни инсоннинг заиф ва кучсиз эканлигини ҳар доим ўзига эслатиб туриш уни ўзини-ўзи яхши кўриб қолиш касалидан қутқарувчи энг таъсирчан доридир. Аллоҳ Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!” (Исро сураси, 37-оят). Ушбу оят инсоннинг кибр-ҳаво билан юришини тақиқламоқда. "Ерни тешиб кетолмайсан" сўзида "инсон ўз кучи билан ерни бўлакларга бўлиб ташлай олмайди”, деган маъно бор. "Бўй-бастда тоғларга етолмайсан" каломида эса кибру ҳавога берилган инсонга истеҳзо қилинади. Шунинг учун ҳам манманлик бу - мутлақо аҳмоқликдир. Инсон кибр-ҳавоси, манманлиги билан ҳеч қачон яхши иш қила олмайди. Ахир кибр Аллоҳ ўз китобида тақиқ этган ўнта сифатдан биридир. Унда кеккайиб юриш кибрдан келиб чиқиши айтилган. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва салламнинг ҳадиси мубораклари ҳам огоҳ этади: "Кимки ўзини мағрур тутса, кўнглида кибр пайдо этса ва кеккайиб юрса, қиёмат кунида Аллоҳнинг ғазабига дуч келади” (Ибн Умардан ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривояти, "Муснад").

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.


@abdumalikbuxoriy


Репост из: Абдумалик Бухорий
“Ватан - ҳисоб-китобсиз севилади! Ватан учун берилган жон ҳам саналмайди, тўкилган қон ҳам! Мен доим ётоғимда ўлмай деб дуо қилгандим. Ётоғим Ватаннинг қора тупроғи бўлсин, устимга қор ёғиб ёпинчиғ бўлишини истадим. Ватан - биз борлигимизда нима қозонибдики, йўқлигимизда йўқотсин. Давлат - бизга ҳақ берди, ётадиган бошпана берди, қадр-қиммат, иззат, шараф берди, шуҳрат берди. У эса биздан бир нарсани сўраяпти, бермайликми пошо?“

Ҳалил Ҳолидбейнинг охири ўлим билан тугаши мумкин бўлган судга кетиш олдидан бир пошога айтган сўзлари


T.me/abdumalikbuxoriy

Показано 20 последних публикаций.