Saʼd ibn Abu Vaqqos jome masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурҳандарё вилояти Олтинсой туманидаги Саъд ибн Абу Ваққос жоме масжиди

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Manfaat_Uz
#ибрат

Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.
Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.
Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.
Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар. Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.

P.S.: Биродарлар, орамиздан оқибат кўтарилмаслиги учун ушбу ривоятни яқинларимизга ҳам улашамиз!

https://t.me/ilmmizlab


Репост из: Sayrak. Uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорини акса билан қорқитган одам😂.

@sayrakuz


Репост из: Imomtermiziy.uz|Madrasa rasmiy kanali
#Хайрли_кун

ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

📜Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”.

📜
Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг истаганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Aллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради”

📜
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий ﷺ шундай деганлар: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».

Аллоҳ таоло ушбу янги кунимизни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


ҚАДРЛИ ЖИГАРЛАРИМ

Ҳар доим бўлган ҳамроҳ,
Бирлашган бу эт-тирноқ,
Сизсиз ёришмас чироқ,
Меҳрибон жигарларим.

Қўндирмас иймонга гард,
Ҳаром луқма емас мард,
Дуо қиламан омад,
Қадрли жигарларим.

Ғурурим, номусимсиз,
Меҳрибон инсонимсиз,
Сизлар менинг боримсиз,
Меҳрибон жигарларим.

Сизлар борки, мен мағрур,
Юзингиздан кулсин нур,
Сиздан оламан ҳузур,
Қадрли жигарларим.

Кўкка чўзиб бу қўлим,
Кўтаргансизлар қаддим,
Ишонганим—давлатим,
Меҳрибон жигарларим.

Сизни кўрсам, кетар ғам,
Сиз билан гўзал олам,
Яқиним дийдор малҳам,
Қадрли жигарларим.

Тўпланиб қилиб байрам,
Опа-сингил сиз танам.
Ака-укам, келинойим,
Меҳрибон жигарларим.

Доим бўлинг соғ-омон,
Омонатдир ахир жон,
Сизни кўрайин ҳар он,
Қадрли жигарларим.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

💎👍OLTINSOY YANGILIKLARI
Tumanimiz va dunyo yangiliklaridan birinchilardan bo‘lib xabardor bo‘ling!
https://t.me/matbuotuzbek

🌹🌴🪺Elektron kutubxonamizga a'zo bo‘ling va uni to‘ldirishga o‘z hissangizni qo‘shisng!!!

https://t.me/+AnJ2SNdMcvsyMDRi


Репост из: Abdullox domla muxlislari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Росулуллоҳ ﷺ:

“Ким ушбу сўзларни айтса, гуноҳлари кечирилади, ҳатто у жанг майдонидан қочган бўлса ҳам.”

أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظِيمَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
Aстағфируллаҳал азим аллази ла илаҳа ила ҳувал ҳайюл қойюма ва атубу илайҳи

Aллоҳдан мағфират сўрайман. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У — Ҳайюл Қойюмдир ва мен Унга тавба қиламан.


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR


Репост из: Manfaat_Uz
#ибрат

Шайтон алайҳилаъна Аллоҳдан сўраган экан:
– Эй Аллоҳ, мен билан Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманинг борми?

Шунда Аллоҳ марҳамат қилган экан:
– Сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқ душманим бор. Бир отанинг пуштидан бўлиб, бир онанинг сийнасидан сут эмиб, жигар бўлиб жигарчиликни узган, сила раҳмни тўхтатганлар – сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманимдир!

P.S.:
Дарҳақиқат, азизлар, сила раҳмни тўхтатишнинг гуноҳи оғирдир. Шундоқ экан, бир биримизга оқибатли бўлайлик!

https://t.me/ilmmizlab


Репост из: Zikir ahlidan so'rang
✅Кўча ва боғдаг имева

🟢 Savol: Ассалому алайкум! Кўча ёки боғдаги (эгасини рухсатисиз) ерга тушган ёки дарахтда бор мевани олишлик ҳалолми? "Аллоҳ ва унинг Расули рози бўлсин" деб ният қилиб ейишлик ҳалол қилиб қўяди деб ўйлаш тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

🟡 Жавоб: Ва алайкум ассалом! Эгаларининг рухсатисиз кўча ва боғлардаги мевалардан ейиш ҳалол эмас. Ҳеч қандай ният бу ишни ҳалол қилиб қўймайди. Валлоҳу аълам!

🔗 Манба: https://savollar.islom.uz/s/217103

📢 Канал: @diniy_savol_javoblarkanali

🏷 #meva #halolharom #savoljavob #islomisavol


Репост из: Дуолар
Ё Раб, биз нақадар заифлигимизни билдик!
Ё Раб, биз ожиз-у нотовонлигимизни билдик!
Ё Раб, биз Сенга муҳтожилигимизни билдик!
Ё Раб, биз Сенинг қувватингни билдик!
Ё Раб, биз Сенинг Жабборлигингни билдик!
Ё Раб, биз Сенинг Қаҳҳорлигингни билдик!
Ё Раб.... Сенинг Раҳмон ва Раҳимлигингни ҳам биламиз!
Ё Раб, Сенинг Ғофур ва Ҳалимлигингни ҳам биламиз!

Бизларга раҳм қил!
Гуноҳларимизни кечир!
Устимизизга раҳматларингни ёғдир!
Бизларни байтинга такрор такрор чақир!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Репост из: Дуолар
Қон теккан кийимда намоз ўқиш

Cавол: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқибман. Икки соатдан кейин эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

Мен: “Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?” – дедим.
“Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди”, деди.
Яна мен: “Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлса-чи?” – дедим.
“Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бў􀌮лса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди”, деди (Мабсути Сарахсий). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.






Репост из: Manfaat_Uz
#ибрат

Нуҳ алайҳиссалом вақтида одамлар минг йиллаб умр кўрар экан. Бир куни уч юз ёшли бир одам ўлиб қолибди. Қариндошлар ўзини қўярга жой тополмай йиғлармиш. Ёш кетди бечора, бу дунёда нима кўрди?" деб, чидай олмаётгандилар...

Нуҳ алайҳиссалом уларга дебди:
— Охир замонга яқин бир пайғамбарнинг уммати 60-70 йил яшайди, 100 ёшга киришни узоқ умр деб биладилар.
Шунда ҳалигилар сўрашибди:
— 60 йил? Бунча кам? Тинмасдан ибодат қилишар экан-да улар?"
Нуҳ алайҳиссалом жавоб берибди:
— Йўқ, улар сизлардан бадтар ёпишиб олган бўладилар дунёга. Қаватма-қават уйлар қурадилар, мол йиғадилар.

Жавобни эшитган бояги қавмнинг ақли ожиз қолибди. Тўғри-да, 60-70 ни мўлжаллайдиган бизга "20 йил яшайсан" дейишса, бизам тинмай ибодат қилардик...

P.S.: Аслида, умрнинг узоғи бўлмайди. Жудаям қисқа. Ҳар дақиқани ғанимат билиб, ибодатда қойим бўлинг!

https://t.me/ilmmizlab


Репост из: Manfaat_Uz
#ибрат

Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати ва хизмати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган химмати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди...

https://t.me/ilmmizlab


Репост из: Abdullox domla muxlislari
​​ГИПС ОЛИНГАНДАН КЕЙИН ОСТИНИ ЮВИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#поклик #таҳорат
#ғусл

❓1627-CАВОЛ: Оёғим гипсда эди. Бугун олдирдим. Кеча ғусл қилгандим. Энди гипснинг ўрнини ювиб қўйсам бўладими ёки яна тўлиқ ғусл қилишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бирор аъзосидаги жароҳат сабаб гипс қўйдирган киши таҳорат ёки ғусл қилишда уни устига масҳ тортар эди. Ана шу масҳ тортилган гипс жароҳат битмасдан туриб олинса ёки ўзи тушиб кетиб қолса, гипс остини ювиш шарт бўлмайди. Аммо қўйилган гипс жароҳат тузалгани учун олинса ёки ўзи тушиб кетса, ўрнини ювиб қўйиш зарур бўлади ва қайтадан ғусл қилиш шарт эмас.
Шунинг учун сиз ҳам олинган гипс остини ювиш билан кифояланасиз. Чунки бошқа жойингизни ювиб поклаб қўйгансиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR


Репост из: Дуолар
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Ҳаловатни учта нарсада қидиринг: Намоз, Қуръон тиловати ва зикрда. Агар қай бирида топган бӯлсангиз, уни маҳкам тутинг ва севининг.Агар топа олмасангиз, билингки, сиз учун яхшиликнинг эшиклари ёпилипти..."
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Репост из: Дуолар
Истиғфорнинг самараси

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бегона юртга сафарга борди ва бир масжидга кириб тунаб қолмоқчи бўлди. Эндигина уйқуга кетаётган эди қоровул келиб, масжиддан чиқишини айтди. Имом Аҳмад ҳар қанча илтимос қилса ҳам қоровул кўнмади.
– Ундай бўлса, масжиднинг эшиги олдида ухлайман, – деди Имом Аҳмад.
Қоровулнинг жаҳли чиқиб, Имом Аҳмаднинг оёғидан судрай бошлади. Шу пайт масжид ёнидан бир новвой ўтиб қолди ва можарога гувоҳ бўлди. Можаронинг сабабини аниқлагач, тунаб қолиш учун Имом Аҳмадни ўзи билан уйига олиб кетди.
Имом Аҳмад уй эгасининг ҳамир қораётганини кўриб, унинг новвой эканини билди. Новвой тинмай истиғфор айтар эди. Шунда Имом Аҳмад новвойдан: “Шунчалик кўп истиғфор айтар экансиз, истиғфорингизни самарасини кўряпсизми?” деб сўради.
Новвой: “Албатта, Аллоҳдан нимани сўрасам беряпти. Фақат биргина тилагимни бергани йўқ”, деди.
– У нима эди? – деб сўради Имом Аҳмад.
– Замонамизнинг алломаси Имом Аҳмад билан бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлсам дегандим, деди новвой. Шунда Имом Аҳмад: “Мана, мен, Аллоҳ таоло сени истиғфоринг туфайли ҳузурингга мени оёғимдан судраб келтирди”, деди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Репост из: Ибратдир дунё 🌙
Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси — бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради;
2. Ғазот дарвозаси — бундан ғазот қилганлар киради;
3. Райён дарвозаси — бундан рўзадорлар киради;
4. Садақа дарвозаси — бундан садақа берувчилар киради;
5. Айман дарвозаси — бундан ҳисоб-китоб қилинмайдиганлар киради;
6. Афв қилувчилар дарвозаси — бундан одамларни афв қилиб, кечирувчилар киради;
7. Зикр дарвозаси — бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси — Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этсин барчамизга!

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Репост из: Ибратдир дунё 🌙
Биз бу инсон ҳақида биламизми?

Бу инсон 1994-йилда Қирол Файсал мукофотини қабул қилишдан бош тортди ва шундай деди: “Мен ёзганларимни фақат қудратли Аллоҳ учун ёзганман, шунинг учун мени васвасадан қутқаринг“.

Францияда яшаган вақтида у орқали ярим аср давомида 40 мингдан ортиқ одам Исломни қабул қилди. У 22 тилни яхши биларди ва у 84 ёшида ўрганган охирги тил Тайланд тили эди.

У бир нечта тилларда 450 та илмий асар, шунингдек, дунёнинг турли тилларида 937 дан ортиқ мақола ёзган.

У бир миллион рупий бўлган барча гонорарини Исломободдаги Исломшунослик институтига совға қилди ва шундай деди: "Агар мен бу ўлик дунёда совринни олсам, абадий ҳаётда нима оламан?!"

Бу шахс Шайх Муҳаммад Ҳамид, у 2002-йилда 94 ёшида вафот этди.

Орамизда мана шундай биз билмаган буюклар бор.

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Репост из: Ибратдир дунё 🌙
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бировга юқмайди бировнинг ҳаққи..

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Репост из: Manfaat_Uz
#ибрат

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемеҳр, бағритошга чиқаришади. Илмдан гапирсанг амал ҳам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддоҳ бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.

Ҳақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.
Бой бўлсанг ҳаромдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга ҳақиқий баҳони У қўяди.

https://t.me/ilmmizlab

Показано 20 последних публикаций.