Imomtermiziy.uz|Madrasa rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Imom Termiziy" o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining telegramdagi rasmiy sahifasiga xush kelibsiz!
📞 +998 (55) 451-05-96
📩 termiziylaruz@gmail.com
🌐 imomtermiziy.uz
🏚 190108, O`zbekiston Respublikasi, Termiz shahri, Shimoliy darvoza, 3

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Мақолалар_2025

✅ ДИНЛАР ТАЪЛИМОТИДА ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАЛАРИ (1-қисм)

🔰Тинчлик ва бағрикенглик ҳар қандай жамият тараққиётининг муҳим тамойилларидан биридир. Турли динлар ва маданиятларнинг бирга яшаши глобализатсия жараёнида янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Диний таълимотлар инсонларни тинч-тотув яшашга ундайди, зўравонликни рад этади ва ўзаро ҳурматни тарғиб қилади...


🔗 Батафсил...🔻https://imomtermiziy.uz/uz/news/759

📝 Ярашев Хабиб – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабаси

✍️"Имом Термизий" ЎМИТМ матбуот хизмати


♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео_2025
#Талабалар_ижодидан

✅ Бир ҳадис шарҳи...

📹 Назаров Масъуд - "Имом термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-босқич талабаси


🔻HD форматини You Tube да томоша қилинг: https://youtu.be/dSHWVH-lOSU

✍️ Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

♻️
t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 НЕЪМАТЛАР ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


#shabon #roza #nafl #duo
🕑 ШАЪБОНДА ТУТИЛАДИГАН НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ


❔ Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

📿 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Дарҳақиқат, кўплаб ҳадиси шарифларда шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

💬 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай савол бердим: “Ё Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирор ойда шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар ражаб билан рамазон ўртасида вақт – шаъбондан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Роббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).

Нафл рўза тонг отгандан қуёш ботгунга қадар тутилади. Ҳаво булутли бўлмаганда кўзимиз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини била оламиз. Булутли кунларда эса тонг отиши ёки қуёш ботишини аниқлаш қийин бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланса ҳам бўлади. Тақвимда “Тонг” деб кўрсатилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти саналади. Ўша вақтдан кейин еб-ичилса, рўза дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликда ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан ҳам нафл рўзани ният қилиб, рўза тутиши мумкин. “Шом” деб кўрсатилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутилган рўза бузилган саналади.

🤲 Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунга қадар нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек, ўзбек тилида ҳам ният қилса, бўлади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#shabon #roza
🗣 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойида қандай рўза тутганлар?

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#munosabat #etiqod
🗣ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ ВА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

🤲 Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида қабул қилинаётган қонун-қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар инсоннинг эътиқод эркинлиги, ижтимоий адолатни таъминлаш, унинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда ҳуқуқ-эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

✅Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш ва ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганини ўз ҳаётимизда гувоҳи бўлаяпмиз. Бугун рўёбга чиқаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти мужассам. Чунки мазкурларда «Инсон ва унинг қадр-қиммати» деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан, Давлатимиз Раҳбари барча ислоҳотларнинг асосий мақсадини «Одамларни ҳаётдан рози қилиш – асосий мезон» деган юксак тамойилга қаратмоқда.


🗣Таъкидлаш жоизки, тараққиётимизнинг янги даврида инсонларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш халқимизни маънан юксалтириш ва илм-маърифатли авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Айниқса, мўмин-мусулмонларимиз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди, мамлакатимиз бўйлаб юзлаб масжидлар очилди, Қуръони карим курслари фаолият юритмоқда. Ҳаж квотаси 3 баробар оширилди, умра зиёратчилари бир неча юз мингни ташкил этмоқда. Натижада қарийб 800 минг мўмин-мусулмонларимиз ҳаж ва умра ибодатларини амалга ошириш бахтига эришдилар...

💬БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон ва Малайзия етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтди

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#radio
#uzbekiston_24

Podcast | “Umra” tadbirlarini tashkil etishning huquqiy asoslari hamda ushbu faoliyat bilan noqonuniy tarzda shug’ullanishning salbiy oqibatlari

👉
https://youtu.be/xh6nJqB6O9s?si=K7-u-4OSmyT-sD4H

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


#Мақолалар_2025

✅ БИЛМАЙМАН ДЕЙИШ ИЛМНИНГ ЯРМИ, ЁҲУД БИЛМАГАН СУКУТ ҚИЛСА ИХТИЛОФЛАР КАМАЯДИ

🔰Имом Молик Роҳимаҳуллоҳ айтади: “Гоҳида менга шундай саволлар келиб тушади таом ва шаробдан ва уйқудан тўсиб қўяди. Яна ўзи ҳақида айтади: Мен бир масала ҳақида ўн йилдан бери изланаман, ҳалигача бир қарорга келолмадим”...


🔗 Батафсил...🔻https://imomtermiziy.uz/uz/news/758

📝 Мирзалиев Ислом – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 1-босқич талабаси

✍️"Имом Термизий" ЎМИТМ матбуот хизмати


♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ОФИЯТ СЎРАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ташриф

Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди


♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


#Тадбирлар_2025
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️47-давра ўқишлари

▫️ Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 47-давра тингловчилари ўқишни бошлади.

▫️ Шу муносабат билан таълим муассасаси директори К.Исламов,
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ўқув курс услубчиси А.Ўразов ва гуруҳ ўқитувчилари ҳамда гуруҳ тингловчилари билан давра сухбати ўтказилди.

📌 Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар чоршанба (09:00-16:00) шанба (09:00-14:00
) кунлари бўлиб ўтмоқда.

▫️ 18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.


☎️ +998 (99) 555-05-96

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


#Мақолалар_2025

✅ ЭҲСОННИНГ МУКОФАТИ ЭҲСОН

🔰Ҳозирги кунимизда айтишимиз мумкинки, бироз бўлса-да, қўни-қўшничилик борасида камчиликларимиз етарли. Ўз оиламиздан ортмаган ҳолда қўни-қўшнилар билан алоқаларимиз узоқлашиб бормоқда. Халқимизда “Узоқдаги қариндошдан ёнингдаги қўшни афзал”, деган гап бор. Қолаверса, яхши кунларимизда ҳам, оғир дамларимизда ҳам бизларга елкадош бўладиган қўшниларимиз экани айни ҳақиқат...


🔗 Батафсил...🔻https://imomtermiziy.uz/uz/news/757

📝 Хайрулло Мардонов – Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

✍️"Имом Термизий" ЎМИТМ матбуот хизмати


♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БЕРУВЧИ УНИНГ ЎЗИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


#mutolaa #hadis #jannat #dozax
📚 БИР ҲАДИС ШАРҲИ: ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ЖУДА ЯҚИН


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жаннат сизларнинг ҳар бирингизга кавушининг боғичидан ҳам яқинроқдир, дўзах ҳам худди шундай” (Имом Бухорий ривояти).


Шарҳ: Ушбу ҳадисда озгина бўлсада, яхшилик қилиб қолишга тарғиб ва озгина бўлсада, ҳам ёмонлик қилишдан қайтариш бор. Чунки тоат-ибодат инсонни жаннатга яқинлаштиради, гуноҳ-маъсият эса, уни дўзахга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло айтади: “Ким бир зарра миқдорича яхшилик қилса, уни кўради. Ким бир зарра миқдорича ёмонлик қилса, уни ҳам кўради” (Залзала сураси, 7-8-оятлар).

📝 Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔴 Асло таслим бўлманг!

☪️ "Китоблар фарзанди" бўлган олим

Ибодатга сарф қилинган пул қачон исроф ҳисобланади?

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Тадбирлар_2025
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

44-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди

▪️ Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 44-давра гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.

▪️ Шу муносабат билан талим муассасаси директори
К.Исламов, Ўқув курслари услубчиси А.Ўразов ва гуруҳ ўқитувчилари ҳамда битирувчи гуруҳ тингловчилари билан учрашув ўтказилди.

📌 Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар чоршанба (09:00-16:00) шанба (09:00-14:00
) кунлари бўлиб ўтмоқда.

▫️ 18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.


☎️ +998 (99) 555-05-96

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


#Шеър
#Талабалар_ижодидан

Нафси бад

Ҳар ким жиловлаб нафсин, етишади бахтига,
Дунё-ю охиратда, давлат ила тахтига.
Кимки қул бўлиб қолса, доми шаҳват пойига,
Икки дунё хор бўлиб, отилур дўзах сойига!

Ҳар кимда бор журму қусур, ким ул гуноҳдан фориғ?!
Нафси бад бор ҳар бандада, тинмай санчар ичдан тиғ!
Тўймас нафсни тўйдиришга, бел боғлаган ғофиллар,
"Инсон" аталмиш зотнинг, шанига алар доғ солар!

Менда ҳам бор шум амаллар, баён этмак мушкулдир,
Ул амаллар узра юрсам, дўзах чўғин ютгумдир.
Хоҳларман воз кечишни, тополмасман иложин,
Нафс домига боғланган, ожиз танам тутқундир!

Бўларман шармандалар, ул Қиёмат - Маҳшарда,
Гар тиймасам нафсимни, гуноҳдан шом-саҳарда,
Сўрарман Аллоҳимдан,"Ўзинг паноҳ бер" дея,
"Бу нафсимга Сен Ўзинг, бирор чора кўр" дея!

Раҳматидан умидворман, ҳам қўрқаман Қаҳридан!
Ҳар кун қалбим бўлар бемор, гуноҳларим заҳридан!


✍️ Назаров Масъуд – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-босқич талабаси


♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ СЎРАГАННИ ЯХШИ КЎРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube


🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

🌙Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).

😀 САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

🟢3 февраль – душанба

⏰️ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:11
🤲 Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:45

🗣 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун Шаъбон ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

582 0 14 1 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (31.01.2025)

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲
OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 20 последних публикаций.