Ибратдир дунё 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг!
Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизни кимдир бошқаришини хоҳлайсизми...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани "Бисмиллаҳ"сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз "Бисмиллаҳ" деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди. Овқатланишдан аввал доим "Бисмиллаҳ"ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва "Алҳамдулиллаҳ" деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.

Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим. Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса. Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, "Бисмиллаҳ" эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠

Билиш учун пастаги😍😍😍
Исмингиз бош харифини Босинг.


А Б В Г Д Е Ё Ж
З И Й К Л М Н О
П Р С Т У Ф Х Ў
Ғ Ч Ш Э

🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺

Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ🥰👇🏾


Уйқудан уйғонишингни маъноси шулки, Аллоҳ таоло сенга тавба қилишинг учун яна бир бошқа кунни муҳлат қилиб, (яшаш имконини) берди. (Унутма, бу берилган муҳлат) сенга кечаги маъсият ва гуноҳни тўлдириш учун эмас.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


ОНАЛАР ҲАҚИДА..

— Ҳадяни энг аввал онага сўнг бошқаларга берилиши маҳбубдир.
— аёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам оналарнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
— Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
— Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
— Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаб хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
— Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, шунда, қачонки онангни йўқотсанг армондан холи бўласан.
— Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У хам сени хар куни қучиб, ҳидларингни хуш кўриб завқланганини эсингдан чиқармагин!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Уйда манти қилганда қасқонга салфетка ташлаб қўйинг! Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ‼️

Кичкина келинимга манти қилинг десам уйда салфетка йўқ деб қолди. Манти қилаётган бўлсез салфетка сўрашиз ғалати эмасми десам, жавобидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Ростан ҳаммада ўхшаркан. Тонг отмасидан ўғлимга салфетка олдириб, қизимни сепига қўшиб қўйдим. Буни сирини билган қўшниларим манти қилавериб салфеткани нархини кўтарворишди.

Гап шундаки, манти қилаётганда салфетка ташлаб қўйилса… Батафсил👇


Аёл киши ўқиса, турмушга чиқса, мухаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса, хомиладор бўлса, кўзи ёрса, эмизса, тарбия қилса, ишласа, ташвишлар ва хавф-хатарни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ярим саналса... Агар ақли тўлиқ бўлганида нималар бўлардию ва яна нималарни амалга оширарди-я!!!
Сен чин эркак бўлсанг, у хақиқий аёл бўлади!
Сер чин эр бўлсанг, у хақиқий хотин бўлади!
Сен подшох бўлсанг, у малика бўлади!
Сен ошиқ бўлсанг, у севади!

Ўзинг "хеч нарса" бўла туриб, ундан хар нарса кутма!

Хой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса, аёл қалбида эдинг!
АЁЛ ОМОНАТДИР, УНИ ХЎРЛАМА!


🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Фарзандлар беш хил бўлади:

1.
Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, "уф" дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Омин!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Astagʻfirulloh
Oʻzbekistonda boʻlgan voqea

7-marta xaj amalini va 5maxal namozini ado etgan otaxonni yer qabul qilmabdi...😳


Oxirigacha koʻring 👇👇


Йигит: "Аёлим илмли бўлсин", дейди.
Қиз: "Халолим илмли бўлсин", дейди. Лекин хеч ким илм олай демайди...

"Дунё фоний" дейди, бирор нарсага эришолмай қолса, сиқилавериб юраги касал бўлади...

"Онамни яхши кўраман" дейди. Онаси иш буюрса "уфф" дан бошлаб, "уфф"да тугатади...

"Вақтим йўқ", дейди, 5 дақиқадан кейин қараса, бекорчилик билан "шайтонни" хурсанд қилаётган бўлади...

"Фалончини яхши кўраман" дейди, аммо қачон охирги маротаба хаққига дуо қилиб, холини сўраганини эслолмайди...

"Хотимам чиройли бўлсин" дейди, аммо тахоратсиз уйқуга кетади...

"Аллох ва Расулини яхши кўраман" дейди, аммо фарз ва суннатларга эътиборсиз яшайди...

Ўша дейдиган кимлар, биласизми? Мен, сиз ва атрофимиздагилар...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз смслашиб ўтирадиган бўлсангиз — бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушунча берасиз — бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз... Демак, сиз — қарамсиз!

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания — асримиз касаллиги —  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


ФАҚАТ ЭРКАКЛАР УҚИСИН

👨🏻‍⚕️Простатитни узингиз тузатинг! Проста-титни энг зур душмани топилди...

🙅🏻‍♂️ ҲЕЧ ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯ ВА КИМЁВИЙ ДОРИЛАРСИЗ, УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УСУЛИ!
БАТАФСИЛ👇
http://dive-life.uz/maximum
http://dive-life.uz/maximum

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги☝️ хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏


• Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у  чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;
• Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда;
• Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти;
• Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир;
• Агар  киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган;
• Агар  киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;
• Агар  киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Қандай ҳолларда инсоннинг асл юзи очилади?

1. Олди-сотди алоқаларида
2. Сафарда
3. Қаттиқ ҳис туйғуларга берилганда
4. Каттароқ мавқега эришганда
5. Синов ва мусибат пайтида
6. Бир инсон билан узоқ муддат алоқа қилганида
7. Ўзидан ҳолати пастроқ инсонлар билан алоқа қилганида (фаррош, мардикор ва ҳ.к.)
8. Унга эҳтиёж сезадиган инсонлар билан алоқа қилганида (оиласи)

Шайх Ёсир Ҳузаймий

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ_САВОЛ?😳

Кўпчиликни ўйлантириб қўйган антиқа савол!🤠
Бу саволни жавобини 12% инсон топа олаётган экан, ўйлаб кўрингчи сиз ҳам топа оласизми?🙄

Саволни диққат билан эшитинг!!!🤔

Қани ўйлаб кўрингчи гап нима ҳақида кетяпти?🤔

Бу сиз ўйлаган нарса эмас❌

Жавоби....


Болаларга бақириб нимага эришасиз?

1. Бола ўз ўрнини тополмайди.
2. Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
3. Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
4. Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Бир киши Имомдан сўради:
— Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
— Фарзандларингиз борми?
— Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
— Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман.

Хулоса: Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақа бақир-чақири уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға улашиш, энг озида уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган ҳаракатлар билан кўнглини кўтариб туринг.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


ҚАБРДА 1 КЕЧА...

Чекка қишлоқларнинг бирида бир бой яшарди.Унинг бойлиги шу қадар кўп эдики, минглаб қўй-қўзилар сон-саноқсиз туялари ва моллари бор эди.Лекин афсуски бефарзанд эди. Орадан йиллар ўтиб бой ўлим тўшагига ётиб қолди.У шунча бойлигини кимга қолдиришни билмас эди ва ўйлаб-ўйлаб бир қарорга келди.Бутун қишлоқ ахлини чақириб, кимки мен ўлганимдан сўнг қабрда мен билан бир кеча ётса, бойлигимни хаммасини ўша одамга мерос қолдираман деди бой. Бу гапдан сўнг қишлоқ одамлари орасида ғала-ғовур бошланди ва хеч ким бунга рози бўлмади.Эртаси кун бойни жони узилди.Ахири 1 камбағал чўпон бунга рози бўлди. Чўпон шу даражада камбағал эдики, 1 дона қари эшагидан бошқа хеч нарсаси йўқ эди. Бойни қабристонга олиб келишди ва чўпон билан бирга қабрга кўмишди. Одамлар тарқалди. Қабристон зим-зиё. Чўпон қўрқувдан донг қотиб қолди ва эрталабгача чидаса хамма бойлик уники бўлишини ўйлаб сабр қила бошлади. Бир пайт қабр бирдан ёришиб кетди ва чўпонга 2 ....👇

Давоми👇


Ижтимоий тармоқларга ёки телеграм профилга сурат қўйишга одатланиб қолган дўстлар! Оилангиз, фарзандларингиз, фаровон ҳаётингиз акс этган суратларни қўйишни бас қилинг! Ҳавас қилувчи кўзлардан кўра ҳасадчи кўзлар кўплигини, қойил қолувчи кўзлардан кўра яхши кунингни кўра олмайдиганлар кўплигини унутманг!

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам кўз теккан. У зот бизларни кўз тегишидан огоҳлантирганлар. Мабодо кўз тегишидан қўрқмасангиз ҳам, бошқаларнинг ҳис туйғуларини ҳисобга олинг, илтимос!

Кўрдик! Сен бошқалар эга бўлмаган нарсага эга экансан. Каттакон, чиройли ҳовлинг бор экан, бошқаларда бундай уй йўқ экан. Оиланг билан тинч тотув экансан, бошқаларда фақат уруш-жанжал экан! Буларни ҳаммага кўз-кўз қилаверма!

Фарзандларинг бор экан, бошқалар тирноққа зор. Анвойи таомлар еб суратга тушибсан, кимлардир бир бурда нонга зор. Яхшиси, Аллоҳга ҳамд айт, неъматларига шукр қилиб, ўзингниям, оилангниям ёмон кўздан асра!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓

Показано 20 последних публикаций.