Termiziylar | Namoz vaqtlari Termiz Термизийлар | Намоз вақтлари Термиз


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим)
Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#саждаи_саҳв_масалалари
ИМОМ ЖАҲРИЙ НАМОЗДА ОҲИСТА ВА ОҲИСТА НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ЎҚИСА

Агар имом жаҳрий намозда унутиб оҳиста қироат қилса ёки махфий намозда баланд овоз билан қироат қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Башартики, у кичик уч оят ёки битта узун оят ўқиса саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар бир кичик оят ёки бир узун оятнинг бир-икки калимасини ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 498-б;)

ЁЛҒИЗ ЎҚИГУВЧИ ЖАҲРИЙ НАМОЗДА ОҲИСТА ҚИРОАТ ҚИЛСА

Мунфарид, яъни ёлғиз намоз ўқигувчи жаҳрий намозда оҳиста ёки махфий намозда баланд овоз билан қироат қилса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИГАЧ БИР МУДДАТ СУКУТ ҚИЛСА

Агар бир киши Фотиҳа сурасини ўқигандан сўнг бир рукн, яъни уч тасбеҳ миқдорида сукут сақласа ва ундан сўнг зам сура ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Таҳтовий», 250-б.)

ИККАЛА РАКЪАТДА ҲАМ БИР ХИЛ СУРА ЎҚИШ
Агар бир киши иккала ракъатда ҳам бир хил сурани икки бора ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Албатта, бундай қилиш макруҳдир. («Кабирий», 342-б.)

| Mehrob.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


Суфёни Саврийдан қарзи бор одам ҳақида: "У гўшт еса бўладими?",  дея сўрашди.
У зот: "йўқ", дедилар.

"Ҳилятул авлиё" асаридан.

▫️ Изоҳ: Нима учун қарз оляпсиз?
Уламоларимиз инсоннинг эҳтиёжларини уч қисмга бўлишган:
1. Зарурий эҳтиёжлар.
2. Оддий эҳтиёжлар.
3. Зеб-зийнат эҳтиёжлари.

Бугунги кунда олинаётган, кейин қайтариб берилмаётган қарзлар одатда инсоннинг аслий эҳтиёжларидан ташқари бўлган зеб-зийнатлар учун олиняпти. Бундай мақсадда қарз олиш ман қилинган. Фақат қарзлар ҳисобига яшайдиган оила ҳеч қачон фаровон бўлмайди.


| Arabic.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


#Ғафлатда_қолманг
Эртага:
2025-йил 21-апрель, душанба
Ҳижрий: 1446-йил 23-шаввол

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Йечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг!

Далил: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки рамазон рўзасига шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”.

Имом Муслим ривояти.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалари рўза тутар экан?! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади иншаАллоҳ!

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
21.04.2025 (Термиз вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 04:12
Ифторлик бошланиши: 19:25

(Суннатга мувофиқ шом намози азонини эшитибоқ, кечиктирмай оғиз очиб кейин шом намозини ўқиб, сўнг ифторлик қилиш керак. Валлоҳу аълам.)

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар ниятини, тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак).

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

t.me/Termiziylar | Саловат айтинг!


БИР ҲАФТАЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ⏳

ЖУМА МУБОРАК
🌙

Бомдод 05:00
Пешин 13:00
Аср 17:35
Шом 19:25
Хуфтон 20:55
20-шаввол | 1446-Ҳижрий йил
18-апрель | 2025-йил


"...Намозни тўкис адо этинглар. Албатта Намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" [Нисо:103]
T.me/TERMIZIYLAR


ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!


🌆Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, ҳолос.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Пайғамбаримизга 10 бор саловот айтинг! Илтимос бир дақиқа вақтингизни аяманг!

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина  Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

▪️Ин шаа Аллоҳ айни дамда Аллоҳ сизга юз бор саловот айтди. Юзта қилган хатонгиз гуноҳингиз ўчирилди.

▪️Жума куни саловот айтишни фазилати ҳақида кўпчилигимиз биламиз аммо жума куни айтишликдан Шайтон инсонни унуттириб қўяди. Шуни барча яқинларингизга жўнатиб эслатинг. Сизни сабабингиздан улар ҳам саловот айтиб фазилатларни қўлга киритишсин. Вақтингиз учун эринманг. Яқинларингиз ўқиганда уларга бериладиган савобдан камаймасдан сизга ҳам келиб туради. Ўнта яқинингизга жўнатсангиз Аллоҳдан мингта саловот ва мингта хатонгиз кечирилишлигини қўлга киритасиз ИншаАллоҳ.

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

t.me/Termiziylar | Саловат айтинг!


БИР ҲАФТАЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ⏳

ЖУМА МУБОРАК
🌙

Бомдод 05:10
Пешин 13:00
Аср 17:25
Шом 19:15
Хуфтон 20:45
13-шаввол | 1446-Ҳижрий йил
11-апрель | 2025-йил


"...Намозни тўкис адо этинглар. Албатта Намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" [Нисо:103]
T.me/TERMIZIYLAR


#саждаи_саҳв_масалалари
УЧ ОЯТДАН СЎНГ ХАТО ҚИЛСА
Агар имом Фотиҳа сурасидан сўнг уч оят ёки бир узун оят ўқиса, ундан сўнг қаердадир хато ўқиса, агар у хатолик намозни фосид қиладиган даражада бўлса, унга луқма бериш зарурийдир. Акс ҳолда намоз фосид бўлади. Агар ушбу хатолик намозни фосид қилмайдиган даражада бўлса ҳам луқма бериш жоиздир. Саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Кабирий», 417-6.)

Танбеҳ: Баъзи одамлар имом уч оятдан сўнг қироатда қандай хато қилса ҳам унга луқма бермаслик лозим, деб ўйлайдилар. Баъзилар эса уч оятдан сўнг имом хато қилса, ҳеч қандай зиёни йўқ, намоз дуруст бўлаверади, деб ҳисоблайдилар. Бу иккала гап ҳам хатодир. Албатта, уч оятдан сўнг муқтадий луқма беришга шошилмаслиги, имом ҳам луқмага ўрин қолдирмасдан рукуъга кетмоқлиги лозимдир.

ФАҚАТ ИККИ КИЧИК ОЯТ ЎҚИСА
Агар бир киши Фотиҳа сурасидан кейин фақат икки кичик оят ўқиса ва унутиб рукуъга кетса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар қасддан рукуъга кетса, намозни қайта ўқиши зарур бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 308-б.)

ФАРЗНИНГ УЧИНЧИ ЁКИ ТЎРТИНЧИ РАКЪАТИДА ФОТИҲАДАН СЎНГ ЗАМ СУРА ҲАМ ЎҚИШ
Агар фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасидан сунг унутиб ёки қасддан бирор сура ўқилса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 308-6; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.)

ФАРЗНИНГ УЧИНЧИ ЁКИ ТЎРТИНЧИ РАКЪАТИДА ФОТИҲА ЎҚИМАСЛИК
Агар фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сураси ўқилмаса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 498-6; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.)

| Mehrob.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАНЛАР ҲАҚИДА

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида “Қуррат ул-ъуюн” китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади:“Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

○ Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:
1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди.
2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади.
3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди).
4. Дуолари қабул бўлмайди.
5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди.

○ Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:
1. Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади.
2. Очлик изтиробида ўлади.
3. Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради.

○ Қабрда чекадиган мусибатлари:
1. Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади.
2. Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди.
3. Аллоҳ таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб, абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.

○ Қиёматда бошига келадиган мусибатлари:
1. Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди.
2. Аллоҳ таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади.
3. Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.
Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?”, деган эканлар.

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ БИР ОЯТНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЎҚИШ
Агар имом бир оятни қайта-қайта такрор қилса ва бу такрорлашда бир рукн миқдоричалик вақт кетса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Худди шундай, агар муқтадий (иқтидо қилувчи) имомга қайта-қайта луқма берса ва унда бир рукн миқдорида кечиктириш бўлса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Луқма берувчининг намози фосид ҳам бўлмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 418-б.)

ФОТИҲА ЁКИ ЗАМ СУРАДАН БИРИНИ ЎҚИШ
Агар киши Фотиҳа ва зам сура – ҳар иккаласини ўқиш вожиб бўлган ўринларда фақат Фотиҳа сурасини ўқиб ёки фақат зам сурани ўқиб, рукуъга кетса, иккала суратда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 424-б.)

ФОТИҲА ЁКИ ЗАМ СУРАНИ ЎҚИМАЙ РУКУЪГА КЕТИШ

Бир киши санони ўқиб, сўнг янглишиб рукуъга кетди. Фотиҳа сурасини ҳам, зам сурани ҳам ўқимади. Қироат қолиб кетгани кейин ёдига тушди. Бу одам рукуъдан қайтиб, қироат қилади. Сўнг иккинчи маротаба рукуъ қилади. Охирида саждаи саҳв қилиши ҳам вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

| Mehrob.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


Фарз намозларидан кейинги дуо ва зикрлар

▫️Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ.

▫️Аллоҳумма антас салам, ва минкас салаам, табарокта я зал жалаали вал икром!

▫️Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳ. Ва лаа наъбуду иллаа иййааҳ. Лаҳун неъмату ва лаҳул фазл. Ва лаҳу санааул ҳасан. Лаа илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд-дийн. Ва лав кариҳал кафируун.

▫️ Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, валлоҳу акбар. (33 мартадан).

▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (1 марта)

▫️ Ихлос сураси, Фалақ сураси, Нас сураси. (Ҳар бир намоздан сўнг 1 мартадан. Шом ва бомдоддан сўнг 3 маротабадан ўқилади).

▫️ Оятал курсий ўқилади: “Аллоҳу лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййюл қоййум..”, (Бақара сураси, 255-оят)

▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйий ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (Бомдод ва шом намозидан сўнг 10 маротаба ўқилади). 

▫️Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан. (Бомдод намозида, салом бергандан кейин)

| Arabic.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


🌧ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ!🌧

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз осмондан барокатли сув (ёмғир) ёғдирдик …” Қоф сураси, 9-оят.

Ёмғир Аллоҳ таолонинг фазли-раҳмати бўлгани учун ёмғир ёғаётган пайтда қилинган дуонинг ижобат бўлиши умид қилинади. Шундай экан, ёмғир томчилаб турган пайтда ўзимиз учун муҳим бўлган нарсаларни Аллоҳ таолодан сўраб олишимиз мақсадга мувофиқдир:

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарса рад қилинмайди; Азон пайтида ҳамда ёмғир ёғиб турган пайтда қилинган дуо (рад қилинмайди), дедилар”.
Имом Ҳоким ва Тобароний раҳматуллоҳи алайҳлар ривоят қилишган. Саҳиҳ.

* Айни пайтда ана шундай катта имкониятлар қаршисида турибмиз!

Қудратуллоҳ Сидиқметов

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Калимаи раддил куфр
(Куфрни рад этиш калимаси)

| Шайх Алижон қори

Ўқилиши: Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака антал ъалламул ғуйуб.

Маъноси: "Ё Аллоҳ, Сендан ўзим билганим ҳолда бирор нарсани Сенга шерик қилиб қўйишимдан асрашингни сўрайман. Билмаган ҳолимда Сенга ширк келтириб қўйсам кечиришингни сўрайман. Албатта, Сен барча яширин нарсаларни Билгувчисан".

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


#Исломдан_савол_жавоб

КАЛИМАИ РАДДИЛ КУФР ҲАҚИДА

Савол:

Ассалому алайкум! Яқинда масжиддаги имом жума марузасида “Кимда ким калимаи раддул куфрни ҳар куни юз мартадан ўқиса унга ўнта қулни озод қилганлик савоби берилади” дедилар ва шу ҳақида хадис келтирдилар. Шу гап ростми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадис “Ал-Адаб Ал-Муфрад” китобида келган.

عَنْ لَيْثٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الْبَصْرَةِ قَالَ: سَمِعْتُ مَعْقِلَ بْنَ يَسَارٍ يَقُولُ: انْطَلَقْتُ مَعَ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِي اللهُ عَنْهُ إِلَى النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «يَا أَبَا بَكْرٍ، لَلشِّرْكُ فِيكُمْ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلِ». فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: وَهَلِ الشِّرْكُ إِلَّا مَنْ جَعَلَ مَعَ اللهِ إِلَهًا آخَرَ؟ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَلشِّرْكُ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلِ، أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى شَيْءٍ إِذَا قُلْتَهُ ذَهَبَ عَنْكَ قَلِيلُهُ وَكَثِيرُهُ؟» قَالَ: «قُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ وَأَنَا أَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ

Лайсдан ривоят қилинади:
«Басра аҳлидан бир киши менга шундай деб хабар берди: «Маъқил ибн Ясорнинг шундай деганини эшитдим:
«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Шунда у зот:
«Эй Абу Бакр! Ширк ичингизда чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийдир», дедилар.
Абу Бакр:
«Ширк Аллоҳга бошқа илоҳни шерик қилиш эмасми?» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, ширк чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир. Мен сенга ширкнинг кўпини ҳам, озини ҳам кетказадиган нарсани ўргатиб қўяйми? Айт: «Аллоҳим! Мен Сендан билиб туриб ширк келтиришдан паноҳ сўрайман ва билмай қилиб қўйганимга истиғфор айтаман», дедилар».
Шарҳ:
Ушбу дуо билан банда ширкнинг кўпидан ҳам, озидан ҳам халос бўлар экан. Билиб туриб ширк келтиришдан паноҳ сўраймиз, билмай ширк келтирган бўлсак, мағфират сўраймиз.
Уламоларимиз бошқа ривоятларда бу дуони кунига уч марта ўқиб туриш кераклиги айтилганини таъкидлайдилар.
Ширкнинг чумоли ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлиши риёкорлик, одамлар эшитсин, дейиш ва ўзидан фахрланиш орқали бўлади. Киши ўзини яхши билмагунича, бу разилатлар ундан кетмайди.
Банда ўзини биладиган бўлса, мақтовларнинг барчаси Аллоҳ таолога хос эканини тушуниб етади. Ундай банда ўзига берилган фазл, жамол, камол ва мол Аллоҳ таолонинг унга бериб қўйган омонати эканини англаган бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
| Savollar.Islom.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ЎРНИГА ЗАМ СУРАНИ БОШЛАБ ЮБОРИШ
Агар киши биринчи ёки иккинчи ракъатда Фотиҳа сурасидан олдин зам сурани бошлаб юборса, ёдига тушиши билан зам сурани келган жойида тўхтатиб, аввал Фотиҳани, сўнг зам сурани ўқиб, намознинг охирида саждаи саҳв қилмоғи лозим бўлади. Худди шундай, агар Фотиҳадан илгари зам сурани мукаммал ўқиган бўлса ва буни, яъни Фотиҳани қолдириб кетганини зам сурани ўқиб бўлганидан сунг ёки рукуъда турганида ёхуд рукуъдан қайтганида билиб қолса, Фотиҳа ва зам сурани бошқатдан ўқиб, такроран рукуъни ҳам бажариб, намоз охирида саждаи саҳв қилмоғи вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», -ж, 65-б.)

ФОТИҲАДАН СЎНГ ЎҚИШНИ ИРОДА ҚИЛГАН СУРАНИНГ ЎРНИГА БОШҚАСИНИ ЎҚИШ
Киши Фотиҳадан сўнг бирор сурани ўқишни мўлжалласа, бироқ адашиб бошқасини ўқиб юборса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИДАН СЎНГ ТАШАҲҲУД ЎҚИШ
Агар киши биринчи ракъатда Фотиҳа сурасидан сўнг ташаҳҳудни (аттаҳиётни) ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар ташаҳҳудни Фотиҳа сурасидан олдин ўқиган бўлса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 66-б.)

| Mehrob.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


Ризқ сабабларидан

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
Қиёми лайл - тунда ибодатда қоим бўлиш;
– Саҳар чоғларида кўп истиғфор айтиш;
Садақа беришга аҳд қилиш ва давомли бериш;
– Куннинг аввали ва охирида зикрларни ўқиш", деди.

"Задул маъод" асаридан.

| Arabic.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


Ҳотим Зоҳид: “Биродарингда бирон айбни кўриб ундан буни яширсанг, унга хиёнат қилибсан. Агар уни бошқага айтсанг, уни ғийбат қилибсан. Агар у айбни унда юзага чиқарсанг, у ҳолда уни қўрқитиб юборасан”, деди.
Бир киши сўради: “Унда нима қилиш керак?”.  “Унга бироз ишора қиласанда, ортга ўгириласан, бошқа гаплар каби бир четга ташлаб қўясан”, деди.

| Arabic.uz

"Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат берур"[51:55]
https://t.me/Termiziylar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Исломий_сериал🌙

🎞 "ОЛАМГА НУР СОЧГАН ОЙ" ОХИРГИ қисм HD

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида ҳаққоний ҳикоя қилувчи ўткир сюжетли тарихий, исломий сериал.

Яқинларингизга улашинг↓
https://t.me/Termiziylar

Показано 20 последних публикаций.