ЁШ ОИЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ЗИДДИЯТЛАРДАН БИРИЯқиндагина оила қурган йигитларимиз баъзан оиласидаги тушунмовчиликлардан шикоят қилади.
Сабабини сўрасак, узоқ вақтдан бери таниган ва ҳозирда турмуш ўртоғИ бўлган инсон билан чиқиша олмаётганини сабаб қилиб кўрсатади.
Келинг, бугун шу ҳақида ҳам бироз таҳлил қилсак.
Тўйдан олдинги муносабатларнинг ҳар қандай турини Ислом дини таъқиқлайди. Чунки улар бир-бириларига номаҳрам ҳисобланадилар.
Оиланинг дарз кетиши ҳам айнан номаҳрамларнинг ишқий муносабатларидан бошланади.
*
Икки ёш бир-бири билан танишади. Учрашиб юрадилар. Учрашувда йигит қизнинг кўнглини олиш учун унга турли ҳадялар беради, сўлим таомгоҳларда овқатланадилар…
Телефондаги суҳбатларда ҳам бир-бириларига меҳрибон бўладилар. Тўйдан сўнг энг бахтли оила бўлишларига бир-бириларини ишонтирадилар, ваъдалар берадилар ва ҳоказо.
*
Тўй ҳам ўтди. Йигит энди бир оиланинг боши. Унда ғойибдан эркаклик орияти ҳам уйғонди. Қуруқ ваъдалар билан қорин тўймаслиги, уй-жой ва коммунал тўловларини ота-онасининг бўйнига ташлаб қўя олмаслигини тушуниб етади. Тўй учун олинган қарзларни ҳам қайтариш керак.
Йигит энди ишлайди. Уйга кечқурун келади, чарчайди. Маоши ҳам ойма-ой етади, тежаши керак.
Бу орада келин орзу қилган манзара бутунлай аксини топади. Тўйдан олдин эри қайлардадир сайр қилдиришни, нималарнидир совға қилишини айтганди. Уйларида ҳамма шароитлар борлигини, беками-кўст умргузаронлик қилишини айтганди. Сайрдан ҳам, шароитдан ҳам асар йўқ. Идишларни совуқ сувда ювади. Эридан бир-нечта косметикаларга пул сўраган, аммо ҳалигача пул олмади. Олдинлари бундай эмасди…
Энди келиннинг феълида айрим ўзгаришлар кузатила бошлайди. Эрини аввалдан танигани боис феълини ҳам билади. Ўз норозилигини намоён қила бошлайди.
Бора-бора ўзаро тушунмовчиликлар келиб чиқади.
Уруш-жанжал…
Танловда адашиш қабилидаги ўй-ҳаёллар…
*
Исломий оилаларда ажримлар кам. Йўқ эмас, кам!
Чунки диний таълим-тарбия кўрган ота-оналар фарзандининг кўнглига қараб эмас, номзоднинг диний илми, ахлоқига қараб фарзандини оила қуришида кўмаклашади.
Янги келин ҳам жуфтини феълини ўрганиш учун гапини ўйлаб гапиради.
Янги куёв ҳам жуфти феълини ўрганиш учун ўзини асл эркаклардай тутади.
➪ Каналимизга уланинг👇
@Ummati_Muhammadi1 ﷺ