31-IDUM RASMIY


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Jizzax viloyati Paxtakor tumani 31-sonli IDUM

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
2022/2023 ўқув йилидан мактаб битирувчилари шаҳодатномалари электрон шаклда берилади

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди.

👉 https://kun.uz/86964449

Kun.uz расмий канали


Aдабиётшунос олим, профессор Озод Шарафиддинов тилга олган ХХ аср ўзбек адабиётидаги энг яхши 10 асар:

1.
Абдулла Қодирий. "Ўткан кунлар" (роман);
2. Чўлпон. "Кеча ва кундуз" (роман);
3. Абдулла Қаҳҳор. "Сароб" (роман);
4. Ойбек. "Навоий" (роман);
5. Одил Ёқубов. "Улуғбек хазинаси" (роман);
6. Пиримқул Қодиров. "Юлдузли тунлар" (роман);
7. Тоғай Мурод. "Отамдан қолган далалар" (роман);
8. Ўткир Ҳошимов. "Дунёнинг ишлари" (қисса);
9. Абдулла Орипов шеърлари;
10. Эркин Воҳидов шеърлари.

@adolat_kuychisi


Репост из: Xidirova Nazira
БИЛАСИЗМИ???


Ўзбекистон шахарлари майдони

1.Тошкент 357,8 кв км

2.Самарқанд 123 кв км

3.Бухоро 143 кв км

4.Жиззах 100 кв км

5.Гулистон 64 кв км

6.Ургенч 38 кв км

7.Нукус 200 кв км

8.Фарғона 95,6 кв км

9.Андижон 120 кв км

10.Наманган 154 кв км

11.Қарши 42 кв км

12.Термиз 36 кв км

13.Навои 35 кв ем


Профессор Қ.Баҳромов


Репост из: Xidirova Nazira
БИЛАСИЗМИ???

ЭНГ УЗУН СУВ КАНАЛЛАРИ


1.БУЮК(Хитой) 1752 км

2.Галтен де Коста (Мексика ) 1600 км
3,Коракум(Туркманистон) 1455 км
4.Шим.Лаврентия(АКШ)
600 км
5.Эри (АКШ) 584 км
6.Ставрополь(Россия) 480 км
7.Шим.Крим(Украина) 402 км
8.Лонгидок(Франция) 340 км
9.Марк.Германия 325 ки
10Беломор(Россия) 227 км


Маьлумотни профессор
К.Бахромов тайерлади.


Репост из: Kamronbek
Ассалому алайкум. Бугун 30-35 йил ичида болаларга берилган тарбия қандай натижалар берганлигини кўриб турибмиз.
Мен умуман ўқитувчини айбламайман. Нимага илгариги замонларда ўқитувчи шогирдини ёки устоз ўқувчисини дўппослаган ҳолати ҳақида маълумотлар тарихий асарларда учрамайди? Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” асари коммунист-большевикларнинг буюртмаси асосида тўқиб ёзилган уйдирма асар.
Чунки, бундай бўлмаган. Битта синф ёки гуруҳда 5 тадан 15 тагача ўқувчи бўлган холос. Шунингдек, ҳамма болани мактабга қамаб, ўқийсан, деб мажбурланмаган. Иқтидори борларини ўқитилган, қолганлари ҳунар эгаллаган.
Бугунчи, 30-35 тагача болани хонага қамаб, 40 минут ичида фан мавзусини боланинг “миясига қуясан”, деб ўқитувчини мажбурлаяпмиз. Янги институтлар очавермасдан, янги мактаблар очиш керак, улар сонини кўпайтириш керак. Битта синфда бола сонининг 15 тадан ортиб кетиши, бу оммавий саводсизлик, дегани.
Илгари болалар ота-боболар тарбиясини олган бўлса, бугун “интернет тарбияси”ни оляпти. Аксар оталар Россия, Қозоғистон, Корея ва бошқа жойларда рўзғор ташвиши билан юрибди. Хорижда топган пули (инвестициясиси)ни боласининг таълими учун эмас, тўйлар, машиналар, участкалар учун сарфлаяпти.
Ўзи 2-3 та боласини эплаб тарбиялай олмайди-ю, яна 30 та болани эплаб бошқармаяпти, деб ўқитувчидан шикоят қиладими?
Ўқитувчи шу касб учун шартнома асосида давлатга пул тўлаб, 4-6 йил олийгоҳда ўқиди. Унинг ҳам оиласи бор. Бошқа ишга кета олмайди. Унақа маош берадиган ишнинг ўзи йўқ.
Бизга мазкур видеода ўқитувчи болани дўппослаётганлигини кўрсатишди. Аммо, хонага киргунга қадар ўқувчи залда нима гапларни гапирган ва қандай хатти-ҳаракатларни амалга оширган эди, кўрсатилмади. Хулоса учун шошилмайлик.
Яқинда бир мактабда институтни “Имтиёзли” дипломга битирган инглиз тили ўқитувчисини устидан синфдаги 5-6 та бола масҳара қилиб, дарс ўтишга қўйишмади. Ваҳоланки, у ўша мактабга 2 марта америкалик мутахассисларни олиб келиб, “мастер класс” ўтиб берган, тадбирлар ўтказган, ҳар бир дарс учун турли кўргазмали қуролларни сотиб оладиган иқтидорли ўқитувчи эди. Дарсда безори ўқувчилар оёғини туфлиси билан олдиндаги парта устига чиқариб олиб, писта чақиб ўтирган, нон еб, баклашкада минерал сувлар ичиб, қулоғига қулоқчинни ўрнатиб олиб, ҳоҳолаб кулишиб ўтираверган. Устига устак ўқитувчи хомиладор бўлгани учун, улар еяётган овқатларнинг ҳиди унга салбий таъсир қилиб, кўнглини айнита бошлаган. Шунда ўқитувчи болалардан тартибга риоя қилишни талаб қилган. Аммо улар баттар авжига чиқиб, ўчакишган. Шунда, бирини телефонини олиб қўймоқчи бўлганида, 8 синф ўқувчиси-ўғил бола, уни юзига мушт билан тушириб, кўзойнагини синдириб юборган. Яхшиям кўзойнак синиқлари ўқитувчининг кўзига кириб кетмаган. Шунда ўқитувчи: “Ҳе, ифлос”, деган.
Эртасига ўқувчининг ота онаси чақиртирилган. Аммо, дадаси Кореяда 5-6 йилдан бери ишлаётгани, 1-2 йилда бир маротаба келиб, яна қайтиб кетаётганлиги сабабли, онаси келган. Онаси ўқитувчини “боламни ҳақорат қилди”, деб судга бераман, деб ғавғо кўтарган.
Шу ўринда кимда ким мени гапимга эътироз билдирса, четдан туриб маҳмадоначилик қилмасин. Мард бўлса, ўша синфда, ўша мактабда, ўша муҳитда ўзи дарс бериш учун бориб ишга жойлашсин.
5-10 кунга эмас, балки, бир умрга ишлашга борсин. Болани урмасдан, сўкмасдан, одоб-ахлоқ номаларидан чиқмасдан, “маданиятли ва маълумотли” зиёлига хос бўлиб ўша безори болаларни тарбиялаб кўрсин.
Агар шу муҳитда бир умрга ишлаб, болаларни урмасдан, сўкмасдан дарс бериш мумкинлигини исботлай олса, ана ўшанда мен унга тан бераман.
Аммо ундай қила олмайди, гапирган одам аввал пичоқни ўзига уриб, ўша ўқитувчининг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин.
Ҳадиси шарифда “Қиёматга яқин болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашиб кетади”, дейилган. Бу аксиома эканлигига иймон келтириб турибмиз холос. Туну-кун телевизор тагида сериал кўришдан бўшамайдиган, кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, бўш вақтини бошқалар қадамини ўлчаш билан ўтказадиган оналар тарбиялаган болаларни ўқитиш муаллим учун жазо холос.



Ушбу постни улашишда кўмаклашинг, ҳурматли ҳaмкacблар.


Репост из: Xushnudbek.uz
Мактабларда эртадан кузги таътил бошланади

Эртага, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни бўлади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрь, пайшанба кундан бошланади.


👉
@xushnudbek 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбек тили ҳақида...
(Такрорий пост).

@magistrlarofficial
@magistratura_qabul2020


Мирзолар – Мишага айланган йиллар,
Сувонлар – Сашага айланган йиллар,
Алишер – Аликка, Камол – Коляга,
Муаттар – Машага айланган йиллар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман.

Гулчеҳра исмини "Гуля "деганлар,
Зулхумор, Зумрадни "Зуля" деганлар,
Ростмана номини айтсанг ортингдан,
"Маданиятсиз бўлмай, ўл-е", деганлар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман.

"Боря" ёзганлардан Бобур хафадир,
"Толя" ёзганлардан Темур хафадир,
"Федя "ёзганлардан Фарҳод кўнгли ғаш,
Қолганидан яна кимдир хафадир,
Мен сиздан ўкиниб яшайман...

©Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов.

@magistrlarofficial
@magistratura_qabul2020


Репост из: Неизвестно
#Расман
⚡️Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган ) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

👇🏻👇🏻

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: FARZAND TARBIYASI
Болалар ҳақида қизиқарли фактлар.

1. Дунёда энг оғир туғилган чақалоқ 10,5 кг ни ташкил қилган.

2. Кореяда фарзанд онасининг қорнида бўлган даврда бўлган пайти ҳам дунё ёшига қўшиб ҳисобланар экан.

3. Ўз тансоқчиларига эга бўлган болалар учун ягона боғча Руминияда жойлашган.

4. Мотсарт мусиқа басталай бошлаганда у атига 3 ёшда бўлган экан.

5. Рим папасининг энг навқирони ва энг ёши атига 11 ёшда бўлган.

6. Болалар бошқа шифокорлардан кўра, тиш шифокорларга боришга қўрқишар экан.

7. Хитой Республикасида бир оилага бир фарзанд тизими ташкил қилинган яъни бир оила бир марта ёки бир нафар фарзанд кўриши мумкин.

@Farzand_tarbiyasida


Репост из: Masofatalim™
Bir talabaning bir oylik xarajati qanchaga tushadi?

➖ Kontrakt

Eng arzon va stipendiyasiz kontrakt miqdori 6,4 mln so‘m. Eng qimmati to‘g‘risida indamay qo‘yaqolaylik. Chunki O‘zbekistonda ham qator xorijiy va xususiy oliy o‘quv yurtlari ochilyapti hamda ulardagi kontrakt to‘lovi 40-50 mln so‘mgacha yetishi mumkin. Biz davlat tasarrufida bo‘lgan yuqori chegara – 11-12 mln so‘mga to‘xtalamiz. Shu tarzda o‘rta statistik kontraktni yiliga 8 mln so‘m deb belgilasak bo‘ladi. Bu esa oyiga o‘rtacha 670 ming so‘m degani.

➖ Ijara

Bu xarajat ham keskin farqlanuvchan. Ya’ni talaba o‘rtacha 200 ming to‘lab yotoqxonada yashashi yoki o‘ziga alohida kvartira olishi mumkin. Shuningdek, viloyatlar, Toshkent va turli shaharlardagi narxlar ham ancha farqlanadi. Aksariyat talabalar 4 kishi bo‘lib o‘rtacha narxi 200 dollar bo‘lgan kvartiralarni ijaraga olishadi. Bu bir kishiga 50 dollar, yoki oyiga 550 ming so‘m degani. Ta’kidlash shart: bu o‘rta statistik raqam!

➖ Yegulik

Umumiy sherikchilik tamoyilidan kelib chiqib hisob-kitob qilamiz. Ya’ni 4 kishilik, yana hammasi yosh, yaxshi yeydigan ro‘zg‘orga bir haftalik bozorlik kamida 400-500 ming so‘m bo‘lishi lozim. Bundan tashqari oyiga o‘rtacha 25 kun ko‘chada qilinadigan tushlik bor. Hozir talabalar uchun ishlaydigan ijtimoiy oshxonalar deyarli qolmadi va hamma bozor iqtisodiyotiga yuzlanmoqda. Bitta tushlik esa kamida 15-20 ming. Shu tarzda bir talaba yegulik uchun kamida (!) 700 ming-1 mln so‘m sarflab qo‘yadi.

➖ Transport

Oyiga 25-26 kun qatnovning 20 kunini jamoat transportiga, qolganini taksiga ajratamiz. 20 kun o‘rtacha 3 ming, bu 60 ming. 5 kun o‘rtacha 12 ming – buyam 60 ming so‘m. Har ikkisiga 120 ming so‘m. Albatta, talabalar uchun chiqarilgan “proyezdnoy”lar olish mumkin. Lekin ular hamma joyda amal qilmaydi. Qolaversa, talaba faqat o‘qishga borib kelish bilan cheklanib qolmaydi. Demak, 120 ming so‘m haqiqatga yaqin.

➖ Kiyinish

Ancha nozik masala. Yigitlarda va qizlarda, moda ortidan quvuvchilarda va bunga qiziqmaydiganlarda, boyning bolasida va imkoniyati cheklanganlarda keskin farqlanadi. Lekin biz o‘rtasini olishga kelishganmiz. Buni yillik 1,8 mln deb olaylik, oylikka bo‘lganda esa 150 ming deb yaxlitlaymiz. Bahsli, albatta, lekin muntazam va qoldirib bo‘lmaydigan xarajatlar qatorida bo‘lmagani uchun aniq mezon yo‘q.

➖ Kommunikatsiya

Talabani och qoldirsang qoldir, lekin internetini uzib qo‘yma! Gadjetlar xaridini oylarga bo‘lish, oylik aloqa va internet uchun bemalol 150 ming ajrataverish mumkin, ishonavering.

➖ Madaniy hordiq

Talabalik — oltin davr. Ko‘ngilochar dasturlar esa xarajatsiz bitmaydi. Albatta, bu ham bahsli, muntazam bo‘lmagan va har kim uchun har xil xarajat. Lekin oyiga 100 mingsiz bitmaydi.

Xo‘sh, yakunda qanday manzaraga duch kelamiz:

670.000+550.000+850.000+120.000+150.000+150.00+100.000=2.590.000, ya’ni taqriban 2,6 mln so‘m*!

Narxlar statistik tadqiqotlarga emas, hayotiy kuzatuvlar va so‘rovlarga asosan shakllantirilgan. Umuman, bu borada biror rasmiy tadqiqot olib borilgani ma’lum emas. Bu yerda minimal xarajatlar va O‘zbekistondagi eng ko‘p talaba duch keladigan xarajatlar hisoblangan. Aslida, raqamlar bundan kattaroq bo‘lishi mumkinligiga ham hech shubha yo‘q. Manba.

Kanalga ulanish:
➡️ @masofatalim


Репост из: School English Teachers
Finlarda birinchi sinf

Natalya Kireyeva ismli ayol yozmoqda:

Finlandiyaga ko'chib o'tgach o'g'limni birinchi sinfga olib bordim. Rus an'analariga muvofiq o'g'limni tayyorladim, xar xolda birinchi sinf.

Maktab oldida 14 avgust kuni soat 9:00 da yig'ilish kerak. Dastlabki shok xolatim, o'quvchilar xuddiki uyda nima kiyishsa, o'sha kiyimda kelishgan. Kostyum shim, galstuk taqib, gulchambar ko'tarib olgan o'g'lim hammaning ko'z o'ngida taklif qilingan san'atkorga o'xshab qoldi.

O'qituvchini gul bilan bizdan boshqa xech kim tabriklamadi. SHarlar, kuy-qo'shiqlar umuman yo'q. Maktab direktori chiqib kim qaysi sinfga borishini aytdi va shu bilan bizning birinchi sentabr nixoyasiga yetdi.

Barcha chet elliklar: xindlar, yaxudiylar, ruslar, ukrainlar va boshqalar bir sinfda o'qishadi. Darsni fin o'qituvchi va uch nafar tarjimon olib boradi.

Ikkinchi shok: ota-onalardan maktabga tayyorgarlik uchun xech narsa talab etilmaydi. Maktab popkasidan tortib kepkagacha maktab ta'minlaydi. “Sizning farzandingiz juda ajoyib, biz u bilan til topishib ketishimizga ishonchim komil” xamma o'qituvchining tilida shu gap.

O'qituvchilarning yagona so'rovi farzandingiz bilan yetarlicha vaqt o'tkazayapsizmi? Agar javob yo'q bo'lsa, sizni maktab psixologi bilan uchrashuvga taklif qilishadi.

Uchinchi shok: xamma o'zi nima yeyishini maktab sayti orqali bir kun oldin xabar beradi, musulmonlar cho'chqa go'shti yemasligi mumkin, ba'zi bolalarga yog'li ovqat mumkin emas. Barchasini siz o'zingiz oldindan buyurtma berasiz.

Forma degan narsa umuman yo'q, kim qanday xoxlasa, shunday kiyim kiyadi. Partada o'tirish umuman majburiy emas, bola xoxlasa, gilamda o'tirib xam dars o'tishi mumkin. Asosiysi bolaga qulay bo'lsa, bo'ldi.

Onasini emsin, bularning xammasi qancha turadi, bunga pulim yetadimi degan savol miyamdan chiqmay qoldi?

To'rtinchi shok: xammasi tekin, 0 dollar 0 syent. Eshityapsanmi, Karl, g'irt tekin.

Nega bunday? degan savol bilan o'g'limning o'qituvchisiga murojaat qildim.

Uning javobi beshinchi shok bo'ldi. Axir siz soliqlarni to'layapsiz-ku, bizda maktablar mana shu soliqlar xisobiga sizning farzandlaringizni o'qitadi.

Men o'zimning chirib ketgan kommunistik sovetcha g'oyalarim bilan yurgan ekanman-da.

Sherzod Akhmedov sahifasidan

🇬🇧 @uzteachers 🇺🇿


Репост из: Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🙆Орзулари осмон болажон!

👥Ҳурматли ота-оналар фарзандингизнинг истеъдод ва ташаббусларини қўллаб-қувватланг.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Репост из: DAVLAT TILINI RIVOJLANTIRISH DEPARTAMENTI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#bilib_oling

🔰"Juvoldiz" so‘zining maʼnosini bilasizmi?

📺 "Bir so‘z taʼrifi"


Kanalga ulanish
👉  https://t.me/dtrdep


Bizning manzil:
Veb-sahifa | Telegram | Facebook


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазир олий таълимдаги муаммолар учун алоҳида Telegram-рақам ёзиб берди

Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларидаги индивидуал масалалар учун +998970362896 Telegram-рақамига мурожаат қилишни сўради. Муаммо ўрганилиши учун мурожаат қилган шахс аноним бўлмай, ўз исм-фамилия, манзили ва телефон рақамини қолдириши талаб қилинади.

👉 https://kun.uz/91384109

Kun.uz расмий канали

Показано 20 последних публикаций.

37

подписчиков
Статистика канала