ОЗОДЛИК СУРИШТИРУВИ: Ўзбекистондаги ҳокимият учун курашда огоҳлантирувчи ўқ отилдими?❗️Озодликнинг
ЯНГИ ЭКСКЛЮЗИВ суриштирувини ҳозироқ
YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉
https://youtu.be/3UnXIPQwK2M
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёеванинг яқин иттифоқчиси Комил Алламжоновга суиқасддан бир ҳафта ўтиб ҳам суиқасд тафсилотлари ва мотивлари қоронғилигича қолмоқда.
Бош прокуратура ҳеч қандай дастлабки фаразни илгари сургани йўқ.
На Алламжонов раҳбарларидан бўлган президент администрацияси ва на мамлакатдаги хавфсизликка маъсул қудратли ДХХ бу борада изоҳ бермади.
Комил Алламжоновнинг ўзи ҳам жим.
Бу жимлик давлат, унинг кучишлатар органлари ва хавфсизлик идоралари фуқаролар ҳаётининг ҳар бир аспектини қаттиқ назорат қиладиган Ўзбекистонда ўзи нима бўляпти, деган каттароқ саволларга етаклади.
Шов-шувли қотиллик уринишининг узоқ тайёргарлик кўрилган парламент сайловидан бир кун олдин рўй бергани ва ундан кейинги воқеалар ривожи суиқасд вақти ҳамда мотивлари борасида турлича фаразларга ундамоқда.
Аммо Озодлик суриштирувида фаразлар ҳақида эмас, балки воқеалар хронологиясига оид аниқ фактлар ҳақида гап боради.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉
https://t.me/ozodlikkanali🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews