@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!
Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!
XALQNING ASL MUAMMOLARI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


ҚАШҚАДАРЁ – “Аҳоли яшаш ҳудудида чиқинди ёқиляпти”
КОСОН.
“Қашқадарё вилояти Косон туманидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда чиқинди ёқиш ҳолати кузатиляпти. Масалан, 28 январь куни Дўстлик маҳалласи Янги Ўзбекистон массивига киришда, йўл ёқасида чиқинди ва хазон ёқиб юборилди. Яқиндагина туман ҳокими шу ерга келиб ободонлаштириш ишлари билан танишганди. Чиқинди ёқиш мумкин эмас-ку! Экология идораси ҳолат юзасидан чора кўришини сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖИЗЗАХ вил. – “Муштумзўрлик ҳолати тўйхонада рўй берган”
ЗОМИН.
“Жиззах вилоятидан такрор мурожаат йўлламоқдамиз. Бизни бир гуруҳ одамлар дўппослагани, аммо уларга чора кўрилмаётгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу ҳодиса 2024 йил 6 август куни Зомин тумани Даштобод шаҳарчасидаги “Жасмин” тўйхонасида рўй берган. Хуллас, тўй эгалари куёвжўраларни дўппослаган. Ваколатли идоралар айбдорларга тегишли чора кўришини кутяпмиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


СУРХОНДАРЁ – “2023 йилда қуриб битказилган амбулатория негадир ҳалигача очилмади”
ОЛТИНСОЙ.
“Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Жобу қишлоғидан ёзмоқдамиз. 2023 йилда қишлоғимизда амбулатория қуриб битказилди. Лекин ҳалигача тоби қочган фарзандлармизни қўшни Мармин қишлоғидаги амбулаторияга олиб боряпмиз. У ерда эса кўпинча навбатда туришга тўғри келади. Жобу қишлоғимиздаги амбулаторияни очиб беришларини сўраймиз”.


ТОШКЕНТ вил. – “Тошкент денгизида оромгоҳ очган шахс ўзини хўжайиндек тутмоқда”
ПИСКЕНТ.
“Тошкент вилояти Пискент туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Тошкент денгизи ҳудудида Нодир деган йигит оромгоҳ очган эди. ИИБ ходимлари одамларни ўша ерга киргизиб, оддий одамлар очган дам олиш жойларини беркитишяпти. У шахс ўзини Тошкент денгизининг хўжайини каби тутмоқда. Қарши чиққанларни 15 сутка қаматиш билан қўрқитяпти. Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевдан ҳолатга эътибор қаратишларини сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


НАВОИЙ вил. – “Хонадон сотиб олиб алдандик. Битта квартира тўрт-беш кишига сотилган экан”

ХАТИРЧИ.
“Навоий вилояти Хатирчи туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Навоий шаҳридан квартира сотиб олгандик. Битта квартира тўрт-беш кишига сотилган экан. Фирма раҳбари қамалди, лекин зарар қоплаб берилмади. 150 дан зиёд киши жабр кўрганмиз. Ҳокимиятга, прокуратурага бордик. Аммо ўзимизни айбдор қилишяпти. Қўлимизда ҳокимнинг, қурилиш раҳбарининг қарори бор. У қарорларни эса сохта дейишятпи. Мутасадди идоралардан қонуний ҳақимизни ҳимоя қилишда амалий кўмак сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


СУРХОНДАРЁ – “Дарёси қирғоғи йиллар давомида ювилиб, сув қишлоққа яқинлашиб қолди”

ШЎРЧИ.
“Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Лайлакхона МФЙдан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиздан ўтган Сурхон дарёсининг чап қирғоғи йиллар давомида ювилиб, сув қишлоққа жуда яқинлашиб қолган. Аҳоли дарё қирғоғи муҳофазасизлигидан хавотирдамиз. Худо кўрсатмасин, сув тошқини қишлоққа хавф солиши мумкин. Лайлакхона МФЙ аҳли муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий ёрдам сўраймиз”.



📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ФАРҒОНА вил. – “Ўлимга олиб келган авария. Ўқитувчи ўз машинасини 17 ёшли ўқувчига газ тўлдириб келиш учун берган экан”

ОЛТИАРИҚ.
“30 январь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли ўсмир вафот этгани ҳақида интернет нашрлар ёзди. BYD автомобилини ЙПХ инспектори жарима майдончасига олиб кетаётганда Damas билан тўқнашган. Оқибатда Damas машинаси рулидаги ўсмир вафот этган. Эшитишимизча, Damas коллеж ўқитувчисига тегишли бўлиб, у машинани 17 ёшли ўқувчига газ тўлдириб келиш учун берган экан. Бу иш қандай якунлар экан, ким жавобгар бўлар экан?”
https://t.me/c/1404790712/43638


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


ҚАШҚАДАРЁ – “Маҳалламиздан чиқинди олиб кетилмаяпти”
НИШОН.
“Қашқадарё вилояти Нишон тумани Истиқбол маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда чиқинди учун контейнер йўқ. Чиқинди олиб кетувчи машина ҳам келмаяпти. Мутасаддиларга телефон орқали мурожаат қилдик, натижа бўлмади. Тозаликка эътиборли бўлиб, чиқиндини вақтида олиб кетишларини сўраймиз”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


ҚАШҚАДАРЁ – “Нишонда автобус қатнови қачон йўлга қўйилади?”
НИШОН.
“Қашқадарё вилояти Нишон туманидан ёзмоқдамиз. Туманимизда автобуслар йўқ. Метан газга навбат бўлганда, одамлар манзилга етишга қийналади. Бензин нархи маълум. Масалан, Қаршига 35-40 минг сўм йўлкира қилиб бориш керак. Туманимизда жамоат транспорти, автобус қатнови йўлга қўйилса, аҳоли миннатдор бўлар эдик”.


📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan


БУХОРО – Тадбиркор: “Прокуратура масъуллари бизга босим ўтказиб, фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда”
“Мен – тадбиркор Илҳом Тиллоев, Бухородан мурожаат йўлламоқдаман. БАА фуқаросининг 1,5 млн доллар сармояси асосида Бухоро шаҳрида “Ал-Мактум” ресторанини барпо қилдик. Замонавий ресторанимиз 700 кишига хизмат кўрсатади. Бу орада ҳокимиятнинг илтимосига кўра ёнимиздаги захкаш, ташландиқ ерни 500 млн сўм сарфлаб обод қилдик. Жуда яхши фаолият юритиб келаётган эдик. Яқиндан бошлаб, ноқонуний дори-дармон ва ноқонуний уй қурилиши ҳолатларини фош қилганимиздан кейин Бухоро шаҳри прокуратураси масъуллари бизга босим ўтказиб, фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда. 40 га яқин кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаганмиз. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг одил сиёсати, тадбиркорларга яратиб берган шароитлардан жуда миннатдормиз. Ўзимиз дуч келган муаммоли ҳолат бўйича ҳурматли Президентимиздан амалий кўмак сўраймиз. Бизга кўмак берилиши ва айбдорларга тегишли чора кўрилишига умид қилиб қоламиз”.

Показано 10 последних публикаций.