Ғайрат Дўстов воқеаси ҳақида янги тафсилотлар чиқмоқда.
Блогер Саодат Абдузокирова Дўстовнинг хотини билан
гаплашибди. Суҳбатда айтилишича, Ғайрат Дўстовнинг ногирон онаси аллақачон вафот этган, хотини бир йилдан бери онасиникида яшамоқда, Дўстов хотинини бир неча йил давомида калтаклаб келган, расман никоҳдан ўтмаган, фарзандларига фамилиясини бермаган, уларни моддий таъминламайди, феврал ойидан бери фарзандларидан хабар олмаган. Яъни видеода у ўз шахсий ҳаетига оид гаплари ёлғон.
Бу Дўстовнинг хотини айтган гаплар. Бироқ ногирон онаси вафот анча аввал этганини бошқалар ҳам тасдиқлашди.
Буни айтиш муҳим, чунки одамлар муносабат билдирганида Дўстовнинг оиласи, қарамоғида ногирон инсон борлиги таъсирида гапиряпти.
Мен бу постни холислик учун ёзмоқдаман. Яъни Дўстов ўз шахсий ҳаётига оид бўёқларни қуюқлаштирган. У қаҳрамон ролига унча тортмайди, ҳеч бўлмаса, гаплари тасдиқланмагани учун.
Лекин…
Бу Дўстовнинг метан заправкалардаги муаммолар ҳақида айтган гапларини ҳам тасдиқланмади дея оламизми? Афсуски, ундай эмас. Ўша видео бу қадар шов-шув бўлишига сабаб ҳам шу — энергия танқислиги бугунги кунимиз воқелиги, ҲАҚИҚАТ!
Фалакнинг гардишини кўрингки, бу ҳақиқат ҳар доим ҳам рост гапирмайдиган Ғайрат Дўстов тилидан чиқди.
Адлия вазирининг маслаҳатчиси Шахноза Соатова
PS: Шу гапни ёлғон гапи билан айбсиз фельдшер қамалишига сабабчи бўлган, лекин ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган хотин айтмаса тузук бўлармиди дейманда.