OZODLIK KANALI™


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Украинага босқин: 1002-кун | Россия қитъалараро баллистик ракета отди - Зеленский

Украина Россия ҳудудига Британияда ишлаб чиқарилган Storm Shadow ракеталари билан зарба берди.

Россия эса Украина ҳудудига қитъалараро баллистик ракеталар отгани хабар қилинмоқда.

Украина Британия ва АҚШнинг олис масофага учувчи ракеталари билан Россия ичидаги қандай нишонларни урмоқда?

Бу ҳақда томонлар аниқ расмий маълумот бермаётир. Аммо, экспертлар ва қатор Ғарб нашрлари бу борадаги тахминларни илгари сурмоқда.

Украинадаги сўнгги воқеаларга оид хабарлар билан танишинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Латвияда машҳур бўлган ўзбекистонлик мигрант ҳикояси

Ўзбекистонлик Ҳасан мусиқа маълумотига эга пианиночи. У Рига марказидаги французча нон дўконида пианино чалиб тургани видеоси тарқалиб кетгани ортидан машҳур бўлиб кетди. Лекин, ўзи айтишича, ватанида мусиқа билан эмас, бизнес билан шуғулланган – мебел сотган. Аммо тадбиркорликда омади юришмай, 2021 йилда Латвияга келган. Ҳасан ҳозирда Латвияда ISMA хусусий университетида ўқийди. Ўқиш билан бирга ишлайди ҳам. Шу уч йилда бир қанча иш билан шуғулланиб кўрди, энг узоқ – қарийб бир йил машина миниб курьерлик қилган, овқат ташиган. Ҳасан Латвияга йўл олган пайтда қизи ҳали иккига тўлмаган эди. Ҳозир у боғчага қатнамоқда, ўғли эса мактабга чиққан.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/WQ8a8s5LqPQ


Латвияда машҳур бўлган ўзбекистонлик мигрант ҳикояси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/WQ8a8s5LqPQ

Ўзбекистонлик Ҳасан мусиқа маълумотига эга пианиночи. У Рига марказидаги французча нон дўконида пианино чалиб тургани видеоси тарқалиб кетгани ортидан машҳур бўлиб кетди. Лекин, ўзи айтишича, ватанида мусиқа билан эмас, бизнес билан шуғулланган – мебел сотган. Аммо тадбиркорликда омади юришмай, 2021 йилда Латвияга келган. Ҳасан ҳозирда Латвияда ISMA хусусий университетида ўқийди. Ўқиш билан бирга ишлайди ҳам. Шу уч йилда бир қанча иш билан шуғулланиб кўрди, энг узоқ – қарийб бир йил машина миниб курьерлик қилган, овқат ташиган. Ҳасан Латвияга йўл олган пайтда қизи ҳали иккига тўлмаган эди. Ҳозир у боғчага қатнамоқда, ўғли эса мактабга чиққан.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Россия ҳарбийлари хатолик билан Белгород яқинидаги мактабда авиабомба тушириб юборишди

Россиялик ҳарбийлар Белгород вилоятидаги Биковка қишлоғида жойлашган мактаб биносига тасодифан 250 килограммли авиабомбани тушириб юборишди. Бу ҳақда Биковка қишлоғи турғунлари маҳаллий “Пепел” телеграм-каналига маълум қилишган.

Гувоҳларга кўра, бомба мактабга 19 ноябрь куни эрталабки соат олтилар тушиб кетган. Ўша пайтда бинода бирор кимса бўлмагани учун ҳеч кимга зарар етган эмас.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Мирзиёев: Сенатда мансабдорлар ҳисоботи юзаки кўриляпти

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўндан зиёд юқори мартабали мансабдорнинг ҳисоботини эшитиш ваколатига эга бўлса-да, амалда ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлилларсиз кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг 19 ноябрдаги илк мажлисидаги нутқида тўхталган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Урушнинг 1000-куни: Буча қирғинига доир янги тафсилотлар

Кўриб турганингиз кўнгилли ҳарбий сифатида ҳудудий мудофаа бўлимида хизмат қилган Олексий Побихай ҳақидаги кўрсатув. Унинг жасади қўллари боғланган ва бошида ўқ жароҳати билан Бучадаги ташландиқ рус базасидан топилган.

Озодлик телефон суҳбатлари, илгари эълон қилинмаган видеолар, ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида Побихайнинг ҳаёти ва ўлими тафсилотлари ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Рухий хасталар шифохонасига қамалаётган фаоллар

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5Xn5WIcptqU

Бухоролик 31 яшар собиқ ҳарбий Бобомурод Ҳамдамов 9 марта руҳий асаб касалликлари шифохонасига мажбуран ётқизилган.

Суд қарорисиз. Ва, ҳар гал шифохонадан чиққанида, шифокорлар унинг руҳан соғлом экани ҳақида маълумотнома берган.
Ҳуқуқ фаолларига кўра, Ҳамдамов кейинги йилларда Ўзбекистонда кучайиб бораётган жазо психиатрияси амалиётининг навбатдаги қурбонидир.

Фаоллар Каримов даврида мухолифларга нисбатан кенг қўлланилган бундай Мирзиёев даврида ҳам тўхтамагани, тобора кўпроқ танқидчилар руҳий шифохонага ташланаётганини айтишмоқда.

Бугун жазо психиатриясидан ўтган ҳарбий фельдшер Бобомурод Ҳамдамовнинг ҳикоясини тинглаймиз, адвокат Муҳсинжон Мадаминовдан бу борадаги қонунчилик ҳамда тиббиёт фанлари доктори, нейропсихолог Зарифбой Ибодуллаевдан халқ тилида айтганда, жиннихонага мажбуран ётқизиш оқибатлари ҳақида сўраймиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Ўзбекистон ва Россия прокурорлари тажриба алмашади

2025 йилдан Россия ва Ўзбекистон прокуратура тизими ходимларининг ўзаро тажриба алмашуви ва малака ошириши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Россия бош прокурори Игорь Краснов Тошкентда 20 ноябрь куни ўзбекистонлик ҳамкасби Ниғматилла Йўлдошев билан учрашувда гапирган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Байден Украина қарзининг бир қисмидан кечиб юбормоқчи

Президент Жо Байден Украинанинг Қўшма Штатлардан бўлган қарзининг 4,6 миллиард долларидан кечиб юбориш ниятида. Бу ҳақда Байден маъмуриятининг Конгрессга йўллаган ва нусхаси Bloomberg агентлиги тасарруфида бўлган хатида айтилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ




Украина Россия ҳудудига зарба беришда илк бор Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган бўлиши мумкин

Украина армияси Россияга ҳужум учун илк бор Британиянинг Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ҳамда Британиянинг The Guardian нашри ва Би-би-си хабар қилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


📌Озодлик дастури 21.11.24

✅Ўзбекистоннинг беш йиллик режалари эълон қилинди

✅Фоҳишага “раҳнамолик қилган” ИИБ мулозими қамалди

✅Ўзбекистон ва Россия прокурорлари тажриба алмашади

✅Марказий Осиёда йўқолиб бораётган "демократия ороли": Қирғизистонда мухолифат қандай бостириляпти?

✅Киев Россияга қарши илк бор Storm Shadow қўллаган бўлиши мумкин

✅Байден Украина қарзининг бир қисмидан кечиб юбормоқчи

🔴
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Гитлер ҳузурида концерт бергандай” - Ўзбек хонандалари Кремл саройида

Россия Украинага босқини сабаб халқаро маданий ва спорт тадбирларидан четлатиларкан, Тошкент ўз санъаткорларини давлат бюджети ҳисобидан Москвага концерт беришга жўнатмоқда.

Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўтказилажак “Ўзбекистон юлдузлари кечаси” деб номланган концерт Украинага Россия босқинининг мингинчи куни - 19 ноябрда Кремл саройида ўтиши бўлади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аҳолига бепул юридик хизмат кўрсатаётган 68 ёшли талаба

63 ёшида Фарғона юридик техникумига ўқишга кириб, уни аъло баҳоларга тамомлаган талаба ҳақида эшитганмисиз? Фарғона давлат университетининг ҳуқуқшунослик йўналишида ўқиётган бу талаба яна қандай мақсадларни ўз олдига қўйганлиги ҳақида билишни истайсизми?

У ташкил қилган бепул юридик клиникага мурожаат қилиб, талабадан юридик ёрдам олаётган инсонлар у ҳақида қандай фикрда?

Сиз 60 ёшдан кейин олий таълим олишга журъат эта олармидингиз?

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories


Фоҳишага “раҳнамолик қилган” ИИБ мулозими қамалди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари фоҳишахона ташкил қилган аёлдан пора олгани ортидан икки йилга қамалди.

Ушбу жиноят ишини кўриб чиққан Олмазор тумани суди судьяси А.Саидов ИИБ мулозимини икки йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилган, дея хабар қилди Daryo.uz.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Мирзиёев: Ўзбекистонликлар келажакда Қозоғистон ва Тожикистон чегарасидан ID карта билан ўтишлари мумкин

Ўзбекистонликлар келажакда Қозоғистон ва Тожикистон чегараларидан ID карта билан ўтиш имконияти эга бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида билдирган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Қашқадарёдаги колонияда маҳкум ток уриши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган 33-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ток уриши оқибатида вафот этган. Гувоҳларга кўра, бомба мактабга 19 ноябрь куни эрталабки соат олтилар тушиб кетган. Ўша пайтда бинода бирор кимса бўлмагани учун ҳеч кимга зарар етган эмас.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ




Беш ой муқаддам озодликка чиққан собиқ дипломат вафот этди

Ўзбекистонда давлатга хоинлик қилганликда айбланиб, 5,5 йилга қамалган ва шу йил июнида озодликка чиққан собиқ дипломат Қодиржон Юсупов 14 ноябрь куни 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари ассоциацияси маълумот тарқатди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Украинага босқин: 1001-кун | АҚШ Украинага пиёдаларга қарши мина беради

Россиянинг Украинага босқини бошлаганидан минг кун ўтиб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк бор бу урушни билвосита тилга олди.

Ва, Ўзбекистонда тинчликни сақлаш осон кечмаётганини таъкидлади. Бу Мирзиёевнинг постсовет ҳудудидаги даҳшатли уруш бошланганидан бери, унга қилган илк очиқ ишоратидир.

У шу кунга қадар Россиянинг Украинага босқини ҳақида ҳеч нима демаган эди.

Шу кунда жанг ҳаракатлари кескинлашиб бормоқда. Украина Россия ичидаги объектларни АҚШнинг ATACMS билан нишонга олишни бошлади. Россия эса бунга жавобан яна ядровий бомба билан таҳдид қилишда давом этмоқда.

Айни пайтда АҚШ президенти Жо Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришни маъқуллади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

Показано 20 последних публикаций.