“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси
👨👩👧 Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади.
🤷♀️ Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди.
📱 Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади.
📋 Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган.
📌 “Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган.
✅ Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд.
❗️“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:
Android фойдаланувчилари учун
Apple фойдаланувчилари учун
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram