Ўзбекистон Ҳамширалари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
❓Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказишда қандай ўзгаришлар бор?

✅ Юртимизда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш борасида мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим яратилгани ҳақида аввал ҳам бир неча бор маълумот берган эдик (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8).

📌 Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

📃 Ушбу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов батафсил гапириб берди:

— Буйруққа асосан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини тўғридан-тўғри кузатиб бориш тартиби такомиллаштириб борилиши белгиланди. Имтиҳон саволлари базаси соҳадаги ўзгаришларга кўра, ҳар йили 1 сентябрга қадар мунтазам равишда янгилаб борилади.

🔷 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, олий тиббий таълим муассасалари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига қуйидаги вазифалар юклатилди:

✔️тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва фармацевтларни амалдаги малака тоифасининг муддати тугашидан олти ой олдин навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиши лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш;

✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништирилиши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг малака оширишини ташкил этиш;

✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтиши учун ҳужжатларини тайёрлаши ва ўз вақтида топширишига зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш;

✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ўз вақтида аттестациядан ўтишини таъминлаш мақсадида малака тоифасига эга бўлган ва бўлмаган мутахассисларнинг доимий мониторингини юритиш;

✔️малака тоифасига эга бўлган ва бўлмаган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимлари тўғрисидаги маълумотларнинг йиллик таҳлилий жадвалини ўрнатилган тартибда кейинги йилнинг 1 февралига қадар Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига топширилишини таъминлаш.

📊 Янги тизимнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига барҳам берилди. Ҳужжат топшириш ва имтиҳондан ўтиш жараёнида инсон омили аралашувини минималлаштириш орқали коррупция хавфи ва элементлари бартараф этилди.

🧑🏻‍⚕️ Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимнинг барча бўғинидаги муассаса раҳбарлари бу ҳақда доимий равишда тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориши лозимлиги ҳамда барча турдаги фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриши белгиланди.

🗓 Марказ ҳузуридаги малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларнинг ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар этиб белгиланди.

🖇 Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси етук ва чуқур билимга эга, халқаро майдонда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси

👨‍👩‍👧 Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади
.

🤷‍♀️ Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди.

📱 Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади.

📋 Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган.

📌 “Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган.

✅ Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд.

❗️“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

Android фойдаланувчилари учун
Apple фойдаланувчилари учун

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?

🖇 “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан бу ходимлар ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади («Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).

📑 Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.

🕰 Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар кейинги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

🔷 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.

📌 Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

✔️ Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, ундан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди.

🧑🏼‍💼Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

📝 Даволаш-профилактика ташкилоти раҳбари
навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Кимлар малака тоифасини бериш буйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

🔷 Ушбу саволга Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов батафсил жавоб берди:

— Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасқидланган "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти"га кўра, малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган, яъни ихтиёрий равишда малака тоифасини бериш бўйича аттестацияларда иштирок этиши мумкин бўлган мутахассислар ҳам бўлиб, улар қаторига қуйидагилар киради:
✅ фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган олий тиббий таълим ташкилотларининг шифокор ва фармацевтлари;

🖇 зоҳ: бунда олий тиббий таълим ташкилотларининг кафедраларида фаолият юритаётган шифокор ва фармацевтлар назарда тутилган бўлиб, бошқа тиббиёт муасасаларида фаолият юритадиган илмий даража ҳамда илмий унвонга эга шифокор ва фармацевтлар учун малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтиш мажбурий эканлигини англатади. Шунингдек, уларнинг амалдаги малака тоифаси муддати тугагандан сўнг малака тоифаси учун тўланадиган қўшимча тўлов тўхтатилади).

✅ тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган ва қонунчиликка мувофиқ пенсия ёшига тўлган шифокор ва фармацевтлар;

🖇 (Изоҳ: бунда уларнинг амалдаги малака тоифаси муддати тугагандан сўнг малака тоифаси учун тўланадиган қўшимча тўлов тўхтатилади. Малака тоифаси учун қўшимча тўлов тўланиши учун навбатдаги ёки амалдаги малака тоифасини олиш учун ўрнатилган тартибда ҳужжат топшириб, аттестациядан ўтиши талаб этилади).

✅ тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга шифокор ва фармацевтлар;

🖇 (Изоҳ: бунда юқорида айтилган Регламентга кўра, иккинчи малака тоифаси учун энг камида уч йил иш стажи талаб этилади, шунга кўра, ушбу шифокор ва фармацевтлар учун мазкур даврда малака тоифаси олиш ихтиёрий этиб белгиланганлигини англатади).

✅ ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

✅ ҳомилад
орлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

✅ тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ вақт давомида (уч ойдан ортиқ) даволанаётган шифокор ва фармацевтлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

чет давлатларга ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган шифокор ва фармацевтлар.

📌 Бунда, 4, 5, 6, 7, 8-хатбошилардаги шифокор ва фармацевтлар фақатгина белгиланган давр давомида малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: Новости Узбекистана 24/7
⚡️⚡️❗️ Официально: Минздрав Узбекистана обновил календарь профилактических прививок, которые должен получить каждый узбекистанец со дня рождения и до 16 лет.



⚡️⚡️❗️ Расман: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир ўзбекистонлик туғилгандан ва 16 ёшгача олиши керак бўлган профилактик эмлашларнинг тақвимини янгилади.

👉 Будьте в курсе последних
новостей вместе с
@NovostiUz


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди.

🔬 Унда давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган ушбу марказ томонидан бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, дори-дармонлар харидини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қатор таклифлар атрофлича таҳлил қилинди.

🖥 "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси директори Элдор Одилов бу борада амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Хабар берганимиздек, кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасининг бугунги ҳолати, амалдаги тиббиёт тизимидан аҳолининг қанчалик розилиги, бу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда келажакдаги истиқболли режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📊 Унда 2024 йилнинг биринчи чорагида соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди.

🖥 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров вазирлик томонидан ушбу даврда бажарилган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар хусусида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
❗️Минздрав: Достойно отметили праздник представителей одной из самых благородных профессий

🗓В столичном Дворце кино имени Алишера Навои состоялось праздничное мероприятие, посвященное 12 мая — Международному дню медицинской сестры.

Церемонию с поздравительной речью открыл и.о. министра здравоохранения Узбекистана Асилбек Худаяров.

Также самоотверженных медицинских сестер с праздником поздравил председатель Республиканского совета профсоюза работников здравоохранения Узбекистана Фарход Ханапияев.

✅На мероприятии было отмечено, что сестринское дело является одной из наиболее усовершенствованных направлений узбекской медицины за последние годы. Прежде всего, немало изменений произошло в сфере подготовки, переподготовки и повышения квалификации средних медицинских работников, затем были предприняты огромные шаги в направлении применения зарубежного опыта.

👩🏻‍🎓Кроме того, важным событием стало создание в нашей стране Академии медицинских сестер, дающей высшее образование медсестрам, и формирование совместного факультета с Университетом медицинских наук Турции.

📎Немаловажным событием является налаживание с 2024 года деятельности патронажных акушерок в первичных лечебно-профилактических учреждениях страны.

🎉В ходе праздничного мероприятия торжественно памятными подарками были награждены обладатели первого, второго и третьего мест конкурса «Лучший средний медицинский и фармацевтический работник года» в 15 номинациях (всего 45 человек).

📌Также были названы имена трех медсестер, отобранных на основе прозрачных и справедливых условий и критериев из числа 15 работников, занявших первые места на региональных этапах Республиканского смотра-конкурса «Медсестра — 2024».

📝Среди них Назокат Мирсадиева из Ташкентской области (первое место), Хулкар Казакбаева из Республики Каракалпакстан (второе место) и Озодахон Кимсанова из Андижанской области (третье место).

🎊После церемонии награждения состоялась художественная часть мероприятия, в рамках которой известные артисты, звезды эстрады исполнили песни, воспевающие любовь к Родине, добро и благородство.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

🗓 Пойтахтимизда Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда “Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.


💐 Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходимлари орасидан шаффоф тарзда саралаб олинган уч нафар ҳамшира якунда ғолиблар
сафидан ўрин эгаллади.

👩🏻‍⚕️Танлов совриндорлари — Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева ва Амударё туман тиббиёт бирлашма
си Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси Ҳулкар Қозоқбоева тадбир якунида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

🏢 Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

💐Унда бу шарафли касб эгаларининг заҳматли меҳнати алоҳида эътироф этилиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

🏆 Тантанали маросимда 15 та номина
ция бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмат
и.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Шундан сўнг энг ҳаяжонли лаҳзалар — “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адо
латли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.

1-ўринни:

МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўринни:

ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири қизғин давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Давоми👇

XI. “Йилнинг энг яхши фельдшери”

1-ўрин: Жўрақулов Муҳаммаджон Аҳмаджон ўғли — Бухоро вилояти Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери;

2-ўрин: Эргашева Юлдуз Чори қизи — Қашқадарё вилояти Муборак туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери;

3-ўрин: Зулфикарова Дилара Яхшиевна — Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиали фельдшери.

XII. “Йилнинг энг яхши фармацевти”

1-ўрин: Кучкарова Нафиса Араловна — Тошкент шаҳар 1-сон руҳий асаб касалликлар диспансери фармацевти;

2-ўрин: Тоғаймуродова Оқила Ўктам қизи — Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери фармацевти;

3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна — Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти.

XIII. “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими”

1-ўрин: Жўраева Лобар Туймуратовна — Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Овқатланиш гигиенаси бўлими санитария врач ёрдамчисии;

2-ўрин: Мамадалиева Жанонхон Иқболовна — Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази Услубий, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш бўлими санитария врач ёрдамчиси;

3-ўрин: Абдуғаниева Шохиста Атхамовна — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими эпидемиолог врач ёрдамчиси.

XIV. “Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси”

1-ўрин: Норбутаева Ирода Шокировна — Самарқанд вилояти Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Узухова Рохила Абдухалимовна — Сирдарё вилояти Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Солиева Муаттар Нурматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Шошилинч болалар реанимация бўлими ҳамшираси.

XV. “Йилнинг энг яхши анестезиология ва реанимация ҳамшираси”

1-ўрин: Толипова Зулҳумор Эркиновна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Комбустиология ва токсикология реанимация бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Нурметова Орзигул Сапарматовна — Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси Реанимация бўлими анестезист ҳамшираси;

3-ўрин: Парпиева Арифахон Турсунбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Реанимация бўлими ҳамшираси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Давоми👇

VI. “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси”

1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Ибайжанова Мафтуна Иззатилло қизи — Фарғона вилояти Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси Қабул EMERGENSY DEPARTMENT бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Жўраева Зулхумор Холмурзаевна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез тиббий ёрдам Реанимация бўлими катта ҳамшираси.

VII. “Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси”

1-ўрин: Юсупова Зияда Сапарбаевна — Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси;

2-ўрин: Зухурова Умида Исроиловна Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси;

3-ўрин: Ядгарова Нигора Аҳматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Нейрореанимация бўлими катта ҳамшираси.

VIII. “Йилнинг энг яхши дояси”

1-ўрин: Азизова Наргиза Тураевна — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси патронаж дояси;

2-ўрин: Хожаниязова Гулбазар Сагиевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси Туғуруқ бўлими дояси;

3-ўрин: Мирзолимова Маъмурахон Одиловна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника “Қайима” оилавий шифокорлик пункти патронаж дояси.

IX. “Йилнинг энг яхши тиббий лаборанти”

1-ўрин: Раҳманова Ҳурматой Илҳомжоновна — Андижон вилояти Улуғнор туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлими лаборанти;

2-ўрин: Қурбонова Анора Журақуловна — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник лаборанти;

3-ўрин: Фозилова Наргиза Муҳиддин қизи — Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали Серологик лаборатория лаборанти.

X. “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”

1-ўрин: Аҳмедова Шаҳло Абдумўминовна — Жиззах вилояти Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси;

2-ўрин: Ўрақова Нигора Норсаматовна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси;

3-ўрин: Хабибова Муқаддас Келдибаевна — Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси умумий амалиёт ҳамшираси.

Давоми👇

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Сана муносабати билан ўтказилган бугунги тадбирда 15 та номинация бўйича тақдирланган энг яхши ҳамширалар рўйхати:

I. “Йилнинг энг яхши ҳамшираси”

1-ўрин: Досжанова Жадира Файзуллаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар шифохонаси Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Раҳмонбердиева Алфия Таштемировна — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Касимова Мавжуда Насировна — Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Суяк йиринг хасталиклари ва жароҳат оқибатларини даволаш бўлими ҳамшираси.

II. “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси”

1-ўрин: Юсупова Нигора Муҳаммадалиевна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада амалиёт ҳамшираси;

2-ўрин: Маҳмудова Дилдора Пиримкуловна — Сирдарё вилояти Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Бешбулоқ оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада ҳамшираси;

3-ўрин: Толипова Назира Гаппаровна — Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси, марказий кўп тармоқли поликлиникасининг тиббий бригада патронаж ҳамшираси.

III. “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси”

1-ўрин: Қурбонова Феруза Абдувахобовна — Наманган вилояти Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Абдураупова Холида Ўктамовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали Гинекология бўлими муолажа ҳамшираси;

3-ўрин: Аҳмедова Санобар Эркинбоевна — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона комплекси Чақалоқлар бўлими ҳамшираси.

IV. “Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси”

1-ўрин: Халтурсунова Наргиза Сейдилла қизи — Болалар миллий тиббиёт маркази Операцион блок ҳамшираси;

2-ўрин: Ваисова Меҳринисо Фахриддин қизи — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Исламова Муаззам Турабековна — Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази Операцион блок ҳамшираси.

V. “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси тиббий бригада ҳамшираси”

1-ўрин: Шукурова Шамсинур Баҳодир қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиали Сall-маркази диспетчери;

2-ўрин: Жумаев Абдувоҳид Ҳамроқулович — Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилоят филиали Қизилтепа туман тез тиббий ёрдам станцияси тиббий оғаси;

3-ўрин: Қодирова Гулолла Муталибжон қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали Тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси.

Давоми👇

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Тадбирнинг асосий қисми бўлган тақдирлаш маросимига навбат берилди.

Даставвал 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири бошланди.

Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади.

"Кейинги йи
лларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаси", — деди у ўз табригида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 CЕНТЯБРЬ -1

📌 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилди.

📌 Фарғонада тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ” биноси фойдаланишга топширилди.

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг янги бош ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

📌 “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди.

📌 Очиқ юракда юқори технологик операция Оқолтин туманида Ўзбекистон тиббиётида илк бор туман даражасида амалга оширилди.

📌 Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги старт олди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

📌 Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ташкил этилиши белгиланди.

📌 Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида юртимизда бўлиб турган америкалик мутахассислар билан учрашув ўтказилди.

📌 Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбир ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятига бағишланди.

📌 Республика перинатал марказида қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида океанорти мамлакатининг бир қатор ҳамкор ташкилотлари вакиллари билан икки томонлама мулоқотлар ўтказди.

📌 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея Республикасига сафарининг дастлабки кунида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Евро-Осиё бошқармаси бош директори Чун Чжихен билан учрашди.

📌 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди.

📌 Корея Республикасига ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея технологияларни ривожлантириш институтининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Чхон Кё Пак билан учрашув ўтказди.

📌 Сеул шаҳрида Ўзбекистон – Корея бизнес форуми бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Показано 20 последних публикаций.

9 882

подписчиков
Статистика канала