💐💐💐


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ta'lim_tarbiya_tafakkur

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1-октябрь-Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан азиз устозларимизга байрам табриги!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Muhammad Yusuf izdoshlari
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
Ҳурматли ижодкорлар ва гуруҳимиз аъзолари!

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни, 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами ҳамда 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан 5 та йўналишда ижодий ишлар танловини ўтказишга қарор қилдик:

1. “Ватан ҳақида энг яхши асар”
а) шеър
б) ҳикоя (3 бетдан ошмаслиги керак)
в) мақола (3 бетдан ошмаслиги керак)
г) илмий асар (3 бетдан ошмаслиги керак)
д) аудио шеър (10 мб дан ошмаслиги керак)

2. “Қатағон қурбонлари хотираси – мангу барҳаёт”
а) шеър
б) ҳикоя (3 бетдан ошмаслиги керак)
в) мақола (3 бетдан ошмаслиги керак)
г) аудио шеър (10 мб дан ошмаслиги керак)

3. “Жадид адабиёти – ёшлар нигоҳида”
а) шеър
б) ҳикоя (3 бетдан ошмаслиги керак)
в) мақола (3 бетдан ошмаслиги керак)
г) аудио шеър (10 мб дан ошмаслиги керак)

4. “Шаҳидлар хиёбонидаги ўйлар”
а) шеър
б) мақола (3 бетдан ошмаслиги керак)
в) аудио шеър (10 мб дан ошмаслиги керак)

5. “Устозлар – фахрим менинг”
а) шеър
б) мақола (3 бетдан ошмаслиги керак)
в) ҳикоя (3 бетдан ошмаслиги керак)
г) аудио шеър (10 мб дан ошмаслиги керак)

❗️Ҳар бир иштирокчи мазкур танловнинг фақат битта йўналишида бир маротаба қатнашиши мумкин.

Танловда барча халқлар вакиллари иштирок этиши мумкин.

Танлов ғолиблари ( 1- 2- 3- ўринлар) диплом ва ҳомий ташкилотлар, устозларнинг эсдалик совғалари, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди ҳамда “Олтин қалам” газетаси таҳририяти томонидан мукофотлар билан тақдирланади.

(❗️) Танлов шартлари:
1. Танлов учун юборган ижод намунангиз олдин ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлиши керак!
2. Танловда бир киши фақат битта йўналиш бўйича қатнаша олади!
3. Танловга юборилган ижодий ишлар сифатли ва имловий хатоларсиз бўлиши талаб этилади!

❗️Танловга мактаб ёшидаги ўқувчилар ҳам иштирок этишлари мумкин. Уларнинг ижодий ишлари алоҳида баҳоланади.

ТАНЛОВ ҲАКАМЛАРИ:
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Ёзувчилар уюшмаларининг вакиллари.

Ижодий ишингиз ҳамда ўзингиз ҳақингизда маълумотлар (Ф.И.Ш ва манзил)ни номинацияси кўрсатилган ҳолда 👉 @tanlov65 Muhammad Yusuf izdoshlari 👈 гуруҳига ташлашингиз мумкин.

Шошилинг! Ижодий ишлар 16 августдан 15 октябрга қадар қабул қилинади!!!

❗️Танловга тааллуқли бўлмаган ижодий ишлар, танловга эканлиги кўрсатилмаган ижод намуналари ва эълон этилган, материал остида бирор бир канал рекламаси бўлган ижодий ишлар огоҳлантиришсиз ўчириб юборилади.

Ижодкор дўстларингизга ҳам юборинг.

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari


Репост из: Gulnoz Sattorova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
Навоий вилоятида коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари руйхати.

👉@navoiuz_official


Репост из: KHURSHID TUKHTAYEV
«Mol-mulklarini kechasi-yu kunduzi, yashirin va oshkora ehson qiladiganlarning ajri Robblarining huzuridadir»
(Baqara surasi, 274-o
yat)

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
«Eng afzal sadaqa – Ramazondagi sadaqadir»


Biz sen bilandir, Sirdaryo !

"Respublika ko'ngilli yoshlari" jamoasidan saxovat aksiyasi !

Ayni damdagi sinovli kunlarda vaziyat birlashishni talab etmoqda!

Xabaringiz bor, Sirdaryo viloyati Sardoba tumanidagi suv omborining abgor ahvoli sabab 12 000 ga yaqin xonadon hozir boshpanasiz...

12 000 ga yaqin qorako'z beminnat cho'zilgan ko'mak qo'llariga muhtoj!

Hurmatli hamyurtlar!
Savob yo'lida birlashib, tabiiy ofatdan jabrlanganlarga qo'limizdan kelgancha saxovat ko'rsataylik !

Unutmang ! Biz tinch-osuda yashab turgan bir paytda Sirdaryo xalqi ko'magimizga muhtoj....

"Respublika ko'ngilli yoshlari" jamoasi:
( aholidan beg'araz pul mablag'lari yig'ilmoqda)

📞+ 998996832644
To'xtayev Xurshid

Plastik karta raqamlari:
💳9860160135206284 Rahmatullayev Umidjon(Humo)

💳8600020180603578
Salimjonov Hazrat(Uzcard
)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
NDKI talabasi Elyor Ismoilov o'z fikrlari bilan!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ana xolooss...! 😊😊😊


Нимага Японияда карантин ёки фавқулодда ҳолат эълон қилинмаяпти?

Қонга сингган тозалик

Коронавирус сабабли деярли барча мамлакатларда одамларга қўлларини ювиб юриш, ниқоб тақиш каби тавсиялар берилмоқда. Аммо булар Японияда одатга айланиб бўлган. Бир фактга эътибор беринг, японлар коронавирус пайдо бўлишидан аввал йилига 5,5 миллиард дона ниқоб ишлатишган. Бу ҳар бир фуқарога ўртача 43 донадан ниқоб тўғри келади дегани. Жамоат транспортида юрсангиз, жуда кўп ниқоб таққан одамларни кўриш мумкин эди. Японлар учун ҳар куни чўмилиш, қўлни нам сочиқчада артиш, имкон бўлиши билан қўлни ювиш кундалик одатга айланиб бўлган.

Японлар қўл бериб кўришмайди. Улар ўз одатига кўра таъзим билан саломлашади. Бу эса вирус юқиш эҳтимолини камайтиради. Вирус жуда кўп ҳолатларда қўлдан қўлга ўтади.

Мамлакатда уч ҳафта аввал карантинга чиқарилган мактаблар яна очилмоқда. 1 апрель куни (Японияда одатий ўқув йилининг бошланиш вақти) япон ўқувчилари одатий тарзда мактабда ўқишни бошлайди. Ҳозир дунёда гигиенанинг жадал тарғибот жараёни кетмоқда. Бутун бошли мамлакат президентлари одамларга қўлингизни ювинг, қўлингиз билан юзингизга тегманг, қўл бериб кўришманг, қучоқлашманг, деб айтмоқда. Японияда эса ҳаммаси бошқача. Келинг бир бошидан санаймиз.

1. Гигиена.
Японияда бўлганлар билишади, бу ерда одамлардан, умуман ҳеч нарсадан ҳид тарқалмайди. Албатта, қандайдир ҳид сезилади ва бу одатда одамлар сепган енгил атир ҳиди бўлади. Чунки японларда кунига уч марта душ қабул қилиш оддий ҳолат (камида икки марта). Имкон туғилганда қўлни ювиш ҳам одатга айланган.

2. Японлар тез-тез кийимларини алмаштиришади.
Ич кийимларини эса кунига бир неча мартагача янгилашади.

3. Одамларга тегиш беодоблик ҳисобланади. Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш жуда яқин одамлар ўртасидагина кузатилади. Ҳар қандай ҳолатда саломлашиш учун таъзим ишлатилади.

4. Оралиқ масофа.
Японлар ҳаётнинг ҳар жабҳасида оралиқ масофани ушлашга одатланган. Дўкондаги навбатда, жамоат транспортида, банкомат олдида ҳеч ким қулоғингиз тагида нафас олмайди. Агар имкон бўлса, 1 метрдан кўпроқ оралиқ масофа сақланади.

5. Санитар тозалаш.
Қандайдир вирус хавфи чиққан вақтда эмас, умуман бутун йил, кун давомида Японияда ҳамма ер тозалаб турилади. Жамоат жойлари, жамоат транспортлари, одам кўп тўпланадиган ерлар доим тозалаб, ювиб турилади.

6. Ҳожатхоналар.
Бутун мамлакатда ҳожатхона текин ва улар ақл бовар қилмас даражада тоза. Ҳар қандай бинода тоза ҳожатхонага кириб ювиниб олишингиз, кийимларингизни, ҳатто ич кийимларингизни алмаштириб олишингиз мумкин. Улар кийим алмаштириш учун етарли даражада кенг (шу ўринда Японияда жамоат жойларидаги деярли ҳамма ҳожатхона унитазлари иситилишини айтиш керак - тарж.).

7. Ҳамма дўконларда қўл ювиш учун раковина ва суюқ совун бор.

8. Дўконлардаги барча егуликлар целофан қопчаларга ўралган бўлади. Ҳатто сабзавотлар битта-битта ўраб қўйилади. Шоколад олсангиз, у аввал герметик целофан билан, кейин ялтироқ қоғоз билан ўралган бўлади.

9. Японлар касал бўлса, албатта ниқоб тақади. Бунинг уят томони йўқ. Ҳеч ким уни қўлини бигиз қилиб кўрсатмайди.

10. Японлар бошқа мамлакатларга боришни хушламайди. Уларга дунё хавфли бўлиб кўринади.

11. Японияда егуликлар сифати жуда баланд ва улар қисқа вақтли яроқлилик муддати билан чиқарилади. Японияда егуликлар сифатига талаб баланд, чунки улар пишириш ёрдамида кам таом тайёрлайди. Шу сабаб егуликлар сифати шунчалик баландки уларни иккиланмай хом ҳолатда ейиш мумкин. Егуликларга уларни хом ҳолатда ейиш мумкин деб ёзиб ҳам қўйилади.

12. Японлар жуда кўп ҳаракат қилишади. Улар доим спорт билан шуғулланиши катта ёшда ҳам тетик бўлишини таъминлайди.

13. Японлар орасида семиз одамни деярли учратмайсиз. Ҳатто катта ёшлилар орасида ҳам. Айниқса семиз аёлни деярли кўрмайсиз.


Репост из: Ta’lim xabarlari
​​#Ташаббус

Талаба таътил вақтида тенгдошларига корейс тилини онлайн ўргатмоқда

Тошкент молия институти талабаси Гулноза Маратова хайрли ташаббусни бошлади.

Талаба карантин даврида ўтаётган бебаҳо вақтни беҳуда сарфламаслик, ундан унумли фойдаланиш мақсадида корейс тилини ўз тенгқурларига ўргатмоқда.

Гулноза Youtube тармоғида корейс тилидан онлайн дарсларни бошлади.

Корейс тилини ўрганиш истагидаги барча ёшлар бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Корейс тилидан онлайн дарслар қуйидаги манзилда - https://youtu.be/2fzetsyQnJs

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg


Репост из: KHURSHID TUKHTAYEV
onlayn konferensiya.pdf
275.2Кб
Onlayn konferensiya axborot xati

Kanalimizga obuna bo'ling ✅
Do'stlaringizga ulashing 👇👇👇

@yosholimlar_uz








Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Уйга қайтганингизда қуйидаги амалларни бажаринг:
1. Ҳеч нарсани ушламанг.
2. Оёқ кийимни ечинг.
3. Эшик олдида доим қути турсин. Кўчадан келганингизда қутига сумка, калит, смартфон, ҳамён ва ҳ.к. солиб қўйинг.
4. Кийимингизни ҳар кўчадан кирганингизда ювинг. Уйга киришингиз биланоқ ечининг (имкон бўлса эшикдан узоқдан кетмаган ҳолда) ва кийимни пакетга солинг.
5. Чўмилинг. Имкон бўлмаса, кўчада очиқ турган танангизни ювинг (қўл, юз, бўйин, билак ва ҳ.к.)
6. Телефонингизни спиртда артинг, кўзойнакни совун билан ювинг.
7. Сумка, пакетларни жойига қўйишдан олдин хлор билан тозалаб қўйинг (1л сувга 20мл хлор ёки белизна)
Дезинфекциядан сўнг қўлингизни яхшилаб совунда ювинг!
Демак эшигингиз тагида албатта коробка, пакет, спирт ва пахта, хлор эритмаси доим турсин.

Ёдингизда тутинг, ҳамма нарсани 100% дезинфекция қила олмаймиз албатта, лекин хавфни камайтира олиш бизнинг қўлимизда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Карантиндаги робот #UydaQoling танлови учун видео тайёрлади

Бухоролик ака-ука Зокировлар ясаган робот ҳам карантинни уйда, фойдали ишлар билан ўтказмоқда. Ихтирочи йигитлар Шухрат ва Азизбекнинг видеоси жуда ажойиб чиққан.

Ушбу видео #UydaQoling танловининг олтинчи ғолиби деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, яна 22 киши танловимизда ғолиб бўлиши мумкин. Ғолиблар 1 млн сўм билан тақдирланади.

Танловимизга келган бошқа қизиқарли видеоларни бу ерда кузатиб боринг 👇👇

👉 @kunvideo

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Италиялик доктор мактуби
(инглизчадан таржима)

19 март, 17:59.
Италиялик доктор ёзмоқда:

“Мамлакатимизда даҳшатли фожиа рўй бермоқда. Қари беморлар кўзларида ёш билан вафот этмоқдалар. Чунки улар кетар чоғи ўз яқинлари билан видолаша олмайдилар. Улар ёлғиз жон беришни исташмайди, аммо уйидагилар учун сўнгги хайрлашув сўзларини камерага қараб айтишдан бошқа иложлари йўқ. Улар улуғ ёшга кирганларида нобуд бўлмоқдалар. Кўп ҳолларда эру хотин бир кунда жон бермоқда. Улар набираларини ҳатто охирги маротаба ҳам кўра олишмайди.

Бу хасталик гриппга қараганда анча хавфли. Ишонинг, бу касаллик гриппдан тубдан фарқ қилади. Сиздан илтимос, бу иллатни "гриппнинг бир тури-да", дея кўрманг! Тана ҳарорати шундай кўтариладики, иситмага чидаб бўлмайди. Беморга ҳаво етишмайди, у худди чўкаётган кишидек қийналиб нафас олади. Беморлар шифохонага келишни хоҳлашмайди, лекин озроқ бўлсада нафас олиш илинжида барибир келишга мажбур бўлишади.

Бу хасталикка қарши жуда кам дори воситалари мавжуд. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ ҳаммаси беморнинг аҳволига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Кекса беморлар касалликка қарши кураша олишмаяпти. Биз ҳаммамиз йиғлаяпмиз. Ҳамшираларимиз йиғлашяпти. Қани энди ҳамманинг ҳаётини сақлаб қололсак!

Мен кўз ўнгимда ҳаёти тугаб бораётганларни кўряпман. Жуда кўп касаллар келмоқда. Ҳамманинг дарди бир. Умумий пневмания. Ўта кучли ўпка яллиғланиши. Менга айтинг-чи, қандай грипп шунчалик талофат келтиради? Бу умуман айрича вирус. Баъзи одамлар учун бу, айниқса, хавфли. Бизнинг мамлакатда ўртача 65 ёшдан ошганларда қанд касаллиги, қон босими кўтарилиши ва бошқа касалликлар кўп учрайди.
Баъзи ёш одамларда ҳам бу касаллик хавфли кечмоқда. Касаллик билан оғриган ёш беморларни кўрганда, ҳар қандай соппа-соғ ёш одам ҳам ўчзини хотиржам ҳис қила олмайди.

Бизнинг касалхонада жарроҳлик, туғуруқ, кўз касалликлари, тери касалликлари қолмади. Жарроҳлик хоналари жонлантириш бўлимларига айлантирилган. Барча вирусга қарши курашмоқда. Беморлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Анализ натижаларини кутамиз. Барчасида бир хил натижа: ижобий. Ижобий. Ижобий!

Барча беморлар бир хил нарсадан азобланади: чидаб бўлмас даражадаги юқори иситма; нафас олиш азоби; йўтал; ўзини чўкаётган одам каби ҳис қилиш.

Деярли ҳамма жонлантириш бўлимида муолажа қилинмоқда. Баъзилар ҳатто кислород маскаси билан ҳам нафас ололмайди. Кислород аппарати олтиндан қиммат. Буларнинг барчаси қандай қилиб шу қадар тез рўй берганига ишонолмаяпман. Биз ҳаммамиз чарчадик. Лекин ҳеч ким чекинишни хоҳламаяпти. Ҳамма ярим тунгача ишлайди. Докторлар ҳамширалар каби тинимсиз ишлашда давом этади.

Мен ҳар икки хафта ўтмагунча уйга бормайман. Уйдаги ёши катталардан хавотир оламан. Болалар билан камера орқали гаплашамиз. Баъзида аёлимнинг суратига қараб йиғлайман. Айб бизда эмас, бу касаллик унчалик хавфли эмас деганларда ҳамма айб. Улар буни одатий грипп дедилар. Ҳеч қандай чора кўрилмади. Энди эса кеч.

Сиздан илтимос, уйдан ташқарига чиқманг. Бизга қулоқ солинг. Фавқулотда ҳолатлардан бошқа пайтда уйдан чиқа кўрманг. Оддий маскадан фойдаланинг. Профессионал маскаларни бизга қолдиринг. Маска танқислиги сабаб бизларнинг ҳаётимиз ҳам хавф остида қолмоқда. Ҳозирда бир неча доктор бу касалликни юқтуриб олди. Уларнинг оила аъзоларидан кўплари ҳаёт ва ўлим ўртасида. Ёши катталарни уйдан ташқарига чиқишига йўл қўйманг. Биз касбимиз сабаб уйда қололмаймиз. Охирги лаҳзаларгача беморларимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Мен яшаб кетишга умид йўқ беморларнинг таналаридаги азобни иложи борича камайтиришга уриняпман. Эртага ҳаммаси яхши бўлиб кетса, бизни ҳамма унутади. Докторлик касби ўзи шундай.

Бу касаллик сизга етиб келмаган бўлса ҳам эҳтиёт бўлинг. Оммавий жойлардан узоқ туринг. Кинога, концертга, ўйингоҳларга бормай туринг. Илтимос, қарияларнинг қайғусини тушунишга ҳаракат қилинг. Уларнинг ҳаёти сизнинг қўлингизда. Сиз биздан ҳам кўра кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга қодирсиз.

Италия.
Бе Гавацени ҳоспитали.
Доктор Даниеле Мачини.

Манба: 👉 @hujayrauz 👈

Каналимизга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/bugunimiz

Показано 20 последних публикаций.

29

подписчиков
Статистика канала