📢
Барча мутолаа ва китоб ихлосмандлари диққатига!📕Айнан сизлар учун
21–27 апрель кунлари юртимиз бўйлаб
“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида
V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.
👉
Ҳафталик доирасида сизни -
🟢Китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган турли лойиҳалар
🟢 Янги нашр этилган китоблар тақдимотлари
🟢Соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишга қаратилган семинарлар кутмоқда.↖️ Ҳафталикнинг
очилиш маросими 21 апрель, соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтади.
✅ Ҳафталик доирасида
25–26 апрель кунлари "Паркент ижод уйи"да болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришга бағишланган
"Ноширлар ва болалар ижодкорларининг ҳамкорлиги" мавзусида семинарлар бўлиб ўтади.
✅ Шунингдек,
25–27 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида
“Ноширдан китобхонга” тамойили асосида
китоб савдо ярмаркалари ўтказилади.
✍️Азиз китобсеварлар! Барчангизни ҳафталик тадбирларда фаол иштирок этишга чақирамиз! Китобга бўлган муҳаббатни янада юксалтиришга биргаликда ҳисса қўшайлик!
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт