#Икки хил тоифа одам бор.
Яни бирон давлатга саёхатга борса,
дам олиш деганида икки хил тушунча бор.
Биринчи тоифа узини ўққа чўққа уради, хаммаяққа боради, хаммасини қилади.
Парк, атракцион, музей, ресторан, тур саёхат, хуллас мехмонхонадан
08:00 чиқиб, кечаси 23:00 гача тинмайди.
Иккинчи тоифа, сокинликни дам олиш деб тушунади.
Масалан мен шу иккинчи тоифаданман.
Яхши ўрмон топиб олсам, тонгдан тунгача дам олишга етарли.
Керакмас цивилизация.
Магазин хам.
Музей хам.
Тем боле парк ва аттракционлар.
Дам - бу сакийнат дегани.
Табиат ва сен.
Ўзи мегаполисдан қочиб келган бўлсанг.
Мисрга бордик дўстларим билан.
4 кун мехмонхонадан чиқмадим.
Дам олдим, ухладим, дарс қилдим трейдингдан. Дўстларим:
- Мисрга келиб денгизга чиқмисмией?
- Шу ердан чиройли кўриняпти, кейинроқ тушарман сувга дедим )))
Яни нимадан кайф қилсез, ўшнақа дам оласиз.
Менга мехмонхона кайфияти ёқади.
Ётасан, ўзлиги тозалашади.
Тайёр 3 махал таом.
Хеч ким телефон қилмайди.
Мазза.
Тайланддаям 2-3 кун кетма кет мехмонхонадан чиқмасам, Ботир:
- Ока юринг, зўр жойлар топиб келдим дерди)))
Туркиядаям энг яхши кўрган дамим,
ўрмон ёки денгиз бўйида хеч нарса қилмай ўтириш.
Келган мехмонлар нуқул шопинга ва Истанбул Моллга ховлиқишади))
@mirazizblogi